Ўзбекистон республикaси иқтисодий тaрaқҚиёт


РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ: ЖОРИЙ ҲОЛАТИ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ



Download 8,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/448
Sana23.07.2022
Hajmi8,4 Mb.
#842576
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   448
Bog'liq
Raqamli iqtisodiyot

 
РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ: ЖОРИЙ ҲОЛАТИ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ 
ИСТИҚБОЛЛАРИ
 
 
Ахунова М.Х


 
Фарғона политехника институти 
 
“Иқтисодиёт” кафедраси
 
катта ўқитувчиси
 
 
Бугунги инновацион технологиялар асрида рақамли иқтисодиётни 
ривожлантириш бўйича изчил чора
-
тадбирлар амалга оширилмоқда, давлат 
органлари ва бошқа ташкилотларда электрон ҳужжат алмашинуви ҳамда 
жисмоний ва юридик шахсларга хизмат кўрсатиш учун электрон тижорат 
тизимлари босқичма
-
босқич жорий этилмоқда. Ўзбекистон Республикаси 
Президенти Ш.Мирзиёевнинг “Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш 
мақсадида рақамли инфратузилмани янада модернизация қилиш чора
-


248 
тадбирлари тўғрисида”ги қарори орқали мамлакатимизда рақамли иқтисодиётга 
ўтишнинг долзарблигини кўрсатмоқда. Барча соҳа
ва тармоқнинг 
рақамлаштириш лозимлиги долзарб масала бўлиб қолмоқда. 
Мавзуга доир адабиётларнинг таҳлили. Кўплаб олимларнинг жумладан, J. 
Howkins, Y.Benkler, N. Negroponte ва С.С.Гулямов ва бошқаларнинг илмий 
тадқиқотларида рақамли иқтисодиётда оид илмий қарашларни кўришимиз 
мумкин. J. Howkins “The Creative Economy: How People Make Money from Ideas” 
номли китобида 
«
креатив иқтисодиёт
» 
тушунчаси маданий, бадиий ва 
инновацион маҳсулотлар ва хизматларни яратадиган шахслар ва корхоналар 
бирикмаси сифатида таърифланади.
N.Negroponteнинг 1995 йилда чоп этилган 
“Being Digital” номли китобида эса сўнгги ўн йилликларда рақамли 
технологияларни жорий этиш бўйича тадқиқотлар ўтказилиши ёритилган.
1

Y.Benkler “The Wealth of Networks: How Social Production Transforms 
Markets and 
Freedom” хамда “Digital Economy” деб номланган илмий ишларида келтирилган 
концепцияларига кўра, замонавий алоқа технологиялари турли минтақалар 
мутахассисларининг ҳаракатларини биргаликда ишлашга имкон беради деб 
атаган. Узбек
олимларидан С.С.Гулямов ва бошқалар “Raqamli iqtisodiyotda 
blokcheyn texnologiyalari” номли ўқув қўлланмада ҳамда илмий ишларида 
рақамли иқтисодиёт –
бу ўзига хос назария бўлиб, унинг ўрганиш объекти, 
ахборотлашган жамият ҳисобланади. Рақамли иқтисодиёт назарияси ўз 
ривожланишининг бошланғич давридир, чунки цивилизациянинг рақамли 
ахборот босқичига ўтиши бир неча ўн йил аввалгина бошланганлигига 
тўхталган. 
Шуни таъкидлаш жоизки, таҳлил жараёнида Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 2018 йил 13 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат 
бошқарувига рақамли иқтисодиёт, электрон ҳукумат ҳамда ахборот тизимларини 
жорий этиш бўйича қўшимча чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги 5598
-
сонли 
Фармонида белгиланган вазифаларни амалга ошириш жараёнлари кўриб ўтилди.
 
“Рақамли иқтисодиёт” атамаси миллий қонунчилигимизда
қўлланилиб
келинаётганлигига ҳали унча кўп вақт бўлгани йўқ. Бироқ дунё тенденцияси 
шуни кўрсатаяптики, барча ривожланган давлатлар уни шакллантиришга 
аллақачон киришган. Ўзбекистон ҳам мазкур жараёндан четда қолмаслиги керак.
Зеро, биз глобаллашув, дунё ҳамжамияти билан интеграцияга киришиш ҳақида 
гапирарканмиз, бу борада ўзгарган, яъни янгиланган иқтисодиёт равнақи муҳим 
саналади.
Ҳозирги
кунда дунёда ахборот технологиялари кириб бормаган соҳанинг 
ўзи йўқ

Мамлакатимиз “Халқаро ахборот
-
коммуникация технологияларини 
ривожлантириш индекси” бўйича 2019 йилда 8 поғонага кўтарилди.
Зеро, Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2020 йил –
“Илм, маърифат 
ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб эълон қилинганлиги, “Илм, 
маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” Давлат дастури 
тасдиқланганлиги 
фикримиз 
исботидир. 
Таъкидлаш 
лозимки, 
Президентимизнинг “Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини 
1
Howkins J. The Creative Economy: How People Make Money from Ideas. London: Penguin, 2001 


249 
янада такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 19 февралдаги 
Фармони
Ҳукуматимиз томонидан рақамли иқтисодиётни ривожлантириш 
бўйича муҳим чора
-
тадбирлар ишлаб чиқилишига ва ҳаётга татбиқ этилишига 
асос бўлди.
Шу билан бирга, 2030 йилга қадар “Рақамли Ўзбекистон” концепциясини 
ишлаб чиқиш юзасидан ҳам чора
-
тадбирларни амалга ошириш белгиланган. 
Рақамли иқтисодиёт деганда, фақатгина Блокчейн (Blockchain) 
технологиясини ва улардан халқаро молия бозорларида фойдаланиш 
масалаларини ёки криптовалюталарни тушуниш керак эмас. Албатта, Блокчейн 
технологияси, криптовалюталар ҳам рақамли иқтисодиётнинг бир бўлаги. Лекин 
рақамли иқтисодиёт (Digital Economy) деганда, рақамли коммуникациялар, IT 
ёрдамида олиб бориладиган иқтисодиёт тушунилади. Бунда, яширин 
иқтисодиётга барҳам бериш воситаси сифатида ҳам қараш мумкин. Чунки 
биринчидан, барча операциялар электрон рўйхатдан ўтилишига, иккинчидан 
шаффоф бўлишига эришилади. Қолаверса, ишлаб чиқаришда янги IT 
технологиялар қўлланилиши туфайли маҳсулот ва хизматларнинг таннархи 
пасаяди. 
1
Рақамли иқтисодиёт, бу –
алоҳида фаолият тури эмас. Бу, аслида, 
ишбилармонлик, саноат объектлари, хизматлар деганидир. “Рақамли” атамаси 
мазкур соҳаларнинг барчаси ахборот технологияларидан фаол фойдаланишни 
англатади. Агар оддий иқтисодиётда моддий буюмлар асосий ресурс ҳисобланса, 
рақамли иқтисодиётда бу қайта ишланадиган ҳамда узатиладиган ахборот, 
маълумотлар бўлади. Уларнинг таҳлилидан сўнг тўғри бошқариш бўйича ечим 
ишлаб чиқилади. Баъзида у интернет
 
иқтисодиёти, янги
 
иқтисодиёт
 
ёки веб
-
иқтисодиёт деган терминлар билан ҳам ифодаланади. Аслида, ўзимиз билмаган 
ҳолда
ҳаммамиз рақамли
 
иқтисодиёт
 
ичидамиз, унинг қулайликларидан 
фойдаланамиз. Мисол учун, иш ҳақларимиз пластик карталарга тушади, 
электрон тўлов орқали коммунал хизматлар, телефон, интернет ва бошқа 
маҳсулот ва хизматларга тўлов қиламиз, картадан картага пул узатамиз, электрон 
тарзда солиқ декларацияси топширамиз, уйга таом буюртма қиламиз ва 
бошқалар

Рақамли
иқтисодиётнинг
 
оддий
иқтисодиётдан
 
фарқи шундаки, товар 
эгасига пулни электрон тўлов тизими орқали тўлаш ва товарни етказиб бериш 
хизмати орқали олишдир.
Яратилган махсус бошқарма иқтисодиётнинг реал 
сектори корхоналарига автоматлаштирилган тизимларни жорий этиш билан 
шуғулланади. Бу йирик саноат объектлари иш самарадорлигини ошириш, ишлаб 
чиқаришда ўсиш, фаолият шаффофлигини таъминлаш, маҳсулот таннархини 
камайтириш имконини беради. Агар глобал нуқтаи назардан қаралса, бугун 
башарият жаҳон иқтисодиёти тармоқлари, инсонлар ҳаёти, турмуш асослари 
ўзгариши билан боғлиқ қизиқ даврни бошдан кечирмоқда. Бу барча технология, 
компьютерлар интернет орқали бир
-
бири билан боғланиб бораётгани ила 
изоҳланади. Маълумотларга қараганда, бугунги кунда қарийб беш миллиард 
1
Benkler Y. The Wealth of Networks: How Social Production Transforms Markets and Freedom. New Haven, Conn: 
Yale University Press, 2006. 515 
р



250 
қурилма
бутунжаҳон “ўргимчак тўри”га уланган. Яқин беш йил ичида уларнинг 
сони йигирма миллиардга етиши кутилаётир. Айни пайтда сунъий ақл ва 
когнитив интеллектуал тизимлар жадал тараққий топаяпти. Бунинг натижасида 
яқин келажакда айрим касблар ўз долзарблигини йўқотади ҳамда вақти келиб, 
йўқ бўлиб ҳам кетади. Мисол учун, “IoT” автоматлаштирилган тизими аллақачон 
синовдан ўтказилаяпти. Пировардида роботлар автомобиль ҳайдовчилари, 
учувчилар ва ҳатто, ҳуқуқшуносларнинг ҳам ўрнини эгаллаши мумкин.
Келгусида механик ҳамда жисмоний меҳнат ўрнини робототехника 
эгаллаши кун сайин ойдинлашиб бораяпти. Шунинг учун стратегия ишлаб 
чиқиш, рақамли кўникмаларни оммавий шакллантиришни
таъминлаш бугунги 
куннинг долзарб масалаларидан бири саналади. Ёшлар янги касблар, турли 
технологиялардан фойдаланиш, компьютерлар, интернет, катта миқдордаги 
рақамли маълумотларга ишлов беришга тайёр туриши керак. Яъни қандайдир 
жараёнлар автоматлаштирилар экан, одамларни бошқа, янада долзарб 
интеллектуал касбларга йўналтириш лозим. 
Рақамли
иқтисодиёт
 

бу янги технологиялар, платформалар ва
бизнес
 
моделлари яратиш ва уларни кундалик ҳаётга жорий этиш орқали мавжуд
иқтисодиётни
 
янгича тизимга кўчириш
бўлиб, қуйидаги қулайликларга эга:

тўловлар учун харажатлар камаяди (масалан, банкка бориш учун йўлкира 
ва бошқа ресурслар тежалади).

товарлар ва хизматлар ҳақида кўпроқ ва тезроқ маълумот олинади.

рақамли дунёдаги товар ва хизматларнинг жаҳон бозорига чиқиш 
имкониятлари катта.

истеъмолчи фикрини тез олиш ҳисобига товар ва хизматлар жадал 
такомиллаштирилади.

тезроқ, сифатлироқ, қулайроқ.
Рақамли
 
иқтисодиёт
 
инсонларнинг турмуш даражасини сезиларли даражада 
оширади, бу унинг асосий фойдасидир.
Рақамли
иқтисодиёт
 
коррупция ва “қора
 
иқтисодиёт”нинг асосий 
кушандасидир. Чунки, рақамлар ҳамма нарсани муҳрлайди, хотирада сақлайди, 
керак пайтда маълумотларни тез тақдим этади. Бундай шароитда бирон 
маълумотни яшириш, яширин битимлар тузиш, у ёки бу фаолият ҳақида тўлиқ 
ахборот бермасликнинг иложи йўқ, компьютер ҳаммасини намоён қилиб қўяди. 
Маълумотлар кўплиги ва тизимлилиги ёлғон ва қинғир ишларга йўл бермайди, 
чунки тизимни алдаш имконсиз. Натижада “ифлос пулларни” ювиш, 
маблағларни ўғирлаш, самарасиз ва мақсадсиз сарфлаш, ошириб ё яшириб 
кўрсатиш имкони қолмайди. Бу эса
 
иқтисодиётга
 
легал маблағлар оқимини 
оширади, солиқлар ўз вақтида ва тўғри тўланади, бюджет тақсимоти очиқ 
бўлади, ижтимоий соҳага йўналтирилган маблағлар ўғирланмайди.
Давлатнинг рақамли
иқтисодиётни
 
ривожлантириш йўлини танлаганлиги 
ахборот технологиялари соҳасида ва умуман, электрон ҳужжатлар айланмаси 
соҳасида янги йўналишлар очиб беради. “Рақамли технологиялар” томон 
бурилишга
бутун жаҳон интернет тармоғи ва сифатли алоқанинг ривожланиши 
сабабчи бўлди. 
Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бошқа мамлакатлар каби, 


251 
Ўзбекистон учун ҳам унинг дунё миқёсидаги рақобатбардошлигини белгилаб 
берадиган аҳамиятга молик масалалардан бири ҳисобланади. Шуни ҳам тан 
олиш керакки, Ўзбекистонга бугунги кунда мақбул келадиган тадбир қисқа 
даврда –
биринчи навбатда, технологик ортда қолишдан қутулишдир. Хозирда 
эса мамлакатимизда зарур миқдордаги тўлақонли иқтисодиёт субъектлари 
йўқлиги туфайли етук ва тўлақонли рақамли иқтисодиётни ўз
-
ўзидан 
шакллантириш учун шарт
-
шароитлар йўқ. Бу эса давлатимизга рақамли 
иқтисодиётнинг ривожланишини учун шарт
-
шароитлар яратиш, уни энг керакли 
соҳаларга йўналтириш ва бу жараённи имконият даражасида рағбатлантириш 
зарурлиги демакдир. Миллий иқтисодиётимизнинг яна бир муҳим ажралиб 
турадиган жиҳати шундаки, ЯИМнинг асосий қисми давлат корпорациялари (ёки 
давлат иштироки улуши катта бўлган компаниялар) томонидан яратилади. 
Ишлаб чиқаришнинг кўплаб тармоқларида давлат иштирокидаги ўйинчилар 
бозорнинг 80%гача бўлган қисмини ташкил қилиши мумкин. Бундай 
шароитларда профилли вазирликлар ёки давлат корпорациялари раҳбарлиги 
остида индустриал рақамли платформалар яратиш энг оқилона қадам бўлиб 
ҳисобланади. Бундай платформалар рақамли иқтисодиётнинг тез ривожланиши 
ва унга мос келувчи технологияларнинг кенг тарқалиши учун зарур 
инфратузилма базисини яратади. Рақамли иқтисодиёт платформалари тузишда 
асосий 
эътиборни 
қуйидаги 
йўналишларга 
қаратиш 
зарур: 
телекоммуникациялар, энергетика, транспорт, соғликни сақлаш, солиқ ва 
солиққа тортиш, дори
-
дармонлар логистикаси, маълумотларни қайта ишлаш, 
туризм, ташқи иқтисодий
фаолият, кўчмас мулк савдоси ва ишлаб чиқариш. 
Айнан шу соҳаларнинг ривожланиши инфратузилма ва технологик базис 
яратишга имкон беради. Сўнгра уларни бошқа соҳаларга кўчирган ҳолда 
Ўзбекистонда етук рақамли иқтисодиётни максимал даражада тез 
ривожлантириши мумкин булади. Олимларнинг фикрича, 2022 йилга келиб, 
ЯИМнинг чорак кисми рақамли соҳада бўлиши тахмин килинмокда. Бунинг учун 
эса рақамлаштириш ва рақамли тижоратни ривожлантиришга йўл бермаётган 
барча тўсиқларни олиб ташлаш зарур. Мамлакатимизда
рақамли иқтисодиётни 
ривожлантиришнинг учун энг мухим шартлардан бири 

унга мос келувчи 
институционал муҳитни шакллантиришдан иборатдир. 
Шуни таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда
рақамли иқтисодиётни 
ривожлантиришда аввало шу соҳага керакли кадрлар масаласини, уларни 
тайёрлайдиган таълим соҳасига эътиборни қаратишни таклиф қилган ҳолда,
қуйидагича хулоса килиш мумкин:

рақамли иқтисодиёт учун керакли бўлган юқори малакали кадрларни ўрта 
ва олий таълим муассасаларида тайёрлашни йўлга қўйиш

рақамли иқтисодиёт тўгрисида замонавий илмий ва амалий асарлар яратиш

замонавий рақамли иқтисодиёт талабларига жавоб берадиган меҳнат 
бозорини ташкил қилиш механизмларини ишлаб чиқиш

юқори малакали дастурчилар ва соҳа мутахассисларини тайёрлашни йўлга 
қўйиш

рақамли иқтисодиёт соҳасидаги хорижий тажрибаларни ўрганиш ва 
уларни республика иқтисодиётига татбиқ қилиш


252 

электрон 
платформали 
технологиялардан 
фойдаланган 
холда 
иқтисодиётнинг турли соҳа
ва тармоқларига миллий тизимлар яратиш
Юқорида айтиб ўтилган фикр ва ғояларга асосан шуни айтишимиз 
мумкинки, ушбу билдирилган таклифлар рақамли трансформацияга тўсиқ
бўлаётган айрим муаммоларнинг бартараф этилишида

Download 8,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   448




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish