Ўзбекистон республикaси иқтисодий тaрaқҚиёт



Download 8,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet251/448
Sana23.07.2022
Hajmi8,4 Mb.
#842576
1   ...   247   248   249   250   251   252   253   254   ...   448
Bog'liq
Raqamli iqtisodiyot

 
Каримжанова Р
.
М
. 

 
Наманган мухандислик
 
технология институти катта ўқитувчиси

Ҳозирги
вақтдаги иқтисодиётни модернизациялаш амалга оширилаётган 
шароитдаги муҳим масалалар қаторида кичик бизнес ва тадбиркорлик 
фаолиятини ривожлантириш масаласи ҳам бор бўлиб, бу масаланинг ижобий 
ечими мамлакат иқтисодиётининг янада жадал суръатлар билан ривожланишига 
катта ҳисса қўшади. Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда кичик бизнес ва 
хусусий тадбиркорлик фаолиятига жуда катта эътибор қаратилди. Кичик бизнес 
ва хусусий тадбиркорлик фаолияти мамлакатимизда аҳоли турмуш даражасини 
оширишга юқори даражада таъсир кўрсатиши, мамлакат ялпи ички маҳсулотини 
оширишда муҳим ўрин эгаллаши ва аҳолининг вақтинча банд бўлмаган қисмини 
иш билан таъминлашга катта ҳисса қўшишини эътиборга олиб бу йўналиш 
бўйича кўплаб қарор ва фармонлар қабул қилинмоқда. 
Жумладан, Президентимиз Фармони билан тасдиқланган 2017
-2021 
йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор 
йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”
1
да кичик бизнес ва тадбиркорликни 
янада жадал суръатларда ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган. Бозор 
муносабатларига ўтишнинг асосий шарти кўп укладли иқтисодиётни ва рақобат 
муҳитини шакллантиришнинг хуқуқий, ташкилий шарт
-
шароитлари вужудга 
келишидан иборатлиги учун бозор муносабатларига ўтиш даврида 
хусусийлаштиришга ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга юқори 
даражада эътибор қаратилди. Мамлакатимизда мулкчилик масаласини ҳал 
қилиш
бозорни вужудга келтиришга қаратилган барча тадбирларнинг марказида 
турди. 
Бугунги кунда кичик бизнес ва тадбиркорликнинг мавжуд имкониятларидан 
етарли даражада фойдаланилмаяпти ва шу сабабли маркетинг тамойиллари ва 
стратегиялари асосида кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришни 
ўрганиш, улар фаолиятида маркетингни янада кенгроқ фойдаланишни талаб 
қилмоқда. Бу кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларида ишлаб чиқарилаётган 
маҳсулотларнинг рақобатбардошлилигини оширишга олиб келадиган асосий ва 
муҳим омил ҳисобланади. Кичик бизнес ва тадбиркорликнинг ривожланишида 
1
https://lex.uz/docs/3107036 


538 
маркетинг 
тамойиллари 
ва 
стратегияларини 
қўллаш 
бу 
соҳада 
фойдаланилмаётган имконият ва ресурсларни топишга ҳамда улардан самарали 
равишда фойдаланишга олиб келади, ишлаб чиқариш ҳажмини орттиришга, 
ишлаб чиқариш рентабеллигини юксалтиришга, бозорни зарур бўлган 
маҳсулотлар билан тўйинтиришга, экспорт салоҳиятини юксалтиришга олиб 
келади. 
Мустақиллик 
йилларида 
мамлакатимизда 
кичик 
бизнесни 
ривожлантиришга бўлган ҳаракатлар тез орада ўз самарасини бера бошлади. Шу 
билан биргаликда, кичик бизнесни нафақат сон жиҳатидан кўпайтириш, балки 
уни, аввало, сифат жиҳатидан ҳам ривожлантиришга эътибор қаратила 
бошланди.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятида оддий ишлаб 
чиқаришдан ички ва ташқи бозорга йўналтирилган мураккаб, юксак 
технологияга асосланган ишлаб чиқаришга ўтиш масаласига алоҳида эътибор 
қаратиш
лозимлиги кун тартибига муҳим масала сифатида қўйилди.
Буни Наманган вилояти мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Тадбиркорлик 
субъектларини ўтган йилга нисбатан икки баробар ошириш бўйича 
ҳудудларнинг
мавжуд имкониятларидан келиб чиқиб 2020 йилнинг 1 октябр 
ҳолатига
вилоятда 4952 та тадбиркорлик субъектлари рўйхатдан ўтказилди. 
Вилоятда тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш ва аҳоли, айниқса 
ёшлар бандлигини таъминлашга йўналтирилган чораларни амалга ошириш, 
қишлоқ
жойлардаги хотин
-
қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка
хунармандчиликка кенг жалб этиш, фуқароларга ўз тадбиркорлигини бошлаши, 
томорқасидан самарали фойдаланиш учун кредит ва грантлар олишларига, 
тадбиркорлик ва бизнес асослари бўйича билим беришга, уларни бандлигини 
таъминлаш ва камбағалликни камайтиришга қаратилган ўзаро ҳамкорликдаги 
фаолиятларни ижтимоий шерикчилик тамойиллари асосида олиб бориш 
мақсадида чора
-
тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.
Наманган вилоятида 6 та тадбиркорлик субъектлари, 40 минг АҚШ 
долларигача грант бериш учун жорий йилнинг танловда Бирлашган Миллатлар 
Ташкилотининг Тараққиёт
Дастурида иштирок этди. 2020 йилнинг иккинчи 
чораги давомида вилоятда фаолият юритаётган 150 нафардан ортиқ 
тадбиркорлик субъектлари Россия Федерацияси, Хитой Халқ Республикаси, 
Италия, Франция, Германия давлатларида ўтказилган халқаро кўргазма
-
ярмаркаларда иштирок этишди.
Жумладан, 2020 йилнинг 27
-
29 феврал кунлари Туркиянинг Истанбул
шаҳрида бўлиб ўтган 
«ISTANBUL YARN FAIR 2020» 17-
Халкаро кўргазмасида
Наманган вилоятидаги бир қатор текстил корхоналарининг иштирок этишди. 
Шулардан, 
«Nurobod sifat Textile» 
МЧЖ, 
«White Gold Towel Textile» 
МЧЖ, 
«Safa 
Halal Travel» 
МЧЖ каби корхоналар кургазма доирасида Туркиянинг 
«Denizlipek 
Textil Dis Ticaret» 
LTD корхонаси
билан 300 минг АҚШ долларлик ҳамда 
«Canlar 
Textil Makinalari» 
LTD корхонаси билан 1,2 млн евролик замонавий асбоб 
ускуналари инвестиция шаклида олиб келиш борасида музокаралар олиб 
борилиб, шартномалар имзоланди.
Шунингдек, 2020 йилнинг 18
-
19 сентябр кунлари Тожикистон
Республикасининг Душанбе шаҳрида, икки давлатнинг савдо
-
иқтисодий


539 
алоқаларини тиклаш мақсадида Ўзбекистон ва Тожигистон ишбилармон доира
вакиллари ўртасида бўлиб ўтган бизнес
-
форумда Наманган вилоятидани бир
қатор
тадбиркорлик субъектлари иштирок этишди. Ҳусусан,
«ZAMIN KIYIM 
SANOAT» 
МЧЖ, 
«Farm Plant» 
МЧЖ, 
«
Grand Men’s wear
» 
МЧЖ, “Fahir Tekstil” 
МЧЖ, “Abdugofur” МЧЖ, 
«
Чуст Ахмад Мебел
» 
ХК каби корхона вакиллари 
иштирок этдилар. Мазкур В2В форматидаги бизнес
-
форумда вилоятимиз 
тадбиркорлари текистиль, чарм пойабзал, қурилиш ҳамда фармоцевтика 
маҳсулотларини тожикистонлик янги ҳамкорларига етказиб бериш юзасидан 
умумий қиймати 13,1 млн. АҚШ долл. бўлган 13 экспорт шартномалари 
имзолашга муваффақ бўлдилар.
Наманган вилоятининг инвестицион салоҳиятини янада ошириш ҳамда чет 
эл инвестицияларини кенг жалб этиш
мақсадида 2020 йилнинг 9
-
ойи давомида 
бир қатор ҳорижий инвесторлар билан учрашув ва музокаралар олиб борилди.
Жумладан, Австриянинг SEQUO qGmbH компанияси, Россия
Федерациясининг 
Узоқ шарқ ўлкаси тадбиркорлари вакиллари, INCRUISES
компаниясининг 
Қозоғистон вакилллари билан ўчрашувлар ўтказилди.
Мамлакатимиз 
ишбилармон доира вакилларидан иборат делегациянинг
2019 йилнинг ноябрь 
ойида Саудия Арабистони Подшохлигига ташрифи
доирасида Макка ва Мадина 
шаҳарларининг Савдо
-
саноат Палаталарида
ўтказилган Бизнес форум ва В2В 
учрашувлардаги музокарларда Саудия
Арабистони тадбиркорлари томонидан 
Ўзбекистонда етиштирилаётган қишлоқ
ҳўжалик
махсулотлари, хусусан, асал, 
қуртилган
ва хўл мева ва сабзавотлар,
зираворлар ҳамда миллий ҳунармандчилик 
махсулотларига эхтиёжлари
мавжудлиги билдирилган.
Маркетинг тамойиллари маркетинг асосини ва унинг моҳиятини очиб 
берувчи холат, талабдир. Маркетингни моҳияти –
товар ишлаб чиқариш ва 
хизмат кўрсатиш албатта истеъмолчига, талаб ишлаб чиқариш имкониятларини 
доимо бозор талабига мўлжаллашдан иборат. Маркетинг моҳиятидан қуйидаги 
асосий тамойиллар келиб чиқади:

истеъмолчиларга нима керак бўлса ўшани ишлаб чиқариш керак;

бозорга товарлар ва хизматлар таклифи билан эмас, балки 
истеъмолчиларнинг муаммоларини ечиш воситалари билан ишлаш;

товар ишлаб чиқаришни эҳтиёж ва талабни тадқиқ қилгандан сўнг ташкил 
этиш керак;

кичик бизнес субъектини ишлаб чиқариш 

экспорт фаолиятининг охирги 
натижаларига концентрлашганини кучайтириш;

маркетинг концепцияси воситаларини қўллаш асосида маркетинг 
дастурини шакллантиришга олиб келувчи қўйилган максадларга эришиш учун 
комплекс ёндошиш ва мақсадли дастур услубини ишлатиш;

товарни истеъмолчига силжитишни барча бўғинларини маркетинг билан 
қамраб
олиш мақсадида бир вақтнинг ўзида мақсадли йўналтирилган таъсир 
асосида бозор талабига мос келувчи товар ишлаб чиқариш стратегия ва 
тактикасини қўллаш;


540 

корхона фаолиятини ва маркетинг хизматини бозорда товар хулқ
-
атворини башорат килиши ва стратегик режалаштиришни амалга ошириш 
асосида самарали коммуникацияни узоқ муддатли истиқболига мўлжал олиш;

товарни яшаш даврини барча босқичларини ишлаб чиқариш ва товар 
тақсимлашни ижтимоий ва иқтисодий омилларини ҳисобга олиш;

ташкилот ва тармоқлар режасига нисбатан бозорни бирламчи эканлигини 
эслаш;

талаб ва таклифни баланслаштириш мақсадида режаларни тармоқлараро 
кооррдинациялаш ва ўзаро таъсирини ушлаб туриш;

товар бозори ёки фирма имиджи (обрўйи) ва рақобатли афзалликни 
қидириш
ва шакллантириш жараёнида аниқ холатда агрессивликка, 
хужумкорликка, фаолликка интилиш, умумий холда маркетингнинг асосий 
тамойиллари –
бу бозорни билиш, унга мослашиш ва бозорга таъсир ўтказишдан 
иборат.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолияти ривожини белгилашда 
маркетинг тамойилларидан фойдаланиш кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик 
фаолиятининг самарадорлигини оширишга олиб боради. Ушбу тамойиллардан 
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида қуйидагича 
фойдаланишни тавсия этамиз:
1. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхонасида ишлаб 
чиқариладиган 
маҳсулотлар 
турларини 
ва 
миқдорини 
белгилашда 
истеъмолчилар талабларини, истеъмолчи истагини ва унинг бюджетини тўла 
таҳлил қилиш лозим. Бу билан ишлаб чиқариладиган товар ва хизматларни 
сотиш вақтидаги қийинчиликларга барҳам берилади. Истеъмолчи истаги асосида 
нима ишлаб чиқаришни белгилаб олинса, у маҳсулотимиз истеъмолчи 
томонидан тез фурсатларда сотиб олинади. Бу билан кичик бизнес ва хусусий 
тадбиркорлик корхонасидаги айланма маблағларни айланишини тезлатишга 
муваффақ бўлинади.
2. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятида бозорга товарлар ва 
хизматлар таклифи билан эмас, балки истеъмолчиларн муаммоларини ечиш 
воситалари билан чиқиш лозим. Истеъмолчи учун ишлаш, унинг истагини 
қондиришга
ҳаракат қилиш кичик бизнес субъектига муваффақият келтиради. 
Истеъмолчида кичик бизнес корхонасига ишонч ҳосил бўлади. У бу корхонанинг 
маҳсулотини ўзи қидириб топади.
3. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхонасининг ишлаб чиқариш 
фаолиятини имкони борича экспортга йўналтириш тўғрисида ўйлаш ва бу 
мураккаб масалани ечимини излаш орқали истиқболдаги ривожланишни амалга 
ошириш. Экспортга йўналтириш учун экспорт амалга ошириладиган 
мамлакатлар ва уларнинг бозорларини, урф
-
одатлари ва қизиқишларини таҳлил 
қилиш
лозим. Экспортга йўналтириш стратегияси мураккаб стратегия 
ҳисобланади ва кичик бизнес субъектига катта даромад ва обрў келтиради.
4. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхонасида маркетинг 
концепцияси 
воситаларини 
қўллаш 
асосида 
маркетинг 
дастурини 
шакллантиришга олиб келувчи қўйилган максадларга эришиш учун комплекс 


541 
ёндошиш ва мақсадли дастур услубини ишлатиш. Кичик бизнес корхоналари 
маркетинг концепцияси воситалари билиши ва уларни ўз вақтида ва самарали 
равишда қўллашлари улар томонидан қўйилган мақсадларга эришишга имкон 
беради.
Хулоса ва таклифлар. Мамлакатимизда,
Наманган вилоятида ва бошқа 
худудларда 
кичик 
бизнес 
ва 
хусусий 
тадбиркорлик 
фаолиятини 
ривожлантиришнинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат бўлиши 
лозим: 

давлат томонидан кичик бизнес ва ҳуқуқий тадбиркорликни қўллаб

қувватлаш
механизмларини самарадорлигини ошириш, бу борада хорижий 
мамлакатлар тажрибасидаги янги механизмларни мавжуд шароитларга 
мослаштирган ҳолда амалиётга қўллаш; 

кичик бизнеснинг инновация негизида ривожланишини таъминлаш 
борасида чора тадбирларни ишлаб чиқиш, инновацияларни
яратиш ва мунтазам 
равишда кичик бизнес субъектларига жорий этиб борилишини таъминлаш; 

кичик бизнесда ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг моддий таъминотини 
такомиллаштириш, ишлаб чиқаришни ташкил этишни такомиллаштириб бориш, 
меҳнатни ташкил этиш даражасини юксалтириш; 

кичик бизнесни ташқи иқтисодий фаолият механизмларини 
такомиллаштириш, ҳар бир кичик бизнес субъектининг ташқи иқтисодий 
муносабатларда қатнашиши учун шароитлар яратиш ва имкониятлар бериш 

мамлакатда ва унинг худудларида кичик бизнес
ва хусусий тадбиркорлик 
соҳаси учун малакали рақобатбардош кадрларни тайёрлаш. 
Ушбу тадбирлар мамлакатимиз иқтисодиётининг рақобатбардошлилик 
даражасини янада юқорироқ босқичга кўтаришга хизмат қилади.

Download 8,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   247   248   249   250   251   252   253   254   ...   448




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish