369-modda. Dastlabki tergovni to‘xtatish to‘g‘risidagi qaror
Jinoyat ishi bo‘yicha dastlabki tergov tergovchining qarori bilan to‘xtatiladi. Bu qarorda ishning mohiyati hamda tergovni to‘xtatish asoslari, ushbu Kodeks 364-moddasining birinchi qismidagi 2, 3 va 4-bandlarda nazarda tutilgan hollarda esa, ayblanuvchi tariqasida ishda ishtirok etishga jalb qilingan shaxs ham ko‘rsatiladi.
Tergovchi dastlabki tergovni to‘xtatgach, bu haqda jabrlanuvchini, fuqaroviy da’vogarni, fuqaroviy javobgarni va ularning vakillarini xabardor qiladi.
18. Дастлабки терговни тамомлаш - бу жиноят ишини тўла ҳар томонлама ва холисона амалга ошириш учун зарур бўлган ҳамда жиноят иши юзасидан бажарилиши лозим бўлган барча тергов ҳаракатларини бажариб бўлингандан кейин юзага келадиган дастлабки тергов босқичининг якунловчи қисми ҳисобланади.
Дастлабки терговни тамомлашнинг турлари таҳлил қилинг ҳамда бир-биридан фарқли жиҳатларини мсисоллар ёрдамида баён қилинг.
19. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 374-моддасига асосан “Жиноят ишини тугатиш” дастлабки терговни тамомлашнинг бир тури сифатида белгилааб қўйилган.
Жиноят ишини тугатиш асосларини таҳлил қилган ҳолда баён қилинг. (Қарор қисмларида нималар кўрсатилиши лозимлиги ёзилиши лозим)
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 374-моддасига асосан “Жиноят ишини тугатиш” дастлабки терговни тамомлашнинг бир тури сифатида белгилааб қўйилган.
Жиноят ишини тугатиш асосларини таҳлил қилган ҳолда баён қилинг. (Қарор қисмларида нималар кўрсатилиши лозимлиги ёзилиши лозим) Жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги қарор белгиланган қоидаларга риоя қилинган ҳолда тузилади.
421-модда. Суд мажлисида жиноят ишининг тугатилиши
Суд мажлиси давомида жиноят ишини тугатиш учун асослар, шу жумладан, судланувчини реабилитация этиш учун асослар аниқланса, яъни:
1) суд муҳокамаси ўтказилаётган иш бўйича жиноят ходисаси юз бермаган бўлса;
2) судланувчининг қилмишида жиноят таркиби бўлмаса;
3) судланувчининг содир этилган жиноятга дахли бўлмаса (ЖПКнинг 83-моддасига қа¬ранг), суд жиноят ишини судланувчига нисбатан оқлов ҳукмини чиқариш билан тугатади.
Агар суд муҳокамаси даврида ЖПК 84-моддаси биринчи қисмининг 1, 2 ва 3 бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлса, яъни:
1) судланувчини жавоб¬гарликка тортиш муддати ўтиб кетган бўлса;
2) эълон қилинган амнистия акти содир этилган жиноятга ёки судланувчига дахлдор бўлса;
3) судланувчи суд муҳокамаси даврида вафот этган бўлса, суд шахснинг жиноят содир этилишида айблилик масаласини ҳал этмай туриб жазо белгиламаган равишда айблов ҳукмини чиқариш орқали жиноят ишини тугатади (ЖПК 463-моддаси учинчи қисмининг 1, 2 ва 5 бандларига қаранг).
Қарорнинг тавсиф қисмида:
1) жиноят ишини қўзғатиш асослари ва унинг содир этилишига доир тергов вақтида текширилган тусмоллар;
2) гумон қилинувчи ва айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган шахслар тўғрисидаги маълумотлар, уларга қўйилган айб ва уларга нисбатан қўлланилган эҳтиёт чоралари, башарти бу шахсларга қўйилган гумон ёки айб илгари чиқарилган алоҳида қарор билан тугатилмаган бўлса;
3) жиноят ишини тугатиш асослари;
4) бу асосларни тасдиқловчи далиллар, улар ишнинг қайси жилдлари ва саҳифаларида акс эттирилганлиги;
5) ашёвий далилларнинг рўйхати, бу ашёлар сақланаётган жой ва уларнинг эгалари, шунингдек, манфаатдор шахслар ёки муассасалар томонидан бу ашёларни уларга қайтариб бериш тўғрисидаги илтимослари, башарти шундай илтимос қилинган бўлса;
6) фуқаровий даъвони таъминлаш чоралари баён қилинади
Қарорнинг хулоса қисмида:
1) жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги;
2) гумонни ёки айбловни олиб ташлаш тўғрисидаги;
3) эҳтиёт чораларини, шунингдек, таъминлаш учун кўрилган чораларни бекор қилиш тўғрисидаги;
4) ашёвий далиллар тўғрисидаги қарорлар баён қилинади.
Терговчи ишни тугатиш тўғрисида қарор чиқаргач, бу ҳақда гумон қилинувчига, айбланувчига, ҳимоячига, шунинг¬дек, жабрланувчига, фуқаровий даъвогарга, фуқаровий жавобгарга ва уларнинг вакилларига, худди шунингдек, иш корхона, муассаса, ташкилот ёки фуқаронинг берган хабари билан қўзғатилган бўлса, шу корхона, муассаса, ташкилот вакилига ёхуд фуқарога хабар қилади. Айни вақтда уларга ишни тугатиш тўғрисидаги қарор устидан прокурорга шикоят қилиш ҳуқуқига эга эканликлари тушунтирилади.
Суд томонидан қўзғатилган иш тугатилган ҳолларда бу ҳақда мазкур судга хабар қилинади.
Ҳарбий хизматга чақирилувчи шахсга нисбатан иш тугатилганда терговчи бу ҳақда етти кунлик муддат ичида ёзма тарзда туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимига хабар қилади.
20. Ўзбекистон Республикаси ЖПКга асосан жиноят иши тамомлангандан сўнг процесс иштирокчилари томонидан жиноят иши материаллари билан танишиб чиқиш ҳуқуқи таъминланиши мавжудлиги белгиланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |