362
Ривожланаётган ушбу тенденция иш билан бандлик концепциясини
шубҳа остига қўйиб, ишчи кучини
«
вақтинча иш
билан
таъминлаш
»
томон
йўналтирмоқда, бу холат ўз навбатида иш билан банд бўлган ходимлардан
янги малакаларни талаб қилмоқда. Меҳнат бозоридаги иш билан бандлик
концепциясидаги ушбу ўзгаришлар сабабли касбий таълимни тобора кўпроқ
амалий бўлиши керак.
Технологик циклларнинг аввалги ривожланиш жараёнларида паст
малакали қўл меҳнати ўрнига юқори малакали ақлий меҳнат келган. Бироқ,
рақамли иқтисодиётга ўтиш шароитида оддий стандарт иш билан бандликдаги
иш жойлари хавф остида қолмоқда. Бундай иш билан бандлик паст малакали
қўл
меҳнатидаги (фабрика ишчиси) ва ақлий (телефон сотиш) ҳамда юқори
малакали қўл меҳнатига асосланган (физиотерапевт) ва ақлий (рентгенолог)
бўлиши мумкин. Шу билан бирга, ностандарт иш билан бандлик
инсонларнинг иштирокини ёки янги мураккаб вазифаларни доимий равишда
ҳал
қилишни талаб қилади (масалан, ҳамширалар, савдо менежерлари,
раҳбарлар).
FRED and AXA IM Research ҳисоботларига кўра, АҚШ аҳолисининг 40%
доимий иш жойларида ишлайди, аммо бу улуш аста
-
секин камайиб бормоқда.
2002 йилдан 2014 йилгача. ривожланган мамлакатларда ўртача
малака
даражасини талаб қиладиган иш ўринлари сони ҳам камайди.
1
Янги технологиялар бизнес қиёфасини тубдан ўзгартирмоқда
-
замонавий
коммуникациялар дунёнинг исталган нуқтасидан ишлашга имкон беради,
доимий иш жойида ишловчилар қўшимча ишлаб даромад олиш имконига эга
бўлмоқдалар, айрим иш билан бандлар мослашувчан иш вақтига ўтмоқдалар
ва жаҳон меҳнат бозорига кириш имкониятига эга бўлмоқдалар. Келажакда,
ишлаётган шахс, эҳтимол, мослашувчан соатларда ва бутунлай узоқдан
ишлайдиган фрееланcер бўлиши ҳам мумкин.
Ностандарт иш билан бандлик юқори ижтимоий интеллект,
киришимлилик, креатив фикрловчи инноваторлик, ташаббускорлик
каби soft
skills (мослашувчан) кўникмаларини талаб қилади. Гарчи улар ишга қабул
қилишнинг
асосий талаблари бўлмаса
-
да, улар менежерларни танлашда бир
қанча
афзалликларга эгалиги аниқ.
Технологияларнинг ривожланиши таълимга қўйиладиган талабларни
тубдан ўзгартирмоқда. Рақамли иқтисодиёт таълимни янада очиқ ва қулай
қилади, ҳозирда аксарият олий
ўқув юртлари масофавий ўқитиш дастурларини
амалга оширмоқдалар. Бундан ташқари, сунъий интеллект
«
мослашувчан
»
ўрганишни амалга оширишга ва ҳар бир шахс учун алоҳида ўқитиш курсини
ишлаб чиқишга имкон беради.
Ҳозирги
кунда
республика
Ахборот
технологиялари
ва
коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг маълумотига кўра
интернет хизматидан фойдаланувчилар сони 22,1 миллиондан ошган, шундан
1
presentation-research/presentations/EconomicaRunetaItogy2016
363
мобил интернет фойдаланувчилари сони 19
миллион кишини ташкил
этмоқда.
1
Шунга қарамасдан, рақамли технологияларнинг ривожланиши билан
бирга республиканинг меҳнат бозорида малакали кадрлар етишмовчилиги
кузатилади ва ахборот технологиялари соҳасидаги ўқув дастурлари ва
услубларини такомиллаштириш, таълим муассасаларининг IT
-
компаниялар
билан ўзаро
ҳамкорлигини кучайтиришни тақозо этмоқда
.
2
Прогнозларга кўра, IT
-
кадрлар бозори 2030 йилгача кадрларга бўлган
талабнинг барқарор кўрсаткичларини сақлаб қолади. IT
-
технологияларни
ривожлантириш, уларнинг илгари улар учун одатий бўлмаган йўналишларда
қўлланилиши, жараёнларни
автоматлаштириш IT
-
мутахассисларни меҳнат
бозорида энг талабчанлардан бири сифатида сақлайди.
Бутун дунёда авж олган пандемия шароитида рақамли технологиялар
иқтисодий пасайиш пайтида кўрилган зарарнинг ярмини қоплашга ёрдам
беришини ҳисобга олиб, рақамли
иқтисодиётнинг ҳамда у билан боғлиқ иш
билан бандлик соҳасидаги асосий тенденциялар қуйидагилар:
1.
Рақамли технологиялар фаол суръатларда ўсиб бормоқда ва
иқтисодиётнинг бошқа тармоқларига сезиларли таъсир кўрсатмоқда. Рақамли
технологияларнинг ривожланиши заруратини тан олган холда иш билан
бандликни таркибий ўзгаришларини тадқиқи этиш талаб этилади.
2.
Бизнес жараёнларини автоматлаштириш яқин ўн йил ичида мавжуд
бўлган барча касбларнинг 9 дан 50 фоизигача йўқ бўлиб кетиш хавфини
туғдиради. Қолган
«
анъанавий
»
касбларнинг мазмуни янги технологияларни
бирлаштириш орқали сезиларли даражада ўзгаради. Шу жиҳатдан, тегишли
вазирликлар
томонидан касб
-
лавозимлар классификаторига ўзгартиришлар
киритиб бориш мақсадга мвофиқ ҳисобланади.
3.
Рақамли саводхонликка бўлган талабнинг ўсиши шароитида
интерактив, инновацион ўқитиш услубларига талаб ортиб бормоқда. Рақамли
иқтисодиётда ишлайдиганлар мураккаб маълумотларни яратиши ва қайта
ишлаши, тизимли ва танқидий фикрлаши, қарорларни кўп мезон асосида қабул
қилиш, кўп тармоқли характердаги доимий жараёнларнинг моҳиятини
тушуниши, янги маълумотларга мослашувчан ва эгилувчан бўлиши, рақамли
иқтисодиётнинг ҳақиқий муаммоларини аниқлаш ва ҳал қила олиши керак.
4.
Иш
билан
бандликнинг хусусияти
рақамли иқтисодиёт ўзгаришлари ва
замонавий товарлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатишнинг техникавий
-
технологик асослари билан боғлиқ. Шу боис ҳозирги даврда иш билан бандлик
кўп жиҳатдан ностандарт шаклни олаётганлиги ва тез ўзгариб бораётган
техникавий
-
технологик ва ахборот янгиликларига мослаштиришни талаб
этаётганлигини эътиборга олган холда меҳнат бозорини ривожлантириш
концепциясини қайта кўриб чиқиш лозим.
5.
Иш билан бандликнинг таркиби ўзгармоқда, иқтисодиётнинг
анъанавий тармоқларида иш жойлари камайиб бораётган шароитда
1
https://kun.uz/98818319
2
Абдурахмонов Қ.Х. Меҳнат иқтисодиёти: Назария ва амалиёт. Дарслик –Т. FAN. 2019.
-
592 б.
364
фаолиятнинг инновацион соҳалари: фан,
маданият, таълим, бошқарув ва
бошқаларда янги иш жойлари яратилмоқда. Шундай экан, айнан ишчи кучига
талаб юқори бўладиган соҳаларда ижтимоий инвестициялар кўламини
ошириш мақсадга мувофиқ.
6.
Иш жойлари айниқса иш билан масофада бандликда меҳнатни
муҳофаза қилиш, иш ҳақи, суғурта тўловлари ва бошқа ижтимоий
кафолатлардан маҳрум бўлмоқда. Бунинг устига иш билан бандликнинг
эгилувчан шаклларида ходимларнинг манфаатларини
асосий
ҳимоячилари
бўлган
касаба
уюшмалар ролининг заифлашувига олиб келмоқда. Бундай
вазиятни олдини олиш учун давлат томонидан рақамли иқтисодиёт
оқибатлари билан боғлиқ ностандарт иш билан бандларнинг манфаатларини
ҳимоя
қилишнинг янги механизмларини ишлаб чиқиш зарур бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: