Ўзбекистон республикaси иқтисодий тaрaқҚиёт


РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА ЭРКИН



Download 8,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet295/448
Sana23.07.2022
Hajmi8,4 Mb.
#842576
1   ...   291   292   293   294   295   296   297   298   ...   448
Bog'liq
Raqamli iqtisodiyot

 
РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА ЭРКИН 
ИҚТИСОДИЙ ЗОНАЛАРНИНГ ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ
 
 
Музаффарова К.З.
 

 
ҚарМИИ
 
катта ўқитувчиси
 
 
Хорижий инвестицияларни мамлакатга фаол жалб қилишда эркин 
иқтисодий зоналар (ЭИЗ) барпо этиш алоҳида аҳамият касб этади. Чунки 
мамлакат бирданига эркин иқтисодий зоналарда таклиф этиладиган имтиёз ва 
шароитларни бутун иқтисодиётга татбиқ кила олмайди ва бунда муайян 
ҳудудларни
танлаш лозим бўлади. ЭИЗ бу бошқа ҳудудларга нисбатан алоҳида 
юридик статусга эга бўлган муайян чекланган ҳудуд бўлиб, ушбу жойда миллий 
ва хорижий тадбиркорлар учун имтиёзли иқтисодий шарт 

шароитлар таклиф 
этилади. Бундай махсус зоналарнинг ташкил қилинишининг асосий мақсади 
ташқи савдо, умумиқтисодий, ижтимоий, минтақавий ва илмий

техник каби 
1
Блокчейн на рубеже десятилетий [Электронный ресурс] –
Режим доступа: ht
tps://forklog.com/blokchejn-na-
rubezhe-desyatiletij-pyat-glavnyh-trendov-industrii/ 

Дата доступа: 21.11.2020


626 
ривожланишнинг стратегик вазифаларини давлат ёки муайян ҳудуд доирасида 
хал қилишдир.
ЭИЗ –
ўзига хос иқтисодий ва ҳуқуқий статусга эга бўлган ҳудуд бўлиб, 
хорижий ва миллий инвестицияларни жалб этиш учун бир қатор имтиёзлар 
бериш асосида қулай шарт
-
шароит яратилган ҳудудлардир. ЭИЗнинг амал 
қилиш
тизимидаги ташқи савдо, солиқ, молия ва маъмурий имтиёзлари миллий 
иқтисодиёт экспорт салоҳиятининг ривожланишига кўмаклашади ва унинг 
жаҳон иқтисодиётига интеграциялашув даражасини оширади. Одатда, ЭИЗни 
ташкил этиш йирик диверсификациялашган иқтисодиёт учун, айниқса, 
минтақавий ривожланишда мураккаб мутаносибликларга эга бўлган Ўзбекистон 
учун жуда
долзарб ҳисобланади. ЭИЗ тушунчаси бир қанча типдаги ҳудудларни 
ўз ичига олади. Бунда турли мезонларга таяниб, уларнинг турли хил 
туркумларини кўришимиз мумкин. Хўжалик фаолияти нуқтаи назаридан қабул 
қилинган
ЭИЗларнинг бир қанча кенг тарқалган туркумларига қуйидагилар 
киради: 

миллий божхона худудларидан ташқарига чиқарилган эркин савдо ҳудуди 
(ЭСҲ).
Уларнинг асосий турлари –
эркин божхона ҳудуди, эркин портлар ва 
транзит ҳудудлар ҳисобланади;

саноат ишлаб чиқариш ҳудудлари –
экспорт маҳсулотлари ёки
импорт 
ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи компанияларга мўлжалланган. 
Бундай ҳудудлар ўз ичига импорт, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар, 
экспорт
-
импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар, экспорт маҳсулотлар ишлаб 
чиқариш ҳудудларини олади;

техника ва технологияни жорий этиш ҳудудлари, бу миллий ва хоржий 
илмий
-
ишлаб чиқариш, лойиҳа ва илмий тадқиқот ишларини олиб борувчи 
компаниялар фаолияти учун ажратилган ҳудудлардир. Уларнинг асосий 
турларига –
илмий ва технопарклар, технополислар киради;

хизмат кўрсатиш ҳудудлари, булар молия
-
иктисодий, суғурта ва бошка 
хизматлар кўрсатувчи фирма ва ташкилотлар учун тадбиркорлик фаолиятининг 
имтиёзли шарт
-
шароитлари яратилган ҳудудлардир. Уларга –
оффшор ҳудудлар, 
молиявий марказлар, банк хизматлари ҳудуди, туризм
хизматлари, (туристлар 
дам олиши учун ташкил этилган ҳудудлар) ва бошқалар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26 октябрь 2016 йилдаги ПФ
-
4853-
сон Фармонига кўра эркин иқтисодий зоналар (кейинги ўринларда –
ЭИЗ) 
иштирокчи корхоналари қуйидаги имтиёзлар ва киритилган инвестициялар 
ҳажмига
қараб даромад солиқларидан озод этилади, жумладан: 300 минг 
АҚШ
долларидан
3 миллион АҚШ
долларигача ҳажмдаги инвестициялар 

3 йил 
муддатга; 3 миллион АҚШ
долларидан
5 миллион АҚШ
долларигача ҳажмдаги 
инвестициялар 

5 йил муддатга; 5 миллион АҚШ долларидан 10 миллион 
АҚШ
долларигача ҳажмдаги инвестициялар 

7 йил муддатга; 10 миллион ва 
ундан кўп АҚШ доллари ҳажмидаги инвестициялар сўнгги 5 йилда амалдаги 
ставкалардан 50 фоиз кам ҳажмдаги даромад солиғи ва ягона солиқ
тўлови 
ставкалари қўлланган ҳолда 

10 йил муддатга берилади
1

1
 http://lex.uz/docs/3056978 


627 
ЭИЗда иштирок этаётган корхоналар эркин иқтисодий зоналар фаолияти 
давомида экспортга йўналтириладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун олиб 
келинадиган хом ашё, материал ва бутловчи буюмлар учун божхона тўловлари 
тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилади
1. 
Давлат эркин иқтисодий зоналарнинг қатнашчиларининг муҳандислик
-
коммуникация тармоқларга, уларни ишлаб чиқариш майдончаларига ўз вақтида 
туташтирган ҳолда, кафолатли уланишини таъминлайди.
ЭИЗ қайси мамлакатда, унинг қайси ҳудудида яратилмасин, у ижтимоий 
лойиҳадир. Ҳудудни яратиш нафақат ҳудуд учун қўшимча даромад келтиради, 
балки бутун мамлакат учун турли шаклда фойдали қайтим беради
2
. Шу сабабли, 
ЭИЗ берилган имтиёзлар ва эркинликлар миллий иқтисодиётда хорижий 
инвестицияларни
самарали
жалб
этишда катта имкониятлар яратади. 
Бугунги кунда малакатимизда 123 та кичик саноат зоналари ҳамда 21 та 
эркин иқтисодий зоналар мавжуд. 2019 йилнинг январь
-
декабрь ойлари 
мобайнида инвестиция дастури доирасида асосий капиталга 21,5 млрд.$ 
инвестиция ўзлаштирилди ва ушбу давр мобайнида 145 та йирик ва 167 та 
минтақавий лойиҳалар амалга оширилди.
3
Қашқадарё
вилоятида рақамли иқтисодиётни шакллантириш ва
иқтисодий 
ўсиш сифатини оширишнинг устувор йўлларидан бири бу

минтақада
хорижий 
инвестицияларни
самарали
жалб
этиш
шакли бўлган эркин иқтисодий зоналар 
(ЭИЗ) ташкил этиш
бўлиб ҳисобланади. Эркин иқтисодий зона –
мамлакатимиз 
иқтисодиётига чет эл инвестицияларини жалб этишнинг муҳим омилидир ва 
иқтисодиётни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта қуриш 
жараёнларига ижобий таъсир кўрсатади
4
. ЭИЗда иштирок этаётган корхоналар 
эркин иқтисодий зоналар фаолияти давомида экспортга йўналтириладиган 
маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун
олиб келинадиган хом ашё, материал ва 
бутловчи 
буюмлар 
учун 
божхона 
тўловлари 
тўлашдан 
(божхона 
расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилади
5
.
“Таҳлиларга кўра, ҳозирги кунда АҚШ ва Хитойда 400 та, Германияда 200 
та, Туркияда 262 та, Вьетнамда 200 га яқин кичик саноат зоналари фаолияти 
ташкил этилган. Ривожланган хорижий давлатларда кичик саноат зоналари 
аҳолини иш билан таъминлаш ва саноатни технологик ривожланиши билан 
боғлиқ муаммоларни ечишнинг муҳим механизмларидан бири эканлиги реал 
амалиётда синовдан ўтган”
6
.
Бироқ бугунги кунда Қашқадарё вилоятида кичик саноат зоналари ва ЭИЗ 
ташкил этиш ҳолати қониқарли эмас. Фақатгина
Ўзбекистон Республикасини 
янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси қабул қилинган даврда 
1
http://invest.gov.uz/uz/investor/sez-i-mpz/ 
2
Мустафақулов Ш.И. Инвестицион муҳит жозибадорлиги: назария, методология ва
амалиёт. Монография –
Т.
:
Иқтисод–молия
, 2016.-
Б.
326. 
3
https://mift.uz/uz/menu/ob-uzbekistane
, Ўзбекистон Республикаси Инвестиция Қўмитаси сайти маълумоти, 2020 
йил 18 февраль
4
Зияев Т.М.

Исроилова Ш.Т
Эркин иқтисодий зоналарни ташкил этишда хорижий инвестицияларнинг роли. 
http://tsue.uz/ 231-232 
б.
5
http://invest.gov.uz/uz/investor/sez-i-mpz/ 
6
Беленов О.Н.,Смольянова Т.Ю., Шурчекова Ю.В. Индустриальные парки: сущность и основные 
характеристики// Региональная экономика и управление. Электронный научный журнал. 2018. №1 (33).

С.66
-76. 


628 
минтақада
Президент фармонига асосан
биринчи учта ҳудуд 

Қарши шаҳри, 
Шаҳрисабз ва Нишон туманларида кичик саноат зоналари ташкил этилди. 
Давлат раҳбарининг 2018 йил 29 февралдаги қарорига асосан яна 7 та ҳудудда 
кичик саноат зонаси фаолияти йўлга қўйилди
1
. Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 
«
Чироқчи
» 
эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш 
тўғрисида
»
ги 13.09.2019 йилдаги ПФ
-5825-
сон Фармонига асосан 
«
Чироқчи
» 
ЭИЗ ташкил этилди.
Қашқадарё
вилоятида ЭИЗлар фаолиятни ривожлантириш учун зарурий 
ҳуқуқий
шарт
-
шароитларни яратиш билан бирга улар фаолиятини ташкил этиш, 
ривожлантиришда инвестицияларни, жумладан, хорижий нвестицияларни кенг 
жалб этишга бўлган эътиборни янада кучайтириш заруратини келтириб 
чиқаради
2
. “Сўнги йилларда кичик саноат зоналарини ташкил этиш 
тенденциясининг
ўсиб бориши, уларда ташқи савдо ва инвестиция 
муносабатларининг янада ривожланиши, ушбу ҳудудлардга тўғридан
-
тўғри 
хорижий инвестицияларнинг кириб келиши ҳамда юқори технологияли янги 
ишлаб чиқариш қувватларининг ташкил этилиши, шунингдек рақобатбардош ва
экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмининг сезиларли 
даражада 
ошиши 
мазкур 
тузилмаларда 
тадбиркорлик 
фаолиятини 
ривожлантириш ва уни ҳуқуқий тартибга солиш заруриятини вужудга 
келтирмоқда”
3
.
Қашқадарё
вилояти хокимиятининг 2020
-2022 
йилларда тўғридан
-
тўғри 
хорижий инвестицияларни жалб этиш прогноз кўрсаткичларига кўра
2020-2022 
йилларда вилоятда жами 432 млрд долларлик 7174 та лойиҳани амалга ошириш 
режалаштирилган.
2020 йилда 145 млрд долларлик 2289 та лойиҳа, 2022 йилда 
150 млрд долларлик 2442 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. 
Маълумотларга кўра, айни пайтда 30 та лойиҳага 430 миллион доллар хорижий 
инвестицияларни жалб қилиш бўйича амалий саъй
-
ҳаракатлар бошлаган. 21 та 
қўшма
ва хорижий корхона руйхатдан ўтказилиб, умумий қиймати 90 миллион 
АҚШ долларлик лойиҳалар шакллантирилган.
Олиб борилган тадқиқот натижаларига кўра, Қашқадарё вилоятида 
инвестиция муҳитини яхшилаш, хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар 
(ХИИК) сонини кўпайтириш ва хорижий инвесторлар фаолиятига тўсиқ 
бўлаётган муаммоларни бартараф қилиш мақсадида қуйидагиларни таклиф
этамиз:
-
хорижий инвесторларнинг республикамиздаги ҳамкорлари бўлган 
хўжалик субъектлари томонидан кредит олишдаги муаммолар. Бунга сабаб 
Марказий банк томонидан тижорат банкларни қайта молиялаш ставкаларини 
15% қилиб белгилаши ва
тижорат банклар кредитлари 21
-
24% фоизи бўлиши, 
кўп ҳолларда ҳар қандай тадбиркорлик фаолиятини моҳиятини йўққа чиқаради;
-
ишлаб чиқариш инфратузилмасига оид муаммолар, жумладан
1
Қашқадарё вилояти Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси маълумотлари
2
Хўжамкулов Д
.
Ю

Ўзбекистонда қулай инвестицон
-
инфратузилмавий муҳитни яратиш асосида эркин 
иқтисодий зоналар фаолиятини ривожлантириш. 
http://tsue.uz/ 464-468 
б.
3
Салимов Б.Т. Ҳудудлар ялпи маҳсулотининг ўзгариш тенденциялари таҳлили ва устувор йўналишлари 
//
Иқтисодиёт ва таълим// 2018. №2 
-
Б.124
-129. 


629 
инвесторларни инвестицион фаолиятни олиб бориш учун бино ва ер 
ажратилишидаги муаммолар хамда корхоналарнинг электр энергия, табиий газ, 
сув ва ёқилғи маҳсулотлари билан таъминлашда узилишлар мавжудлиги; 
-
маҳаллий хокимият томонидан хорижий инвесторлар фаолиятига 
аралашувни мавжудлиги, хуқуқий
тизимни яхши ишламаслиги, шартномаларга 
риоя қилмаслик, қонунчилик тизимини, низом ва меъёрларни тез
-
тез янгиланиб 
ўзгариб туриши;
-
ишлаб чиқариш инфратузилмаси билан боғлиқ муаммоларни бартараф 
қилиш
мақсадида хорижий инвестицияларни лойиҳаларини эркин иқтисодий 
зоналари ва кичик саноат зоналарида жойлаштириш мақсадга мувофик;
-
махсус зоналарда жойлаштиришнинг имкони бўлмаган истиқболли 
хорижий инвестицияли лойиҳалар (қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш)даги 
инфратузилма яратиш билан боғлиқ харажатлар учун давлат томонидан тўлик 
ёқи қисман субсидиялаш тизимини жорий қилиш мақсадга мувофиқ;
-
минтақа тадбиркорларининг халқаро норма ва стандартлар бўйича 
хужжатларни юритишда тажрибасизликлари туфайли, ташқи ва ички 
инвесторлар билан ишлаш борасида етарлича кўникмаларга эга эмаслиги;
-
технология ва асбоб
-
ускуналарнинг эскирганлиги, ишлаб чиқарилган 
маҳсулотнинг халқаро стандартларга жавоб бермаслиги ва рақобатбардош 
эмаслиги;
-
минтақада бозор инфратузилмасининг етарлича ривожланмаганлиги –
банклар, инвестицион фондлари, венчур фондлар, суғурта ва лизинг 
компанияларининг хорижий инвесторларга хизмат кўрсатишда халқаро 
тажрибанинг етишмаслиги ва
инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда 
уларнинг иштирокини самарали йўлга қўйилмаган;
-
минтақанинг қимматбаҳо қоғозлар бозорига тўғридан
-
тўғри ва портфель 
инвестицияларни жалб қилиш жараёнларини фаоллаштиришда тадбиркорларда 
инновацион ривожланишни таъминлаш ва ўзлари томонидан чиқарилаётган 
акция, 
облигацияларнинг 
инвестицион 
жозибадорлигини 
ошириш 
муаммоларини иккинчи даражали иш деб билишлари ва бунга қўшимча 
сифатида улардаги мулкни
бўлиб олишга интилишнинг юқорилиги ҳам 
тўсқинлик қилмоқда.
Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистонда ва унинг Қашқадарё вилоятида 
рақамли иқтисодиётга ўтиш шароитида минтақада
истиқболда био ва 
нанотехнологиялар, кимё, фармацевтика,
машинасозлик ва металлни қайта 
ишлаш, микроэлектроника, нозик кимё технологиялари, ахборот
-
коммуникация 
ва лазер
-
оптик технологиялар, тикланадиган энергетика ютуқларидан 
фойдаланиш, янги материаллар ишлаб чиқариш каби саноат тармоқларини 
ривожланишига олиб келувчи соҳаларда
ХИИК ташкил этиш мақсадга мувофиқ 
бўлади. Қашқадарё вилоятида қазилма бойликларни, қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотларини қайта ишлаш, қурилиш материаллари, тўқимачилик 
маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган саноат кластер
корхоналарни 
ташкил этиш учун улкан имкониятлар ва салоҳиятга эга. Мавжуд бўш турган 
ишлаб чиқариш майдонлари, меҳнат ва табиий ресурслардан фойдаланиш 
минтақанинг модернизация қилинган, техник ва технологик қайта жиҳозланган 


630 
корхоналарида ёки янгидан ташкил этилган хорижий инвестициялар 
иштирокидаги корхоналарда ташқи бозорларга товарлар ва хизматларни
экспорт 
қилиш
учун юқори қийматли, сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш қувватини 
таъминлаш имкониятига эга.

Download 8,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   291   292   293   294   295   296   297   298   ...   448




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish