263
Интернетлаштириш суғурта бозорини рақамлаштириш йўналиши
сифатида
суғурта компаниясининг иш жараёнларида интернетдан фойдаланиш орқали
амалга оширилади. Ҳозирги вақтда
«
Интернет суғуртаси
»
атамаси кенг
тарқалган бўлиб, у тор маънога эга ва суғурта хизматларини интернет орқали
сотишни назарда тутади. Интернет суғурта Ўзбекистонда 2010 йилларнинг
охиридан бошлаб амалга оширилиб келинмоқда. Суғурта
фаолиятини
интернетлаштириш суғурта компанияларида қуйидаги йўналишларда амалга
оширилади:
• суғурта хизматларини Интернет орқали сотиш;
• суғурта даъволарини Интернет орқали қондириш;
• Интернет орқали суғурта қилдирувчилар тўғрисида маълумот тўплаш.
Хўжалик
юритувчи субъектлар, корхоналар ва ҳукумат томонидан
интернетдан тобора кўпроқ фойдаланиш суғурта бозорининг янги сегментлари
пайдо бўлишига олиб келади, масалан, кибер рискларни суғурталаш, интернет
объектларини суғурталаш ва бошқалар. Бу жараёнлар тўлалигича рақамли
суғуртага тааллуқли ва суғурта бизнесининг интернетлаштирилишига ҳеч
қандай
алоқаси йўқ. Шундай қилиб, суғурта
бозорини интернетлаштиришни
ривожлантиришга ҳисса қўшадиган омиллар қуйидагилардир:
• интернет фойдаланувчилари ва онлайн савдо операциялари билан
шуғулланадиган шахслар сонининг кўпайиши;
• суғурта қилдирувчи ва суғурта қилдирувчининг интернет орқали ўзаро
алоқаларини тартибга солувчи қонунларнинг пайдо бўлиши;
• суғурта хизматларини онлайн сотиш ва интернет орқали суғурта
даъволарини ҳал қилишнинг юқори рентабеллиги;
• Ўзбекистонда суғурта
бозорида Интернет
-
савдонинг паст даражадаги
базаси;
• суғурта
хизматларини хусусийлаштириш, уларга таклиф қилиш ва
зарарларни қоплашга қаратилган суғурта қилдирувчилар томонидан Big Data
технологияларидан фаолроқ фойдаланиш.
Интернет суғуртани
ривожлантиришга тўсқинлик қилувчи
омиллар эса
қуйидагилардир
:
• суғурта фирибгарлигининг юқори даражаси;
• онлайн суғурта операцияларининг кибержиноятчиликка таъсир қилиши;
• Ўзбекистон ҳудудини юқори сифатли интернет билан тўлиқ қамраб
олишдаги муаммолар;
• суғурталовчиларнинг зарарлилик коеффициентининг юқори даражаси
туфайли Интернет суғуртасининг драйвери ролини ўйнаши мумкин бўлган
оммавий суғурта турларига (биринчи
навбатда, автосуғуртага) қизиқишнинг
пастлиги;
• аҳолининг суғурта маданияти ва суғурта ташкилотларига бўлган
ишончнинг пастлиги.
Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистонда суғурта
бозорининг ривожланиши
тобора рақамли иқтисодиётнинг суғурта технологиясига таъсир кўрсатадиган,
аммо унинг иқтисодий моҳиятини ўзгартирмайдиган янги технологияларни
264
жорий этишга боғлиқ бўлиб бормоқда. Рақамли технологияларни суғурта
фаолиятида қўллаш натижасида:
суғурта фаолияти самарадорлиги ва рентабеллиги ошади;
ўзаро ва тижорат суғуртасининг яқинлашуви (P2P суғуртаси) амалга ошади;
суғурта муносабатларининг ижтимоийлашувига
эришилади;
янги суғурта хизматлари ва маҳсулотлари пайдо бўлади;
суғурта соҳасидаги меҳнат бозори ўзгаради, яъни баъзи суғурта агентлари,
соҳа мутахассисларини автоматлаштирилган бошқарув тизимлари ва роботлар
билан алмаштириш содир бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: