Ўзбекистон республикaси иқтисодий тaрaқҚиёт


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА КАМ ТАЪМИНЛАНГАН



Download 8,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet158/448
Sana23.07.2022
Hajmi8,4 Mb.
#842576
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   448
Bog'liq
Raqamli iqtisodiyot

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА КАМ ТАЪМИНЛАНГАН 
ОИЛАЛАР ВА УЛАРНИ ҚИСҚАРТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ
 
 
Абдусатторова Ш.А


 
ТДИУ “Молия ва буҳгалтерия 
 
ҳисоби
 
кафедраси”
 
катта ўкитувчиси
  

Аҳолини бизнес ва тадбиркорлкнинг рақамли кўникмаларини 


ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришнинг ҳозирги куннинг энг 
долзарб муаммоларидан биридир.
Глобаллашув
биз кутмаган даражада бутун ер курраси, инсоният олдида 
мисли курилмаган даражада муаммоларни келтириб чиқардики, натижада 
юксак даражада ривожланган фан
-
техника имкониятларига эга инсоният 
олдида қатор жумқбоқли, ечими топилмаган масалаларни кундаланг қилиб 
қўйди. Инсоният тарихини таҳлил қиладиган, шу давргача бўлган давр билан 
бўлсак кейинги юз йил таққослайдиган бўлсак ҳаёт суръати беқиёс даражада 
тезлашди. Кейинги пайтларда тезкор ёки тезкорлик, шиддатли ёки 
шиддадкорлик бутун дунё халқлари лексиконига кириб келди. Буни мен 
ахборот ривожи ва самарасиинг инсоннинг меҳнат ва кундалик фаолияти 
нақадар шакл ва мазмун жиҳатидан ривожланганлигига қиёслайман.
Ер юзида 7,5 млрддан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. 2019 йил декабь 
ойида Хитойда аниқланган СОВИД
-
19 коронавирус (тожсимонвирус)
186 дан 
ортиқ мамлакатлар аҳолисининг меҳнат ва кундалик фаолиятига бевосита ва 
билвосита ўз таъсирини кўрсатди. Пандемия шароитини мамлакатлардаги 
иқтисодиёт тармоқларининг бир маромда ёки барқарор ишлашига имкон 
бермайдиган вазнсизлик, яъна аниқроғои инсон ҳаёти ва борлиғининг асоси 
нафас олиш асоси кислород етишмайдиган даврга тенглаштирса бўлади.
Ўзбекистон ҳукумати коронавирус тарқалишининг оқибатларини 
бартараф этиш бўйича чораларни ҳали мазкур касалликнинг илк иллатлар 
аниқланмасдан анча олдин 2020 йилнинг январь ойида Ҳурматли
юртбошимиз 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев зарур чора
-
тадбирлар белгилаш зарурлигини қайд этиб ўтганди. 
Бугун бутун дунё бир бўлиб мудҳиш иллат –
коронавирусга қарши 
курашмоқда. Афсуски, COVID
-
19 инфекцияси юртимизда ҳам тарқалиб, 
одамларнинг тинчини бузди. Ўттиз тўрт миллиондан зиёд аҳоли муҳтарам 


356 
Юртбошимиз атрофида жипслашиб, бир ёқадан бош чиқариб, ҳамжиҳатликда 
бу ўлатни енгишга киришди.
Ўзбекистоннинг айрим соҳалари ва бизнеслари мослашишга, ҳукумат эса 
аҳолининг заиф қатламларига
ёрдам беришга ҳаракат қилаётганлиги боис 
мамлакат иқтисодиётини сақлаб қолиш учун қўшимча чора
-
тадбирлар 
белгилади. Шу ўринда, Ўзбекистон Республикасида ҳам коронавирус 
инфекцияси тарқалишига қарши курашиш даврида аҳолини ижтимоий ҳимоя 
қилишни
кучайтириш
ва иқтисодиёт тармоқлари фаолият кўрсатишининг 
барқарорлигини таъминлаш, шунингдек, айрим хўжалик юритувчи 
субъектларни қўллаб
-
қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт 
тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб
-
қувватлашга доир 
қўшимча
чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги ПФ
-5978-
сонли Фармони қабул 
қилинган
бўлиб, унда қуйидаги имтиёз ва преференциялар назарда 
тутилганлигини таъкидлаш жоиз.
Кам таъминланганлик –
пандемия шароитида бу айниқса бутун дунё 
мамлакатларида бўлгани сингари мамалакатимизда мўътадил турмуш тарзини 
олиб бориш учун моддий бойликларнинг етишмаслиги сабабли юзага келган 
ҳолатдир. Бу ҳолат тузилиш, шакллари ва ижтимоий
-
иқтисодий ривожланиш 
даражасидан қатъий назар, барча жамият учун хосдир. 
Пандемия даврида кам таъминланганликнинг сабаблари, ҳажми ва 
шакллари ҳар хил бўлиб, юзага келди:

кам таъминланганликнинг (тирикчилик минимумининг, айниқса 
бозор муносабатлари шароитларида) белгиланган чегарасининг доимий ошиб 
бориши;

аҳолининг турли қатламлари учун истеъмол нархлари ўсиши 
оширилган 
нархлар 
ўртасидаги 
фарқни 
тўлаш 
механизмининг 
такомиллашмаганлиги;

аҳолининг янги ижтимоий
-
иқтисодий шароитларга мослашуви 
жараёнининг ўзига хос хусусиятлари;

инсоннинг жамият ижтимоий
таркибидаги ўрни –
шахснинг 
жамиятнинг у ёки бу гуруҳига (ёши, маълумоти, касби, яшаш жойи) 
мансублиги.
Умуман, аҳоли таркибида кам таъминланганлик даражасининг асосий 
кўрсаткичи тирикчилик минимумидан паст даражага эга бўлган аҳолининг 
улуши билан ҳисобланади. Бу кўрсаткич истеъмол товарлари ва хизматларига 
бўлган нархларнинг ўсиши, инфляциянинг умумий даражаси, аҳоли 
даромадлари ва харажатлари таркибининг ўзгариши, мажбурий тўловлар 
улушининг ошишига боғлиқ ҳолда ўзгаради. Масалан, коммунал 
хизматларининг тўлиқ тўловига ўтиш оила бюджетида тўловлар улушининг 
ўсишига, аксинча озиқ
-
овқат ва ноозиқ
-
овқат маҳсулотларини сотиб олишга 
сарф қилинувчи маблағлар улушининг пасайишига олиб келади.
Кам таъминланганликнинг яна бир
асосий сабабларидан бири шахснинг 
жамият ижтимоий таркибидаги ўрнидир. Яъни, аҳоли гуруҳларининг 
ижтимоий 
жиҳатдан 
заиф 
ҳимоялангани 
ҳисобланади 
ва 
кам 


357 
таъминланганликнинг асосини ташкил қилади. Булар нафақахўрлар, 
пенсионерлар, ногиронлар, кўп болали оилалар, ёлғиз оналар, бевалар, етим 
болалар ва ота
-
оналар қаровисиз қолган болалар, қочоқлар ва меҳнат 
мигрантларидир. Шу билан бирга, кам таъминланганларнинг катта қисмини 
ишсизлар, тўлиқсиз иш кунида банд бўлганлар ёки мажбурий таътилдаги 
ходимлар, иш ҳақи бўйича қарзи бор, молиявий жиҳатдан ночор корхоналар 
ва синган корхоналарнинг ишчилари ва хизматчилари
ҳамда
айниқса 
пандемия даврида кафолатланмаган норасмий сектор фаоляит олиб борган
фуқаролар ташкил қилади. 
Қолаверса
кам таъминланганликнинг табиий ҳолатини кўп болали, 
туғалмас оилалар, узоққа чўзилган касаллик сабабли камбағаллашган, табиий 
офатлар туфайли мулкини йўқотган шахслар, мослашуви қийинлашган 
шахслар,
жазо муддатини ўтаб бўлганлар гуруҳи ташкил қилади.
Кам таъминланганлик кўп даражали ҳодиса ҳисобланиб, унинг моҳияти 
фақатгина даромадлар ёки истеъмолдан иборат бўлиб қолмайди. Агар инсон 
тараққиёти унинг муносиб ва соғлом турмуш кечириш имкониятларини 
кенгайтиришдан иборат бўлса, унда бу маънода кам таъминланганлик бундай 
имкониятларнинг йўқлиги ёки жиддий чекланганлигидир. 
Инсондаги учта асосий йўналиш, яъни соғлиқ (узоқ умр кўриш орқали), 
билим ва яшаш шароитлари бўйича
етишмовчиликларнинг турли жиҳатларида 
акс этади ва бу махсус кўрсаткич камбағаллик индекси орқали топилади. 
Яъни, камбағаллик индекси даромадларнинг истеъмолга нисбати бўйича 
аниқланади. БМТ суткасига 1 ёки 2 доллардан кам даромад билан яшовчи 
аҳолини камбағаллар гуруҳига киритади. 
Кам таъминланганлар тоифасига киритилган уй хўжаликларида бу 
ҳолатга
жиддий таъсир кўрсатувчи омиллар қаторига қуйидагилар киради:

