Ўзбекистон республикaси иқтисодий тaрaқҚиёт


БИЗНЕС ТАҲЛИЛДА РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ФАНИНИ



Download 8,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet324/448
Sana23.07.2022
Hajmi8,4 Mb.
#842576
1   ...   320   321   322   323   324   325   326   327   ...   448
Bog'liq
Raqamli iqtisodiyot

БИЗНЕС ТАҲЛИЛДА РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ФАНИНИ 
ЎҚИТИШ МАСАЛАЛАРИ
 
Ибрагимов
 
Г.А.
 

 
ТМИ “Иктисодий таҳлил”

кафедраси
 
доц., и.ф.н. 
 
Бугунги кунда иқтисодий тахлил фани олдида турган асосий вазифалардан 
бири хўжалик юритувчи субъектлар бизнес фаолиятини рақамли технологиялар 
асосида таҳлил қилишга ўтишдир. Ушбу масалани хал этиш тахлилнинг ахборот 
таъминоти, иқтисодий муҳит, бизнес таҳлилнинг рақамли технологиялар тизими 
ва уни таъминловчи компонентлар,
рақамли информацион маълумотларни 
сақлаш, таҳлил ўтказиш учун махсус рақамли технологиялар, бизнес 
фаолиятнинг кучли жиҳатлари ва заиф томонларини аниқлашда
рақамли 
технологияларни қўллаш каби вазифаларни амалга ошириш билан бевосита 
боғлик. Тошкент молия институти “Иктисодий тахлил” кафедраси томонидан 
талабаларга бизнес таҳлилда рақамли технологияларни қўллаш юзасидан 
замонавий билим, кўникма ва малака бериш методикасини ишлаб чикиш 
юзасидан зарур тадбирлар амалга оширилмокда.
“Бизнес таҳлилда рақамли 
технологиялар” фанини ўқитишдан
мақсад сифатида
хўжалик юритувчи 
субъектлар бизнес фаолиятини рақамли технологиялар асосида иқтисодий 
таҳлил этишнинг назарий, услубий, ташкилий ва амалий асосларини ўргатиш 
ҳамда
уларни амалиётга тадбиқ этиш кўникмасини ҳосил қилиш белгилаб 
олинди. 
Фаннинг аҳамияти ва мазмунини аниқлаштириш, предмети,
методи, 
усулларини яратиш биринчи боскичдаги асосий вазифа сифатида кўйилди. 
Жумладан,
бизнес таҳлилда рақамли технологияларни қўллашнинг моҳиятини 
очиб бериш иқтисодиёт субъектларини бошқаришда бизнес таҳлилнинг рақамли 
технологиялар тизими тушунчасини аниклаштириш воситасида амалга 
оширилади. Бунда иқтисодий ахборотларнинг таркиби ва уларни туркумлаш 
бухгалтерия ҳисоби ва таҳлилнинг информацион жараёнларида рақамли 
технологияларни қўллаш масалалари билан уйгунлаштириб ёритиб берилади. 
Бизнес 
таҳлилда 
рақамли 
технологиялар 
тизимини 
таъминловчи
компонентларни тавсифлаш фаннинг мазмуни ва мохиятини тўлиқрок очиб 
беришга имконият яратади.
Информацион
-
таҳлилий тизим ва уларнинг функционал, таркибий 
жиҳатдан ўзига хос хусусиятлари рақамли технологиялар воситасида амалга 
ошириладиган бизнес таҳлил усулларини қўллаш ёрдамида очиб берилади. 
Мазкур масала информацион
-
таҳлилий тизимлар вазифалари, маълумотларни 
сақлаш воситаларини атрофлича ўрганишни талаб килади. Бунда
информацион
-
таҳлилий тизимлар асосий компонентлари тавсифини ёритиш асосий 
вазифалардан бири бўлиб колади. Вазифани бажариш маълумотларни сақлаш 
воситаларини яратиш ва улардан фойдаланишда қўлланиладиган воситалар, 
тезкор таҳлил воситалари ва интеллектуал таҳлил воситаларини асосий 
компонентлар сифатида ўрганиб чикиш мухим ахамият касб этади.


696 
Таҳлил ўтказиш учун махсус рақамли технологияларни қўллаш, шу 
жараёнда рақамли информацион маълумотларни сақлашни таъминлаш 
масалалари фанни ўрганишда навбатдаги қадам сифатида юзага чикади. 
Фикримизча, реал воқеликдан келиб чикиб, хозирги кунда мавжуд рақамли 
тизимларни ўрганиш дастлабки даврда ўзини оқлайди. Мисол сифатида бир 
нечта тизимни келтириб ўтишимиз мумкин. Хусусан, SAS Institute тизими 
таҳлилнинг барча турларини амалга оширувчи дастурлар мажмуаси сифатида 
қўлланилиши мумкин. Алохида савол сифатида мажмуадаги бизнес фаолиятини 
бошқариш тизимларини моделлаштириш воситаларини ўрганишни киритиш 
максадга мувофиқ бўлар эди.
Ora
cle тизимидан эса имитацион 
моделлаштиришни дастурий воситалари ва инструментларини ўзида 
умумлаштирган тизим сифатида фойдаланилади. Тахлилда қўллаш мумкин 
булган яна бир тизим 
- Microsoft SQL Server - 
реляцион (ўзаро боғлик) (
relation 

ўзаро муносабат, боғликлик, алоқа)
маълумотлар базасини бошқариш тизими. 
Мазкур тизимда маълумотларни сақлаш, тезкор таҳлил воситаларини яратиш ва 
қўллаш, шахсий ва корпоратив маълумотлар базаси билан ишлаш масалаларини 
чукур ўрганиш тизим имкониятларидан тўлиқ
фойдаланиш имконини беради. 
Шунингдек, Business Objects ахборотларни олиш, таҳлил қилиш ва тарқатиш, 
корпоратив ҳисобот тизимларини яратиш воситалари мажмуаси хам бизнес 
таҳлилда рақамли технологияларни қўллаш максадларини амалга ошириш 
имкониятини беради. Мажмуа компонентларида яратилган ҳисобот 
тизимларидан таҳлил жараёнида фойдаланиш малака ва кўникмаларини хосил 
килиш фанни ўрганиш олдига қўйилган вазифаларни хал этиш мақсадларига 
хизмат килади. 
Кўрсатилган тартибда рақамли тизимларни ўрганиш бизнес таҳлили 
усулларини амалиётда қўллашда фойдаланиладиган дастурий воситаларни 
ўрганиш жараёнини енгиллаштириш имконини беради. Авввало, дастурларнинг 
тавсифи ва амалга оширадиган функциялари билан умумий жихатдан танишиб 
чиқиш зарур деб хисоблаймиз. Сўнгра, қўлланиладиган дастурлар тавсифини 
келтириш ўринли бўлади. Масалан, 
«
ИНЭК
-
АФСП
» 
дастури барча фаолият 
турлари билан шуғулланадиган корхона ва ташкилотлар молиявий холати 
таҳлили, хўжалик субъектлари мониторинги, кредитга лаёқатлиликни бахолаш 
имконини беради
1
. «
ИНЭК
-
Аналитик
» 
дастури эса корхона ва ташкилотлар 
молиявий
-
хўжалик фаолияти барча жиҳатларининг таҳлили, бизнес
-
режаларни 
ишлаб чиқиш, таҳлил қилиш ва бахолаш, инвестициялар самарадорлигини 
таҳлили, маълумотларни умумлаштириш вазифаларини хал этишда 
қўлланилиши мумкин
2

ОЛИМП:
Фин
-
Эксперт дастури корхоналар молиявий 
холати ва ривожланишини башорат кўрсаткичлари таҳлили, корхоналар 
ривожланишини асосий молиявий
-
иқтисодий кўрсаткичларини ҳисоблашнинг 
кўп омилли модели, балансни математик
-
статистик башоратлаш ва бошқарув 
қарорлари оқибатларини моделлаштиришга мўлжалланган. 
«
1С:
Молиявий 
1
Эминова Н. Э. «Информационные системы экономического анализа». Учебное пособие. Махачкала, 2019 год, 
стр. 111. www.dgunh.ru
2
Эминова Н. Э. «Информационные системы экономического анализа». Учебное пособие. Махачкала, 2019 год, 
стр. 115. www.dgunh.ru


697 
режалаштириш
»
1
воситасида корхона фаолияти кўрсаткичларини мониторинги 
ва таҳлили амалга оширилади.
Бизнес
-
таҳлилни дастурий таъминлаш имкониятлари алохида мавзу 
сифатида ўрганилиши мақсадга мувофиқ
бўлар эди. Бунда бизнес таҳлилини 
дастурий таъминлашнинг асосий йўналишлари ёритиб берилгандан сўнг, 
алохида дастурий
таъминот турларини келтириб ўтиш мумкин бўлади. Масалан, 
«
Рейтинг эксперт
» 
дастурида корхоналар инвестицион жозибадорлигини таҳлил 
қилиш имкониятларини ўрганиш асосида корхоналар молиявий холатини 
рейтинг бахолашда ушбу дастурни қўллаш масалаларини кўриб чикиш мумкин.
“Кредитга лаёқатлилик таҳлилининг скоринг модели”
2
электрон дастурининг 
хўжалик юритувчи субъектларнинг кредитга лаёқатлилиги таҳлили ва унинг 
натижалари асосида баҳолаш имкониятлари хам ўрганиш объекти сифатида 
белгиланиши мумкин.
Шунингдек, электрон дастур воситасида хўжалик 
юритувчи субъектларнинг кредитга лаёқатлилигини скоринг модели асосида 
баҳолашни амалий жихатлари алохида ўрганиб чикишни талаб қилади.
Фанни 
ўрганиш жараёнида 
«

», «
Альт 

Инвест
», «
БЭСТ
», «
Эксперт Системс
» 
компаниялари,
«
ИНЭК
» 
фирмаси,
«
Парус
» 
корпорацияси
дастурий 
маҳсулотлари имкониятлари ва хусусиятлари кенг ёритиб берилиши уларни 
қўллаш амалиётини осонлаштиради деб хисоблаймиз. 
Интеграллашган иқтисодий информацион тизимлар таркибида аналитик 
модуллар алоҳида ўрганиш зарур булган масалалар қаторига киритилиши зарур. 
Бунда бухгалтерия ҳисоби информацион тизимлари таркибидаги ажратилган 
(алохида) таҳлилий модулларни ўрганишдан бошлаб, иқтисодий информацион 
тизимларга сингдирилган таҳлилий функцияларни амалда қўллашга ёндашувлар 
хам қамраб олиниши керак. Мисол сифатида 
«
Галактика
» 
тизимининг 
«
Молиявий таҳлил
» 
модулининг имкониятлари ўрганиб чикилиши мумкин. 
Бунда мослаштириладиган усуллар ёрдамида бизнес маълумотлар асосида 
молиявий холатни бахолаш ва тезкор таҳлил қилиш, молиявий ҳисоботларни 
умумлаштириш (консолидациялаш), бухгалтерия ҳисобининг маълум бир 
стандарти бўйича тузилган молиявий ҳисоботларни бошка стандартларга 
ўтказиш вазифаларини бажаришни кўриб чиқиш зарур бўлади. Ёки, 
«
Парус
» 
тизимининг 
«
Молияни бошқариш
» 
модули ёрдамида режалаштирилган ва 
хақиқатдаги кўрсаткичлар хамда уларнинг ўзаро фаркларини тезкор молиявий 
таҳлили, информацион тизим ёрдамида таҳлил услубларини мослаштириш 
вазифалари қандай хал этилиши алохида ўрганилиши мумкин. 
«
Инфо
-
Бухгалтер
» 
дастуридаги молиявий таҳлил қисми (блоки) эса корхона фаолиятини 
таҳлил бўлимлари бўйича бахолаш ва таҳлил қилиш имконини беради.
Бизнес
-
таҳлилнинг автоматлаштирилган информацион тизимларини 
яратиш ва улардан фойдаланиш масалалари фанни ўрганишнинг якунловчи 
қисмларидан бири бўлиши мумкин. Бизнес таҳлилнинг автоматлаштирилган 
информацион тизимларини яратиш ва фойдаланишга топширишга асосий 
ёндашувларни ёритиб бериш мавзуга киришда мухим ўрин тутади. Амалий 
1
https://solutions.1c.ru/catalog/finplan/features 
2
http://www.fbs-g.com/ru/pages/solutions/5/ 


698 
дастурий таъминотни танлашда бахолаш йуналишлари ва танлов мезонларини 
белгилаб олиш хам асосий масалалардан хисобланади. Шу билан бирга,
бизнес 
таҳлилда рақамли технологияларни қўллаш даражаси автоматлаштирилган 
информацион тизимларни яратишда оммавий дастурларни мослаштириш 
имкониятларидан кенг фойдаланиш йўли билан оширилиши мумкин. Бунда, 
автоматлаштирилган информацион тизимларни фойдаланишга кабул қилиш 
мезонлари хал килувчи омиллардан бири бўлади.
Келтирилган фикр
-
мулохазалар, таклифларни ўқув жараёнига тадбиқ 
қилиш “Бизнес таҳлилда рақамли технологиялар” фанини ўқитиш 
самарадорлигини ошириш имконини яратади деб умид қиламиз.

Download 8,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   320   321   322   323   324   325   326   327   ...   448




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish