2-боб. Жисмоний тарбия ва спорт тизимининг жорий ҳолати ва мавжуд муаммолар
2. Республикадаги 12 мингдан ортиқ спорт иншоотларида ёшларнинг 30 фоизи қамраб олинди.
«Ёшлар ҳафталиги», «Хотин-қизлар ҳафталиги», «Маҳалла ва нуронийлар ҳафталиги» ва «Таълим
муассасалари ҳафталиги» каби шиорлар остида аҳолининг кенг қатламларини спортга жалб этишга
қаратилган спорт мусобақаларини ўтказиш тизими яратилди.
Спортчиларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида нуфузли халқаро спорт мусобақаларида
юксак натижаларга эришган республика спортчиларига умрбод ойлик тўловлар тўланиши ва
уларнинг тренерларини бир марталик пул мукофотлари билан рағбатлантириш механизми жорий
қилинди.
Соҳада малакали ва замонавий кадрлар тайёрлаш билан бирга спортда фан ва амалиётнинг
бир-бири билан узвий алоқадорлигини таъминлаш учун бир қатор янги спорт олий таълим
муассасалари ташкил этилди.
3. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида оммавий спорт тадбирларини ўтказиш, шунингдек,
ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, спорт таълими муассасаларида замонавий
талаблар асосида машғулотлар олиб боришга тўсқинлик қилаётган бир қатор муаммо ва камчиликлар
сақланиб қолмоқда, шу жумладан:
а) жисмоний тарбия ва спортни бошқариш тизимида:
бошқарув вертикалини амалга ошириш механизми етарлича ривожланмаганлиги, туман
(шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари ваколатлари чегараланганлиги улар ролининг
сезиларли даражада пасайишига сабаб бўлмоқда;
бошқарув тизими ва спорт таълими муассасалари раҳбарлари фаолиятининг очиқлик ва
шаффофлик даражаси етарли эмаслиги, жамоатчилик назорати йўлга қўйилмаганлиги, айрим
раҳбарларда зарур масъулият ва ташаббускорликнинг йўқлиги қўйилган вазифалар ҳамда мақсадли
кўрсаткичлар ўз вақтида ва сифатли бажарилишига салбий таъсир кўрсатмоқда;
спорт таълими муассасаларига иқтидорли болаларни қабул қилиш, шунингдек, ўқув жараёнида
турли шаклдаги коррупция элементларига барҳам бериш бўйича самарали механизмларни жорий
қилиш талаб этилмоқда;
ўқувчилар сони қувватига нисбатан кўп бўлган ҳудудларда ягона бўлган спорт мактабларида
соғлом рақобат муҳити йўқлиги туфайли талаб даражасидаги спорт тайёргарлиги сифати
таъминланмаяпти;
спорт муассасалари тренер ва ходимларни салоҳияти ўсишига тўсқинлик қилаётган мезонлар
ва талабларнинг аниқ тавсифи бўйича стандартларнинг йўқлиги спорт муассасалари раҳбарларини
тайинлаш тартибининг самарасиз бўлишига олиб келмоқда;
153
спорт муассасаларини бошқариш жараёнига ишни режалаштириш ва ташкил этишнинг
замонавий инновацион усуллари, илғор ахборот-коммуникация технологиялари тўлиқ жорий
этилмаганлиги самарали бошқарув тизими яратилишига тўсқинлик қилмоқда;
спорт муассасалари фаолиятига бевосита раҳбарлик қилувчи ижро этувчи ҳокимият органлари
ишининг очиқлик ва шаффофлик даражаси етарли эмаслиги, жамоатчилик назоратининг заифлиги,
баъзан эса мутлақо мавжуд эмаслиги ҳаддан ташқари бюрократияга ва коррупциянинг ҳар хил
шаклларда намоён бўлишига олиб келмоқда;
б) олий спорт ютуқлари ва миллий терма жамоалар тайёрлаш соҳасида:
спорт федерациялари (уюшмалари) ва ҳокимликлар томонидан Олимпия спорт терма
жамоасини шакллантириш ва юқори натижаларни таъминлайдиган спортчилар учун шарт-шароитлар
яратишга етарли даражада эътибор берилмаяпти;
турли даражадаги халқаро мусобақаларга тайёргарлик кўришда спортчиларни саралаш
(селекция), тайёрлаш ва мусобақаларда қатнашиш ишлари тизимли йўлга қўйилмаган;
спорт турларининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиб, спортчиларни саралаш
методологияси яратилмаган;
жойларда, айниқса, қишлоқ жойларда спорт мусобақаларини ташкил этиш талаб даражасида
эмас;
спортчиларнинг мусобақаларда мунтазам қатнашмаслиги улар маҳоратини оширишга ва
миллий терма жамоа таркибига маҳоратли спортчиларни саралаб олинишига салбий таъсир
кўрсатмоқда;
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари спорт таълими муассасаларининг фаолиятини чуқур
таҳлил қилмасдан, фақатгина улардан статистик ва бошқа маълумотларни тўплаш билан
чегараланаётганлиги жойлардаги ҳаққоний ҳолатни аниқлашга тўсқинлик қилмоқда;
спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар)нинг ўз спорт базасига эга эмаслиги,
мавжудларида эса моддий-техника базаси бугунги талабларга жавоб бермаслиги олий спорт
турларини ривожлантиришига тўсқинлик қилмоқда;
миллий терма жамоалар спортчиларининг халқаро спорт мусобақалари давридаги иштироки
илмий жиҳатдан таҳлил қилинмайди;
спорт турлари бўйича миллий терма жамоалар Бош тренерларининг фаолияти самарадорлиги
ҳамда натижадорлиги таҳлил этилмайди;
спорт таълими муассасаларида истиқболдаги олимпия спорт турларининг сони ҳудудларнинг
хусусиятидан келиб чиқиб оширилмаяпти;
Олимпия ўйинлари ва йирик халқаро спорт мусобақаларига тизимли тайёргарлик кўриш учун
ривожланган хорижий давлатлар тажрибаси асосида ягона марказлашган Олимпия тайёргарлик
кўриш марказини барпо этиш зарурати мавжуд;
в) спорт тиббиёти ва жисмоний тарбия билан шуғулланувчилар учун тиббий хизмат кўрсатиш
соҳасида:
спорт ва жисмоний тарбия билан шуғулланувчи шахслар тиббий хизматдан тўлиқ
фойдаланмаслиги ва тиббий хизматнинг сифати амалда таъминланмаганлиги аҳолини
соғломлаштириш
учун
жисмоний
тарбиянинг
мавжуд
имкониятларидан
самарасиз
фойдаланилаётганини кўрсатмоқда;
мусобақаларга тайёргарлик ва мусобақалар даврида катта жисмоний юклама остида ҳаракат
қиладиган спортчиларни тезкорлик билан тиклаб олиш учун фармакологик кўмак бериш бўйича янги
дори воситаларини яратиш, замонавий ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганиш юзасидан
илмий изланишлар олиб борилмаган;
спортчиларнинг ўз жисмоний ва руҳий тикланишини тезлаштирадиган, соғлигини ушлаб
турадиган фармакологик моддалардан фойдаланишни билмаслиги натижасида ҳамда руҳий
тайёргарлик даражаси паст бўлган спортчилар турли халқаро мусобақаларда юқори кўрсаткичларга
эриша олмаяпти;
республика Олимпия терма жамоалари аъзоларининг мусобақага тайёргарлиги ҳамда
тикланиш жараёнини мониторинг қилиш бўйича комплекс лабораториялар мавжуд эмас ва бу соҳада
илғор ҳисобланган давлатлардан спорт психологияси ва диетологияси бўйича мутахассисларни жалб
қилиш зарурати мавжудлигидан дарак беради;
г) жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассис кадрларни тайёрлаш соҳасида:
олий маълумотли мутахассисларнинг етишмаслиги соҳада олиб борилаётган ишлар,
кўрсатилаётган хизматлар сифати ва самарасига салбий таъсир кўрсатмоқда;
жамоавий ўйин спорт турлари бўйича республика ва халқаро спорт мусобақалари ғолибларини
олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнида имтиёзлар чегараланган;
154
спорт таълими муассасаларида фаолият олиб бораётган 12 мингдан ортиқ тренерларнинг 49
фоизи ўрта махсус маълумотга эга бўлиб, 7 мингдан зиёд олий маълумотли тренерларга эҳтиёж
мавжуд;
спорт таълими муассасаларида психолог, диетолог ва фармаколог каби тор мутахассисликлар
бўйича штат бирликлари мавжуд эмас;
спорт турлари, жумладан олимпия спорт турлари бўйича ҳакамларни тайёрлаш ва малакасини
ошириш тизими жорий этилмаган;
спорт турлари бўйича халқаро федерациялар ва йирик спорт ташкилотлари билан алоқалар
йўлга қўйилмаганлиги оқибатида терма жамоалар билан ишлайдиган тренерлар ва бошқа
мутахассисларнинг савияси ва билими бугунги кун талабларига жавоб бермайди;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасида мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини
оширишда илғор инновацион технологиялар, методикалар ва спортнинг илмий ютуқлари жорий
этилмаган;
д) спорт инфратузилмаси, анжомлар билан жиҳозлаш, моддий-техника базасини
мустаҳкамлаш соҳасида:
ҳозирда 3 мингдан зиёд умумтаълим мактабининг (32 фоиз) спорт заллари таъмирталаб
ҳолатда бўлиб, қарийб 2,5 минг мактабда (25 фоиз) спорт заллари мавжуд эмас;
таълим муассасалари ва ихтисослаштирилган спорт таълими муассасаларининг спорт
инфратузилмасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий спорт анжомлари билан жиҳозлаш тизими
йўлга қўйилмаган;
жисмоний тарбия ва оммавий спорт соҳасига замонавий ахборот технологияларини ва
мультимедиа маҳсулотларини жорий этишга етарли даражада эътибор берилмаяпти;
спорт муассасалари бир қисмининг моддий-техника базаси ҳолати, уларнинг ортиқча
юкламага эга эканлиги, айрим ҳолларда фаолиятни ташкил этиш учун зарур бўлган тегишли
ускуналар, кўргазмали қўлланмалар билан лозим даражада таъминланмаганлиги уларга юкланган
вазифалар етарлича самарали бажарилмаслигига олиб келмоқда;
е) жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш соҳасида:
республика бўйича мавжуд 12 мингдан ортиқ спорт иншоотларининг (стадион, спорт зали,
бассейн, манеж ва бошқалар) бир кунлик спорт машғулотларини ўтказиш қуввати қарийб 1,5
миллион кишини ташкил этиб, умумий аҳолининг сонига нисбатан спорт иншоотлари билан
таъминланиш даражаси 4,5 фоиздан ошмайди;
олий таълим муассасаларидаги мавжуд спорт иншоотлари талабаларнинг қарийб 50 фоизини
қамраб олиш имкониятига эга бўлса-да, амалда 21 фоиз талаба-ёшлар спорт тадбирларига
қатнашмоқда;
аҳолини, айниқса, ёшларни жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан шуғулланишга кенг
жалб этиш, ўсиб келаётган авлодни жисмонан камол топтиришни таъминлаш учун шарт-
шароитларни яратиш ишлари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан етарлича ташкил
қилинмаганлиги оқибатида жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан шуғулланиш истагини
билдирган ёшлар етарлича қамраб олинмаяпти;
таълим муассасалари ўртасида ўзаро ҳамкорлик муносабатлари йўлга қўйилмаган ва бу бўйича
изчил тизим мавжуд эмас;
ҳудудларнинг хусусиятидан келиб чиқиб, олий таълим муассасалари ва умумтаълим
мактабларининг спорт иншоотлари ҳамда кадрлар салоҳиятидан етарлича фойдаланилмаяпти;
умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида спорт мусобақалари ва жисмоний тарбия
фанидан олимпиадаларни ташкил этиш ҳамда шу орқали ғолиб ўқувчиларни Болалар ва ўсмирлар
спорт мактабларига саралаб олиш, селекция ишлари тизимли амалга оширилмаяпти;
мактабларда ўқувчиларни жамоавий спорт ўйин турларига жалб этишга етарлича эътибор
қаратилмаяпти;
жисмоний тарбия ва оммавий спортни оммалаштириш, шунингдек, соғлом турмуш тарзини
тарғиб қилиш соҳасига инновацион технологиялар жорий этилмаяпти;
ж) жисмоний тарбия ўқитувчилари, тренерлар ва мутахассисларни рағбатлантириш соҳасида:
спорт муассасалари тренерлари ва ходимлари фаолияти самарадорлигини белгиловчи
мезонлар ва малака талабларининг аниқ тавсифи йўқлиги оқибатида спорт муассасалари фаолияти
самарасиз бўлиб қолмоқда;
умумтаълим мактабларида оммавий спортни ривожлантириш бўйича самарадорликка
эришаётган жисмоний тарбия ўқитувчиларини рағбатлантириш йўлга қўйилмаганлиги сабабли
уларнинг ўз спорт тури бўйича қўшимча машғулотлар олиб бориш мотивацияси паст даражада
қолмоқда;
жисмоний тарбия предметидан фан олимпиадаси жорий қилинмаганлиги ушбу фанга бўлган
қизиқиш пасайишига олиб келмоқда;
155
болалар-ўсмирлар, олимпия захиралари ва олий спорт маҳорати мактаблари тренерларининг
ойлик иш ҳақи умумтаълим мактабларининг жисмоний тарбия ўқитувчиларига нисбатан
номутаносиблиги малакали тренерларнинг ишдан бўшаб кетишига ва ёшларни тайёрлаш даражаси
пасайишига сабаб бўлмоқда;
спорт мусобақаларида ғолиб бўлган ўқувчи-талабаларни тайёрлаган жисмоний тарбия
ўқитувчиларини рағбатлантириш механизми жорий этилмаган;
з) жисмоний тарбия ва спорт тизимини молиялаштириш соҳасида:
жисмоний тарбия ва спорт тизимини молиялаштиришда маблағларни самарали ва шаффоф
тизим асосида тақсимлаш ва фойдаланиш талаб этилмоқда;
жисмоний тарбия ва спорт муассасаларига давлат бюджетидан ажратилган маблағларнинг
асосий қисми иш ҳақига сарфланиб, спорт тадбирлари календарь режаси, спорт жиҳозлари, бино ва
иншоотларни таъмирлашга етарли маблағ ажратилмасдан келинмоқда;
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан шаҳар ва туманларда календарь режа
асосида ўтказиш учун белгиланган мусобақаларни молиялаштиришга маҳаллий бюджетдан
маблағлар етарлича ажратилмаслиги оқибатида республика миқёсида ўтказилган спорт
мусобақаларида вилоят жамоалари иштироки таъминланмаган.
Do'stlaringiz bilan baham: |