аҳолининг қишлоқ жойларида истиқомат қилиши;

16 ёшгача бўлган болалар сони уч ёки ундан ортиқ бўлган 
оилаларнинг мавжудлиги; 

оила бошлиқларининг ўрта махсус маълумотга эга бўлганлиги.
Дарҳақиқат, тадқиқотлар кўрсатишича, иш билан бандлик ҳар доим ҳам
кам таъминланганликдан халос бўлишга ёрдам бермайди. Яъни, истеъмол 
учун кам харажатларга эга уй хўжаликларининг катта қисми (50% атрофида) 
бюджет соҳасида ишловчи ходимларга, корхоналарнинг кам ҳақ тўланувчи 
ходимларига тўғри келади. Мавсумий ва вақтинчалик ишларда банд бўлган 
ходимларда кам таъминланганликка учраш эҳтимоли юқори бўлади.
Аҳолининг кўпчилик тоифалари учун кам таъминланганлик муаммосини 
мустақил равишда ҳал қилиб бўлмайди, чунки аҳолининг бир қисми ижтимоий 
қабул
қилмасликнинг алоҳида зонасига тушиб қолади. Шу билан бирга, бозор 
кимларнидир олдинга чиқиб кетишига имкон бераса, бошқаларни ҳамма 
нарсадан маҳрум қилади. 
Кам таъминланганликни давлат сиёсатининг қуйидаги тамойилларга 
таянган ҳолда бартараф этиш мумкин: ҳалол, яхши ҳақ тўланувчи меҳнат учун 
кенг имкониятлар яратиш ва меҳнатга лаёқатли фуқароларни ўзини
-
ўзи 
меҳнати
билан фаол мустақил таъминлашга рағбатлантириш.


358 
Камбағаллик билан курашиш ва унинг олдини олиш бир неча йўналишлар 
бўйича олиб борилиши мумкин:

субвенциядаги ҳудудлардаги
тармоқ ва соҳаларинг эҳтиёжидан 
келиб чиқиб, иш ўринларини яратиш; 

ҳар бир тумандаги 4 та сектор кесимида алоҳида оила, аёллар ва 
ёшлар темир дафтарига киритилган аҳоли қатламлари учун
аҳолининг 
турмуш даражасини оширишга йўналтирилган тизимли фаол иқтисодий 
чораларини ишлаб чиқиш (бандлик сиёсати, инвестиция, микрокредлитлар,
солиқ, манзилли ижтимоий ёрдам);

объектив равишда турли хавфлардан аҳолини ижтимоий муҳофаза 
қилиш
(меҳнатга лаёқатнинг йўқотилиши, касаллик, ногиронлик, ишсизлик, 
қарилик, ўлим, боқувчисини йўқотиш) ва болаларга нафақалар, аҳолининг 
алоҳида гуруҳларига имтиёзлар бериш тизимининг объективлигини ошириш;

ижтимоий ёрдам тизимини такомиллаштириш (моддий ёки тиббий 
ёрдам, бепул овқатланиш, ногиронлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни, уйда, 
кундузги муассасаларда ижтимоий хизмат кўрсатиш, муҳтожларга уй
-
жой 
тақдим қилиш)


туманлар меҳнат бозори сигменти эҳтиёларидан келиб чиқиб, касб

ҳунар
мактаблари фаолиятини
ривожлантириш учун шарт
-
шароитлар яратиш. 
Таъкилдаш 
лозимки, 
кам 
таъминланганларни 
тадбиркордикка 
йўналтирилган тизимли рағбатлантириш механизмлари орқали ёрдам 
кўрсатиш, айнан давлат томонидан берилаётган ижтимоий ёрдам ва 
нафақаларнинг
камайишига олиб келади, боқимандалик кайфиятининг 
пасайишига, иш билан бандлик таркибининг ўсишига, ўз аҳволини яхшилашга 
интиладиган одамларнинг кўпайишига олиб келади. Шунинг учун ижтимоий 
муҳофаза фаол сиёсатининг асосий вазифаси қийин вазиятда қолганларга 
бевосита ёрдам кўрсатишдан ҳам кўра, бундай вазиятга тушиб қолиш хавфини 
қисқартириш, аҳолининг қарор топаётган инновацион бозор муносабатларига 
ижтимоий мослашуви, ижтимоий
барқарорлик, ижтимоий хизматлар 
кўламини кенгайтириш, ҳудудий бандлик дастурларини ишлаб чиқишдан 
иборат. 

Download 8,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   448




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish