Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалик вазирлиги



Download 289,5 Kb.
bet15/16
Sana25.02.2022
Hajmi289,5 Kb.
#463919
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
Em-xashak etishtirish

2.Силос герметик усулда тайёрланадиган ширали озуқалар. Силос тайёрлашда рўй берадиган биологик ходиса-бу сут -бижиш жараёни. Бу жараён ўтиш учун ўсимлик таркибида қанд моддаси етарли бўлиши керак. Сут-бижиш жараёнида сут кислотаси ҳосил бўлади, бу силосни магорлаб ва чириб кетмаслигидан сақлайди.
Силос силосбоп экинлардан тайёрланади - маккажўхори, жўхори, кунгабоқар, судан ўти, хашаки карам, перко, топинамбур каби экинлардир.
2.Силосни сифати юқори бўлиши учун энг муқобил муддатда ўриш лозим. Кўпчилик силосбоп экинлар гуллаш-сут-думбул пишиш даврида ўрилади. Ем-хашак ўтлар бошоқланиш даврида, дон-дондуккакли экинлар - пастки дуккаклар етилганда ўрилади. Ўриш муддати (ёки ривожланиш даври) силоснинг сифатига таъсир қилади.
Силосбоп кўкат майдаланади. Майдаланадиган қисмидан 2-12 см бўлади, бу кўкатнинг намлигига боғлиқ.
Силосбоп кўкатнинг намлиги 70-75% намлик меьёридан ортиқ бўлса сомон ёки пичан қўшилади, намлик меьёридан кам бўлса ширали озуқалар қўшилади. (туганакмевалилар, хашаки полиз экинлар, илдизмевалилар)
3.Силос махсус қурилмаларда сақланади - бу заводда ишлаб чиқиладиган махсус БС-16, БС-24 миноралар (башни) ёки қазилмалар (траншея) сақланадиган кўкат миқдори кам бўлса траншеяда, кўп бўлса минораларда сақланади.
Силосни ва сенажни сифати юқори бўлиши учун кўкат зичлаштирилади, орадаги ҳаво чиқиб кетиши учун.Усти ҳаво сув ўтмайдиган қилиб герметик усулда ёпилади. Силос учун маълум даражада иссиқлик талаб қилинади.Силосни ҳарорати 37 °С бўлиши керак.
Силос бир йил сақлаш мумкин. Силосни сифатини туз, органик моддалар, витаминли ун, оқсилли моддалар солиниб оширилади.
Силос сут кўпайтирадиган озуқа.
Силос сифатига Давлат андозалари мавжуд. Бу озуқалар сифати бузилганда қорайиб ва хиди нохуш бўлиб қолади, бу холатда молларга бериш мумкин эмас.
Саволлар:
1.Силос таркибида сут кислотасини миқдори қанча бўлиши мумкин.?
2.Нима учун силос ва сенаж герметик усулда тайёрланади.?
3.Хўжаликда махсус қурилмалар, иншоатлар бўлмаса силос ва сенаж қандай сақланиши мумкин.?
3.Сенаж Қиш ойларида чорва молларини тўйимли, ширали озуқа билан таъминлаш учун сенаж тайёрланади.Сенаж тайёрлашда рўй берадиган биологик ҳодиса физиологик қуруқлик сенажининг намлиги ўртача 50% булади, бу намликда моғор замбуруги ва чириш бактериялари ривожланмайди.
Сенаж- ўриб сулитилган кўп ва бир йиллик ўтлардан герметик усулда намлиги 50-55% бўлган юқори сифатли озиқадир. Сенажнинг сифати ўтларни ўриш муддатига боғлиқдир. Умуман дуккакли ўтлар шоналаш даврида , қўнғирбошли ўтлар гуллаш даврида ўрилади.
3.Сенажнинг сифатини ўриш муддатига боғлиқлиги (В.П.Мастерова, Н.Н.Ананьина маълумоти)



Ò/ð

Ûòëàð òóðè

Ðèâîæëàíèø äàâðè

1 êã.îçèқàäà
îçèқà ìèқäîðè

1êã îçèқàäà
ïðîòåèí, ã

1

Қèçèë ñåáàðãà

Øîíàëàøíè áîøëàíèøè
Øîíàëàø
Ãóëëàø

0,93

0,86
0,72



142

123
98



2

Êûê áåäà

Øîíàëàø
Ãóëëàøíè áîøëàíèøè
Ãóëëàø

0,85

0,80
0,70



140

138
120



3

Îқ ñûõòà

Íàé ûðàø
Áîøîқëàíèø
Ãóëëàø

0,89
0,71
0,62

103
70
56

Сенаж ҳам силос сақланадиган иншоотларда тайёрланади ва сақланади. Сенаж учун миноралар қулайдир. Сенаж тайёрлаш тартиби -ўтлар муқобил даврда ўрилади, майдаланади, иншоотларда трактор ёрдамида зичлаштирилади.Минораларда махсус зичлаштирилган мосламалар бор. Траншеяларнинг усти герметик усулда ёпилади. Сенажни сув ва ҳаводан сақлаш керак. Сенаж қиш ойларида кўкатнинг ўрнида қўлланади.


Сенажга баҳо бериш учун бир траншеяга жойлашган, таркиби бир хил бўлган сенажда камида 1,5 кг намуна олинади. Сенаж сифати бўйича 3-та синфга бўлинади.
4.Сенажнинг сифати(Х.Атабаева ва бошқ. маълумоти)
Шу кўрсаткичларга жавоб бермайдиган сенаж молларга берилмайди. Сенажнинг ранги яшил-кул, сарғия-яшил оч-жигар рангли бўлади, ҳиди хушбуй, асал ҳидли. Сифати қониқарсиз сенажнинг ранги тўқ жигар ёки қора рангли бўлади.

Download 289,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish