САНОАТЛАШУВ ЖАРАЁНИНИ ЧУҚУРЛАШТИРИШДА РАҚАМЛИ
БИЗНЕС МОДЕЛЛАРНИНГ ЎРНИ
Имомова Н.А.
–
ТДШУ “Шарқ мамлакатлари
иқтисодиёти”
кафедраси катта ўқитувчиси
Ҳозирги
кунда жаҳон саноат ишлаб чиқаришидаги замонавий
тенденциялардан бири бу саноат ишлаб чиқаришининг тўртинчи инқилоби
жаҳон бўйича устуворликка эга бўлиб бораётганлигидир. Саноат инқилобларини
ишлаб чиқаришда қўлланилаётлан технологиялар орқали бир
-
биридан фақлаш
мумкин. Барча
тўртта босқичдаги ишлаб чиқариш технологияларига назар
соладиган бўлсак, 1
-
саноат инқилоби (1760–1840 йиллар) буғ двигателини ишга
тушиши ва оддий вазифаларни механизациялашуви ҳамда автоматлашуви, темир
йўлларнинг қурилиши билан изоҳланади. Электр энергиянинг пайдо бўлиши,
конвейер йиғув цехларининг ишга тушиши ва оммавий ишлаб чиқаришни йўлга
қўйилиши
2-
саноат инқилоби (XIX асрнинг охири ва XX асрнинг бошлари)ни
изоҳлайди. Ярим ўтказгичларнинг ва электрон ҳисоблаш машиналарининг,
1
Scott, S. V., Van Reenen, J., & Zachariadis, M. (2017). The long-term effect of digital innovation on bank performance:
An
empirical
study
of
SWIFT
adoption
in
financial
services.
Research
Policy,
46(5),
984
–
1004. doi:10.1016/j.respol.2017.03.010
2
Stanisław Flejterski, Jakub Labun
. (2016) The banking industry and digital innovation: in search of new business models
and channels. European Journal of Service Management Vol. 20. 5
–
15.
231
шахсий компьютерлар, автомобил саноти ва интернетнинг пайдо бўлиши 3
-
саноат инқилоби (1960 йиллардан) ни изоҳлайди.
Тўртинчи саноат инқилоби ўзида замонавий янги технологияларнинг саноат
ишлаб чиқаришига кириб келиши билан изоҳланади. Яъни, уч асосий
компонентнинг, асбоб
-
ускуна, дастурий таъминот ва алоқа воситаларининг
бирлашуви натижасида янги рақамли технологиялар пайдо бўлмоқда. Ушбу
инқилобнинг ўзига хос жиҳатлари бу, электр энергия билан биргаликда қайта
тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш,
дастурий платформалар,
саноатлашган интернет воситалари, катта хажмда маълумотлар базасининг
таҳлили, сунъий интеллект, саноат роботлари, инсон билан ҳамкорликда
ишлайдиган коллаборатив роботлар ва қўшимча, аддитив саноат ишлаб
чиқаришини таъминлаб берувчи 3D
-
принтерлар, ҳамда энг асосийси саноатдаги
“ақлли ишлаб чиқариш”дан иборатдир
1
.
Ушбу янги технологиялар янги инновацион товарларни пайдо бўлишига,
улар эса, ўз навбатида саноат ишлаб чиқаришида янги тармоқ ва соҳаларни,
шунингдек, янги иш ўринларини, янги даромад манбаларини пайдо бўлишига
туртки бўлади. Бу жараён эса, саноатлашув жараёнини чуқурлашувига ҳамда
ижтимоий фаровонликка асос бўлиб хизмат қилади. Агар ушбу инновациялар
экологик ишлаб чиқаришни тадбиқ қилиш ҳисобига атроф
-
муҳитга камроқ
таъсир этишни кўзда тутадиган бўлса, саноат ишлаб чиқришининг экологик
барқарорлигини ҳам таъминлаб беради.
Янги технологиялар, шунингдек, рақобарбардош саноат ўсишини
таъминлашга туртки бўлувчи ишлаб чиқаришнинг технологик ва иқтисодий
самарадорлигини ошишига
ҳам хизмат қилади.
Рақамли ишлаб чиқаришнинг илғор технологияларини ким яратади ва
кимлар ундан фойдаланади. Саноат инқилоблари турли мамлакатлар
иқтисодиётида ўзларининг лидерлари ва уларга эргашувчиларига эга.
Технологик инқилоблар инсоният тарихида жаҳон мамлакатларини янги
технологияларни яратишда қатнашувига кўра, лидерлар ва уларга
этгашувчиларга ажратиб қўйди.
Сўнгги йилларда ижтимоий соҳа ва бизнес фаолиятидаги моделларнинг
навбатдаги тўлқинининг трансформацияси юз бермоқда. Ушбу ҳолат янги
сунъий
интеллект, робототехника, интернет воситалари, симсиз алоқа
технологиялари асосида янги авлод рақамли технологияларининг пайдо бўлиши
билан бевосита боғлиқдир. Уларнинг ишлаб чиқариш жараёнига татбиқ
қилиниши
натижасида компаниялардаги меҳнат унумдорлиги 40 фоизгача
ўсиши аниқланган. Яқин келажакда айнан, янги рақамли технологиялардан
самарали фойдаланиш алоҳида корхона ёки мамлакатнинг жаҳон бозоридаги
халқаро рақобатбардошлилигини белгилаб беради.
Ҳозирги
кунда иқтисодиётни рақамлаштириш, айнан, ақлли ишлаб
чиқаришга, яъни Саноат 4.0. га ўтиш энг долзарб жаҳон тренди саналади.
Ўзбекистонда ҳам рақамли иқтисодиётга ўтиш устувор вазифа қилиб
белгиланган. Бу борада Республикада рақамли индустрияни жадал
1
United Nations Industrial Development Organization, 2017. Industrial Development Report 2018.
232
ривожлантириш, миллий иқтисодиёт тармоқларининг рақобатбардошлигини
ошириш мақсадида, 2020 йил 5 октябрида “Рақамли Ўзбекистон –
2030”
стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора
-
тадбирлари
тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ
-
6079 сонли фармони
қабул
қилинган.
Рақамли иқтисодиёт бу –
иқтисодий, ижтимоий ва маданий алоқаларни
рақамли технологияларни қўллаш асосида амалга ошириш тизимидир. Интернет
иқтисодиёти, янги иқтисодиёт ёки веб
-
иқтисодиёт деган тушунчалар ҳам шу
маънода қўлланилади. Рақамли иқтисодиёт негизида креатив иқтисодиёт, яъни
тинимсиз яратувчанликка таянган иқтисодиёт турибди. Юқори даражада
автоматлаштирилганлик, электрон ҳужжат алмашинуви, бухгалтерлик ва
бошқарув тизимларининг электрон интеграциялашуви, маълумотлар электрон
базалари, CRM, яъни мижозлар билан ўзаро муносабат тизимининг мавжудлиги
ҳамда
корпоратив тармоқлар кўплиги мазкур иқтисодиётнинг муҳим белгилари
ҳисобланади
1
.
Иқтисодиётни рақамлаштириш, айнан, ақлли ишлаб чиқаришга ўтиш ишлаб
чиқариш тармоқларининг трансформациясини кўзда тутади, яъни, саноат
мутлақо радикал тарзда, ўзгача намоён бўлади. Бизнес
-
моделлар ўзгаради,
янгидан
-
янги компаниялар вужудга келади, рақамлаштиришга ўтиб улгурмаган
компаниялар эса, бозордан чиқиб кетади.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, “Саноат 4.0” ва “Тўртинчи саноат
инқилоби” тушунчалари ҳар доим ҳам синоним бўлиб келмайди. Биринчиси,
фақат саноатдаги таркибий ўзгаришларни назарда тутади, иккинчиси эса,
кенгроқ тушунча бўлиб, жамият ҳаётидаги фундаментал ўзгаришларни кўрсатиб
бериш учун фойдаланилади.
“Саноат
4.0”
концепцияси
замонавий
ахборот
-
коммуникацион
технологияларини, ишлаб чиқариш асбоб
-
ускуналари ва автоматлаштириш
воситалари билан бирлашиб кетишини назарда тутади. Улар товар ва
хизматларни ишлаб чиқариш циклида қиймат яратилишининг барча
босқичларини ташкил этишга
ва назорат қилишга йўналтирилган бўлади.
Концепциянинг
асосий
мақсади,
нарх
шаклланишини
янада
оптималлаштириш, шунингдек, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларнинг
интенсив ўзаро таъсирини кучайтириш ҳисобига товар ва хизматларни
индивидуаллаштиришга интилишдан иборат.
Умуман олганда, рақамли трансформация, бу бизнес
-
стратегияларни қайта
кўриб чиқиш орқали бизнеснинг трансформациясини, бизнесни ривожланиши
белигилаб берувчи янги моделларини, маркетинг ёндашувларини қабул
қилишни
кўзда тутади. Ушбу жараён сотув
хажмини оширишни ва бизнесни
ўсишини таъминлашга қаратилган.
Буни классик бизнес модел билан рақамли бизнес моделнинг фарқли
жиҳатларини солиштириш орқали ҳам кўриш мумкин.
Классик бизнес модел
-
стратегик режалаштириш (трендларни таҳлил
қилиш
ва кўрсатиб бериш)
-
ишлаб чиқариш (маҳсулот ишлаб чиқариш) –
сақлаш
1
http://uza.uz/posts/186084.
Яратувчанликка таянган иқтисодиёт
233
(тайёр маҳсулотни сақлаш) –
транпорт ва логистика (режалаштириш, етказиб
бериш ва логистиканинг самарали ишлашини назорат қилиш) –
сотув, дўконлар
(сотув нуқталари орқали маҳсулотни тарқатиш).
Рақамли бизнес модел –
маълумотлар базасининг таҳлили (катта хажмдаги
маълумотлар базаси ва машиналашган ўқитиш асосида трендларни кўрсатиб
бериш) –
ишлаб чиқариш (истеъмолчи талаби асосида ишлаб чиқаришни
оптималлаштириш)
–
сақлаш
(реал
вақт
режимида
қолдиқларни
оптималлаштириш) –
транспорт ва логистика (реал вақт режимида етказиб
беришни назорат қилиш ва жараёнларни башоратлаш) –
сотув, истеъмолчилар
(истеъмолчиларга тўғридан
-
тўғри сотиш).
Катта хажмдаги маълумотлар базасининг таҳлили натижасида ишлаб
чиқарилиши керак бўлган товарлар эмас, сотилиши керак бўлган товарлар ишлаб
чиқарилади. Чунки, истеъмолчиларни хатти
-
харакати ва уларнинг талаблари ва
келажакдаги даромадлари олдиндан ўрганилади ҳамда таҳлил қилинади. Ушбу
жараёнлар эса, албатта рақамли технологиялар асосида амалга оширилади.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, Ўзбекистон шароитида ҳам “Рақамли
Ўзбекистон –
2030” стратегиясини амалга оширишда ва саноатлашув жараёнини
янада чуқурлаштиришда, маҳсулотнинг сифатини ошириш ва харажатларни
камайтиришда
янги рақамли бизнес моделларнинг аҳамияти айниқса, юқоридир.
Чунки уларнинг фаолияти тўғридан
-
тўғри истеъмолчига йўналтирилган бўлиб,
бу ҳолат уларнинг таркибий тузилмасини ҳамда ишлаш тамойилини белгилаб
беради: истеъмолчининг талаби асосида қийматни яратиш, ўз вақтида етказиб
бериш, сотувдан кейинги жараённи йўлга қўйиш, мижозни ушлаб қолиш, шулар
жумласидандир. Истеъмолчининг талаби асосида қийматни яратиш йирик
хажмдаги ахборотни юқори тезликда қайта ишлаш ва талаблар асосида
яратилган маҳсулотни тезликда бозорга чиқариш янги бизнес
-
моделларнинг
рақобатбордошлигининг асосий параметри бўлиб хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |