Ўзбекистон республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ



Download 4,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet138/174
Sana19.05.2022
Hajmi4,56 Mb.
#604773
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   174
Bog'liq
Жисмоний тарбия ва спорт

 
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ 
Тошкент ш., 
2016 йил 28 январь, 
18-сон 
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ 
 
ГИМНАСТИКА БЎЙИЧА БОЛАЛАР-ЎСМИРЛАР ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН 
РЕСПУБЛИКА ОЛИМПИЯ ЗАХИРАСИ СПОРТ МАКТАБИ ФАОЛИЯТИНИ 
ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА 
 
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 
2016 й., 46-сон, 532-модда) 
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида спортнинг гимнастика 
турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 7 ноябрдаги ПҚ-2654-сон 
қарорига 
мувофиқ ҳамда гимнастикани янада ривожлантириш ва спортнинг гимнастика турларини 
оммалаштириш спорт базаларининг моддий-техника ҳолатини мустаҳкамлаш, болалар-ўсмирлар 
спорт мактабларида, гимнастика бўйича терма жамоаларда ўқув-тренировка жараёнининг юқори 
сифатини таъминлаш, гимнастикачи спортчилар, тренерлар ва ҳакамларнинг маҳорат даражаси ҳамда 
малакасини доимий ошириб бориш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек республика 
аҳолиси кенг қатламлари ўртасида спортнинг гимнастика турларини фаол тарғиб қилиш ва 
оммалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Спортнинг гимнастика турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури (кейинги 
ўринларда Дастур деб аталади) иловага мувофиқ маъқуллансин, Дастур қуйидагиларни назарда 
тутади:
болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ишлари самарадорлигини оширишга йўналтирилган чора-
тадбирлар комплексини амалга ошириш;


253 
ўқув-тренировка жараёнини ўтказишнинг хавфсизлик талабларига мувофиқ спортнинг 
гимнастика турлари бўйича болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг фаолият кўрсатаётган спорт 
иншоотлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни реконструкция қилиш, халқаро 
стандартлар талабларига жавоб берадиган зарур махсус ускуналар ва анжомлар билан жиҳозлаш, 
шунингдек зарур замонавий инфратузилма яратиш;
ўқув-тренировка жараёнига тўлақонли илмий-методик раҳбарликни ва унинг юқори сифатини, 
халқаро майдонларда юқори кўрсаткичларга эришиш учун спортнинг гимнастика турларини 
ривожлантиришда изчилликни таъминлаш юкланадиган малакали тренерлар, ҳакамлар ва бошқа 
мутахассислар тайёрлашни такомиллаштириш. 
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри 
ҳокимларига, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларига Дастурда назарда 
тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши юзасидан шахсий масъулият 
юклансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон 
гимнастика федерациясининг:
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузурида Гимнастика бўйича 
болалар-ўсмирлар ихтисослаштирилган республика олимпия захираси спорт мактабида (кейинги 
ўринларда Гимнастика бўйича БЎИРОЗСМ деб аталади) спорт гимнастикаси ва трамполин 
бўлимларини очиш;
тренировка жараёнини ўтказишда қўйиладиган барча хавфсизлик талабларига риоя этган ҳолда 
Гимнастика бўйича БЎИРОЗСМда ихтисослаштирилган спорт гимнастикаси залини қуриш 
тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин. 
4. Ихтисослаштирилган спорт гимнастикаси залини қуриш бўйича: 
Тошкент шаҳри ҳокимлигининг «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси — 
буюртмачи;
«Ўзоғирсаноатлойиҳа» АЖ — бош лойиҳалаш ташкилоти;
«ТошИЭСқурилиш» УК — пудрат ташкилоти этиб белгилансин. 
5. Тошкент шаҳри ҳокимлиги ихтисослаштирилган спорт гимнастикаси залини қуриш учун 
Гимнастика бўйича БЎИРОЗСМга белгиланган тартибда зарур ер участкаси ажратсин.
6. Ўзбекистон гимнастика федерациясига бир ой муддатда Ўзбекистон гимнастика федерацияси 
ҳузуридаги Спортнинг гимнастика турлари бўйича республика тренерлар ва ҳакамлар мактабининг 
уставини тасдиқлаш, шунингдек белгиланган тартибда уни давлат рўйхатидан ўтказиш тавсия 
этилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Тошкент шаҳри ҳокимлиги 
ҳамда Ўзбекистон гимнастика федерациясининг Гимнастика бўйича БЎИРОЗСМнинг Тошкент 
шаҳри, Х.Юсупов кўчаси, 103а-уй манзилида жойлашган биносини Ўзбекистон гимнастика 
федерациясига текин фойдаланиш учун бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигига кўрсатиб ўтилган бинонинг 
берилишини, Ўзбекистон гимнастика федерацияси эса бинонинг белгиланган тартибда қабул қилиб 
олинишини ҳамда ундан самарали фойдаланилишини таъминласинлар.
8. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги 
Ўзбекистон гимнастика федерацияси билан биргаликда — республикада спортнинг гимнастика 
турларини ривожлантириш ва оммалаштириш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг 
оммавий ахборот воситаларида мунтазам ва тизимли равишда фаол ёритилишини таъминласинлар.
10. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва 
идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу 
қарорга мувофиқлаштирсин.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 
ўринбосарлари А.И. Икрамов ва У.У. Розукулов зиммасига юклансин.

Download 4,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish