РЕСПУБЛИКАМИЗДА КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ
ТИЗИМИНИ
ШАКЛЛАНИШИНИНГ МИЛЛИЙ ЖИҲАТЛАРИ
Алиева Г.И.
–
УрДУ Иқтисодиёт кафедраси
катта ўқитувчиси
Закиров А.К.
–
УрДУ 1
-
босқич магистри
Маълумки,
корхоналарни
бошқариш
турли
мақсадлар
асосида шаклланади.
Жаҳон тажрибасида
корхонани
бошқариш
концепциясини ишлаб чиқиш
корхона
иш
фаолияти,
стратегияси,
унумли
иш
фаолиятида
муҳим аҳамият касб этади.
2017-2021
йиллар
Ўзбекистон
Республикасини
янада
ривожлантириш бўйича
Ҳаракатлар
стратегиясида
ҳам
“таркибий
ўзгаришларни чуқурлаштириш,
корхоналар
рақобатдошлигини
ошириш
ҳамда
экспорт салоҳиятини
юксалтириш” каби устувор вазифалар белгиланган
2
.
Мазкур
вазифаларнинг
самарали
ижроси
ишлаб
чиқариш
корхоналари
бошқарув
фаолиятида
замонавий
стандартларни
ишлаб
чиқиш
бошқарув
механизмларини
такомиллаштиришни
тақозо
этади. Кейинги йилларда
мобайнида Ўзбекистонда
янги
очилган
корхоналар
сони
ортганини
кўриш
мумкин. Корхоналарни
самарали
бошқариш
ва
узлуксизлигини
таъминлашда
корпоратив
бошқарув
стандартларини
ишлаб
чиқиш
ва
жорий
этиш
орқали
бошқарув
самарадорлигига
бирмунча
эришиш
мумкин.
Бу
стандартлар бевосита
1
Суюнов Д.Х. Корпоратив бошқарув механизми: муаммо ва ечимлар. Монография. –
Т.: Академия, 2006. –
116
б.
2
Ҳаракатлар стратегияси 2017
-
2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил
7 февралдаги ПФ
-4947-
сонли фармони.Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик тўплами 2017 й.6
-
сон, 70 модда.
56
корхона
фаолиятидан
келиб
чикиб
ишлаб
чиқилади
.
Яъни корхоналарни
фаолиятидаги
бошқаув
услуби
стратегик
характерли
самарадорлик
кўрсаткичлари,
ходимлар
малакаси
ва
бошқалардан
бошқарув стандартлари
ишлаб чиқилиб жорий этилади.
Корхонани
бошқаришда
замонавий
усуллардан
фойдаланиш
нафақат замон
талаби
балки
келажакнинг
ҳам
муҳим
талабидир.
Бу
борада Ўзбекистонда
кохоналар учун янги бошқарув тизими сифатида шаклланаётган корпоратив
бошқарув тизимини татбиқ этиш ва шу орқали
кохоналар фаолиятида
инновацион жараёнлар жорий этиш ҳозирги шиддаткор замоннинг долзарб
талабидир.
Корхонанинг муваффақиятли ривожланишини таъминлаш мулкдорлар ва
бошқарувчилардан мазкур соҳасида кенг доирадаги билимлар ва
кўникмаларга
эга бўлишни тақозо этади. Сўнгги йилларда давлат тасарруфидан чиқариш ва
хусусий капитални бизнесга тобора кенг жалб қилиш шароитида
корпоратив
бошқарув янада долзарб аҳамият касб этмоқда. Шу муносабатда корпоратив
бошқарув тушунчасига яна қисқача тўхталиб ўтиш мақсадга мувофиқ.
Масалан,
Иқтисодий Ҳамкорлик ва Тараққиёт Ташкилоти (ИҲТТ) унга қуйидагича таъриф
беради: “Корпоратив бошқарув
–
бу
шундай
тизимки,
унинг
ёрдамида
тадбиркорлик ташкилотлари
фаолиятини бошқариш ва назорат қилиш амалга
оширилади. Унинг тузилмаси корпоратсияга кирадиган шахсларнинг ҳуқуқ ва
мажбуриятларини ҳамда корпоратсия ишлари бўйича
қарорлар
қабул
қилиш
қоидалари
ва
тартибини белгилайди.
Корпоратив
бошқарув асосида, шунингдек,
компания фаолиятининг мақсад ва
вазифалари, уларга эришиш йўллари
ва
воситалари белгиланади, компания фаолияти самарали назорат қилинади”.
1
Шундай қилиб, корхоналарда
корпоратив
бошқарув тизимини қарор
топтириш ва янада
ривожлантириш
жараёнини
рағбатлантирувчи
энг
муҳим
омил,
корпоратив бошқарув соҳасида Ўзбекистон Республикаси қонунчилик
базасини такомиллаштиришдир.
Корпоратив
бошқарув
(муносабатлар)
кодекси
қуйидагиларга
талаб
қўйиши
керак:
–
эмитент устав ҳужжатларига;
–
эмитент дивиденд сиёсатига;
–
эмитент акциядорларининг умумий
йиғилишини чақириш
ва
ўтказиш
тартиботига;
–
ишончномалар билан овоз бериш тартиботига;
–
кузатув кенгашини шакллантириш қоидаларига;
–
кузатув кенгаши фаолиятининг қоидаларига;
–
кузатув кенгаши аъзоларига тақдирлашни белгилаш тартибига;
–
мустақил аудитор фаолияти устидан назоратни амалга ошириш тартибига;
–
инсайдерлик ахборотлари ишлатилган битимлар, шунингдек,
манфаатдорлик мавжуд бўлган битимларнинг амалга оширилиши
устидан ички
назорат қилиш тартиботига;
1
Принципы корпоративного управления ОЭСР. М., 2002, 4
стр
.
57
–
эмитентнинг қайта
ташкил қилиниши
ва
тугатилиши
билан
боғлиқ
қарорларнинг
қабул қилиниши тартиботларига ва мос равишдаги ахборотларни
бериш тартиботларига;
–
қимматли
қоғозларни
эмиссия
қилиш
ва
корпоратив
ҳаракатларни
амалга
ошириш (активларни катта ҳажмда сотиб олиш ва сотиш, компанияларнинг
бирлашиши, қўшиб олиши) бо`йича қарорларнинг қабул қилиниш тартиботига;
–
эмитентнинг
давлат
ҳокимият
органлари
ва
маҳаллий
ўз
-
ўзини бошқариш
органлари билан ўзаро муносабатда бо`лиш тамойилларига.
Корпоратив
бошқарувнинг умум эътироф этилган стандартларига мувофиқ,
маслаҳатчи директорлар кенгаши, яъни кузатув кенгашига бўйсуниши лозим.
Халқаро амалиёт шундан далолат берадики,
корпоратив
маслаҳатчилар
бажарадиган мажбуриятларнинг
ўзига
хос
томонлари
муайян
компания
хусусиятлари (унинг
кўлами,
тегишли
бизнеснинг
тармоқли
ва
минтақавий
таркиби
ва
ҳ.к.)
билан ҳамда у амал қиладиган ҳуқуқий меъёрлар билан
белгиланади.
Корпоратив маслаҳатчининг барча акциядорлик жамиятлари учун энг
муҳим ва умумий функциялари қуйидагиларни ўз ичига олади:
● кузатув кенгаши ва акциядорларнинг умумий йиғилишларини тайёрлаш
ва ўтказиш;
● корпоратив
баённомаларни
юритиш,
уларнинг
сақланишини
ҳамда
қонунда
ва компаниянинг ички тартибида белгиланган ҳолатларда улардан
фойдаланишни таъминлаш;
● кузату кенгаши ва акциядорларнинг умумий йиг`илишлари
қарорларининг
бажарилишини назорат қилиш;
● жамият
ҳақида
ахборотнинг
лозим
даражада
очиб
берилиши
устидан
назорат ўрнатиш ва ҳоказолар.
Корпоратив
маслаҳатчи
лавозимига
номзодга
қўйиладиган
талабларни
шартли равишда бир неча тоифага бўлиш мумкин: маълумоти, тажрибаси,
профессионал
ташкилотларга аъзолиги, самарали мулоқот кўникмалари.
Ўзбекистонда
корпоратив
бошқарувнинг
ривожланиши
билан
боғлиқ
вазиятни таҳлил қилиб, қуйидаги замонавий тенденсияларни ажратиб кўрсатиш
мумкин:
● “назорат қилувчи акциядорлар” ва “менежерлар”нинг бирлашуви;
● яқин йилларда ташқи акциядорлик молиялаштириши эҳтимолининг
пастлиги самарали корпоратив бошқарувнинг принсипиал иқтисодий негизи
сифатида;
● акциядорлик капиталининг бир жойга тўпланиши ва назоратни
бирлаштириш;
● акциядорларнинг
ўз
ҳуқуқлари
учун
курашининг
кучайиши
ва
ўз
ролини
англаши.
Бунда
компаниялар
корпоратив
бошқарув
тизимида
қуйидаги
асосий
муаммоларни ажратиб кўрсатиш мумкин:
● ахборот жиҳатидан ёпиқлик, айниқса, компаниянинг
ҳақиқий
эгалари ва
мулк структураси ҳақидаги ахборот борасида;
58
● корпоратив
низоларни ҳал қилишда маъмурий ресурсни қўллаган ҳолда
буюртма бўйича ҳуқуқларни қўллаш;
● халқаро андозаларга мос келмайдиган молиявий ҳисоботлар;
● олий менежмент фаолияти мониторинги самарадорлигининг пастлиги;
Директорлар Кенгаши ишида самарадорлик ва профессионалликнинг
пастлиги, унинг таркибида мустақил директорлар сонининг камлиги.
Хулоса
ўрнида
шуни
таълидлаш
мумкинки,
истиқболда
корпоратив
бошқарув асосида
Республикамиз
иқтисодиётида
мавжуд
йирик
корхоналар
фаолиятини
янада ривожлантириш ва
такомиллаштириш асосида миллий
иқтисодиётимизнинг
янада мустаҳкамланишига ва рақобатбардошлигининг
ошишига эришиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |