Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 322-моддасида жиноят ишини қўзғатиш сабаблари ва асослари белгиланган


Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 50-бобида суд муҳокамасининг умумий шартларидан бири бу суд муҳокамасида судланувчининг иштироки ҳисобланиши белгиланган



Download 129,37 Kb.
bet23/37
Sana20.02.2022
Hajmi129,37 Kb.
#461150
TuriКодекс
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   37
Bog'liq
Жиноят процессуал ҳуқуқи мантиқий якуний

31. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 50-бобида суд муҳокамасининг умумий шартларидан бири бу суд муҳокамасида судланувчининг иштироки ҳисобланиши белгиланган.
Суд муҳокамасида судланувчининг иштирок этиш тартибини таҳлил қилган ҳолда баён қилинг.
410-модда. Суд муҳокамасида судланувчининг иштироки
Биринчи инстанция судининг мажлисида жиноят иши судланувчининг иштирокида муҳокама қилинади, судланувчининг судга келиши шарт.
Судланувчи суд мажлисига келмаса, ишни муҳокама қилиш кейинга қолдирилиши лозим, ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Судга келмаган судланувчини суд мажбурий келтиришга, шунингдек унга нисбатан эҳтиёт чорасини қўллашга ёки эҳтиёт чорасини ўзгартиришга ҳақлидир.
Ишнинг судланувчи иштирокисиз муҳокама қилинишига судланувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида бўлган ва судга келишдан бўйин товлаган, унинг йўқлиги иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга монелик қилмаган тақдирдагина ёхуд у ушбу Кодекс 272-моддасида назарда тутилган тартибда суд мажлиси залидан чиқариб юборилган бўлса, йўл қўйилиши мумкин.


32. Дастлабки эшитув судья томонидан ёпиқ суд мажлисида якка тартибда, тарафлар иштирокида ўтказилади.
ЖПКга янги киритилган дастлабки эшитув институти ҳақида тўхталинг ва уни ўтказиш тартибини ёритинг.
395-модда. Келиб тушган жиноят иши бўйича судьянинг ҳаракатлари
Судья жиноят ишини айблов далолатномаси ёки айблов хулосаси ёхуд тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш ҳақидаги масалани кўриб чиқиш учун ишни судга юбориш тўғрисидаги қарор билан қабул қилиб олгач, қуйидаги ажримлардан бирини чиқаради:
1) ишни судловга тегишлилигига кўра ўтказиш тўғрисида;
2) ишни судда кўриш учун тайинлаш ҳақида;
3) дастлабки эшитув ўтказиш тўғрисида.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган масалаларга доир ажрим судья томонидан иш судга келиб тушган пайтдан эътиборан етти суткадан кечиктирмай қабул қилинади. Бу муддат шу суднинг раиси томонидан кўпи билан уч суткагача узайтирилиши мумкин.
Дастлабки эшитув Ўзб. Рес ЖПК нинг 4052 моддасидан 40515 моддаларини ўз ичига олади. Хусусан дастлабки терговни ўтказиш учун қуйидаги 5 асос мавжуд бўлиш керак:
1) жиноят иши бўйича иш юритишни тўхтатиб туриш;
2) жиноят иши бўйича иш юритишни тугатиш;
3) жиноят ишини айблов далолатномасини, айблов хулосасини ёки тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш тўғрисидаги қарорни тасдиқлаган прокурорга юбориш;
4) ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда жиноят ишларини бирлаштириш;
5) номақбул далилларни ишдан чиқариб ташлаш тўғрисида тарафлардан бирининг илтимоси мавжуд бўлса, ушбу далилларни чиқариб ташлаш. ( 4053-модда)
Юқоридаги асослар мавжуд бўлганда суд дастлабки эшитув зтказиш тўғрисида ажрим чиқаради. (4054модда)
Жиноят иши бўйича дастлабки эшитув судья томонидан жиноят иши бўйича дастлабки эшитувни тайинлаш тўғрисидаги ажрим чиқарилган пайтдан эътиборан беш суткадан кечиктирмай бошланиши керак.
Дастлабки эшитувни ўтказиш давомийлиги дастлабки эшитув бошланган кундан эътиборан ўн суткадан ошмаслиги керак.(4055модда)
Даслабки эшитув ўтказишнинг тартиби 4056 моддада батафсил ёритилган бўлиб унга кўра дастлабки эшитув судья томонидан ёпиқ суд мажлисида якка тартибда, тарафлар иштирокида ўтказилади.
Тарафларни суд мажлисига чақириш тўғрисидаги билдириш дастлабки эшитув ўтказиладиган кунга қадар камида уч сутка олдин юборилган бўлиши керак.
Суд мажлисида айбланувчи, унинг ҳимоячиси ва давлат айбловчиси иштирок этиши шарт.
Дастлабки эшитув айбланувчи йўқлигида унинг илтимосига кўра ёки башарти суд муҳокамасини ушбу Кодекс 410-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган тартибда ўтказиш учун асослар мавжуд бўлса, тарафлардан бирининг илтимосига кўра ўтказилиши мумкин.
Ўз вақтида хабардор қилинган жабрланувчининг ва унинг вакилининг, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгарнинг ҳамда улар вакилларининг суд мажлисига келмаганлиги дастлабки эшитувни ўтказиш учун монелик қилмайди.
Раислик қилувчи дастлабки эшитув бўйича суд мажлисини белгиланган вақтда очади.
Раислик қилувчи суд таркибини эълон қилади, кимлар давлат айбловчиси, ҳимоячи, суд мажлисининг котиби эканлигини эълон қилади.
Раислик қилувчи айбланувчининг шахсини аниқлайди. Кейин раислик қилувчи, агар жиноят иши бўйича иш юритишда иштирок этаётган бўлса, айбланувчининг қонуний вакилининг, жабрланувчининг, унинг вакилининг шахсини аниқлайди.
Раислик қилувчи суд мажлиси иштирокчиларига уларнинг судьяни, давлат айбловчисини, суд мажлиси котибини ва суд мажлисининг бошқа иштирокчиларини рад қилиш ҳуқуқларини тушунтиради. Билдирилган рад қилишларни суд ушбу Кодекснинг 80-моддасида назарда тутилган тартибда ҳал қилади.
Раислик қилувчи айбланувчидан, шунингдек суд мажлисига чақирилган шахслардан илтимослари бор-йўқлигини сўрайди.
Дастлабки эшитувни ўтказиш раислик қилувчининг маърузаси билан бошланади, маърузадан кейин у суд мажлисида ҳозир бўлганларни эшитади. Сўнгра жиноят ишига доир материаллар текширилади.
Агар бир тараф номақбул далилни чиқариб ташлаш тўғрисида илтимоснома берган бўлса, судья бошқа тарафдан унда мазкур илтимосномага қарши эътирози бор-йўқлигини суриштиради. Эътирозлар мавжуд бўлмаган ва далилларни номақбул деб эътироф этиш учун қонунда назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда судья илтимосномани қаноатлантиради.
Тарафларнинг қўшимча далилларни талаб қилиб олиш тўғрисидаги илтимосномалари, агар ушбу далиллар иш учун аҳамиятли бўлса, қаноатлантирилиши керак. Шундан сўнг давлат айбловчисининг ва ҳимоячининг дастлабки эшитувда ҳал этилаётган масалалар юзасидан фикри эшитилади. Давлат айбловчисининг ва ҳимоячининг фикрини эшитгач, раислик қилувчи ажрим чиқариш учун алоҳида хонага киради, ушбу ажрим суд мажлисида ўқиб эшиттирилиши керак.
Дастлабки эшитув натижалари бўйича судья ушбу Кодекснинг 40514-моддасида назарда тутилган ажримлардан бирини чиқаради.
Дастлабки эшитув жараёнида суд мажлиси котиби ушбу Кодекснинг 426-моддасида назарда тутилган қоидалар бўйича баённома юритади.
Дастлабки эшитквнинг тухтатиб туриш ва тугатиш асослари мавжуд. Тўхтатиб туриш учун қуйидагилар асос бўлади :
Агар жиноят иши бўйича дастлабки эшитувни ўтказиш чоғида айбланувчининг яширинганлиги аниқланса, судья ушбу айбланувчига нисбатан иш юритишни тўхтатиб туриш ва унга нисбатан қидирув эълон қилиш тўғрисида ажрим чиқаради, бундан ушбу Кодекснинг 410 ва 418-моддаларида назарда тутилган ҳоллар мустасно. Бир вақтнинг ўзида айбланувчига нисбатан эҳтиёт чорасини ўзгартириш масаласи ҳал этилади.
Айбланувчининг суд мажлисида иштирок этишини истисно этадиган оғир ва давомли касалликка чалинганлиги суд-тиббий экспертиза хулосаси билан тасдиқланган тақдирда, судья ишни юритишни айбланувчи соғайгунига қадар тўхтатиб туриш тўғрисида ажрим чиқаради.
Жиноят иши бўйича иш юритиш унинг тўхтатиб турилишига сабаб бўлган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин қайта тикланади.
Жиноят иши бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида судья ажрим чиқаради.(4057 модда)
Қуйидаги холларда тикланади
Жиноят иши қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилади:
ушбу Кодекс 4057-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган тақдирда — айбланувчи топилгунига қадар;
ушбу Кодекс 4057-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган тақдирда — айбланувчи соғайгунига қадар. 4059-модда


33. Суд мажлисининг тайёрлов қисмида процесс иштирокчиларининг судга келган-келмаганлиги текширилади ва ишда иштирок этаётган шахсларнинг кимлиги паспорт ёки уларнинг шахсини гувоҳлантирувчи бошқа ҳужжатлар билан аниқланади.

Download 129,37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish