Ўзбекистон республикаси ‎‎Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги


Вилоятнинг иқлим шароитлари



Download 0,92 Mb.
bet4/26
Sana21.02.2022
Hajmi0,92 Mb.
#29738
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
Диссертация 1 - копия

1.2. Вилоятнинг иқлим шароитлари
Бухоро вилояти субтропик ва мўътадил иқлим минтақаларининг шимолий чегарасида жойлашган бўлиб, қуёш радиацияси оқимининг юқори даражаси, ер юзаси ва атмосфера циркуляцияси хусусиятлари билан биргаликда иқлимнинг ҳаво ҳароратининг мавсумий ва суткалк катта тебранишлари, давомли қуруқ ва иссиқ ёзи, нам баҳор ва беқарор қиши билан ҳаракатланадиган континентал типини вужудга келтиради.
Вилоятнинг кўпчилик туманларида июлнинг ўртача харорати 280 С ва Когон, Қоровулбозор туманларида эса 300 С гача етади. Хароратнинг мутлоқ максимуми 44 - 450 С га етади. Январнинг ўртача ҳарорати шимолда - 8 0С дан жанубда 0 0С гача пасаяди, Минимал ҳарорат -18 0С етади. Воҳада совуқсиз даврлар 205-220 кунни, шамолсиз даврлар эса 90-100 кунни ташкил этади.
Вилоятнинг ҳудуди турли ҳаво массаларининг кириб келиши учун очиқдир. Шимол, шимолий-ғарб ва ғарбдан кенг текисликларга ўзгарган атлантик ва совуқ арктик ҳаво массалари кириб келади. Қиш давридаги интенсив исишлар жанубий циклонларнинг илиқ секторида тропик ҳаво массаларининг кириб келиши билан юзага келади. Совуқ ярим йилликда унинг интенсивлиги ортади ва циклон фаолияти кучаяди. Циклонлар об-ҳавонинг кескин ўзгаришини келтириб чиқаради.
Текисликда ёғинлар асосан қиш-баҳор даврига тўғри келади. Ёзда чўлларнинг кучли исиб кетган майдони устида ўта қуруқлиги билан ажраладиган тропик континентал ҳаво вужудга келади. Бу ерда ёғинлар жуда ҳам кам бўлиб (йил давомида 80-150 мм оралиғида), ёғинларнинг максимал миқдори март-апрел ойларига тўғри келади. Ёғинларнинг ўзгарувчанлиги жуда катта бўлиб, йиллик ёғин миқдорларининг вариация коэффициентлари 0,5 га етади.
Бухоро вохаси агроиқлим нуқтаи назаридан Зарафшон хавзасининг энг иссиқ, қуруқ худуди хисобланади. Ҳудуднинг катта қисми пасттекисликлардан, текис сахродан иборат ва шунинг учун бу ҳудудлар ёз ойларида кучли қиздирилади. Қуёш радиациясининг максимал қиймати асосан июн, июл ойларига тўғри келиб КС=2100 кДж га тенг бўлади. Бу даврда буғланиш максимал даражага етади.
Қишлоқ хўжалиги суғорма дехқончилик шароитида ҳаво хароратининг +10 0С дан юқори бўлган кунлар асосий рол ўйнайди. Бу жихатдан Бухоро воҳаси жуда қулай шароитда жойлашган. Йилнинг 70 % дан ортиқ кунларида 10 0С юқори харорат бўлади. Барча субарид иқлимли минтақалар каби бу воҳада ҳам атмосфера ёғинлари жуда кам (80-150 мм).
Тадқиқотлар олиб борилган йилларда ҳаво ҳароратининг ўзгариши қуйидаги жадвалларда келтирилган. Атмосфера ёғинларининг энг катта йиллик ўртача қиймати тадқиқот олиб борилган йилларда 2013 йилга тўғри келади (144,09 мм), энг кам миқдори эса 2011 йил яъни бутун республикамиз бўйича қурғоқчилик кузатилган йилга тўғри келди, яъни ўртача ўртача йиллик ёғин миқдори 87,39 мм ни ташкил қилди (1.2.1.-жадвал).
Бухоро вилоятининг табиий иқлим шароити вилоятда суғорма деҳқончиликда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда ижобий ва салбий жиҳатлари мавжуд бўлиб, ижобий томонлари Бухоро вилоятида совуқсиз кунларнинг узоқ давом этиши ва фойдали ҳароратнинг кўплигидир, салбий томонлари эса ҳаво ҳароратининг меъёридан ортиқ иссиқ ва қуруқ келиши, атмосфера ёғинларининг камлиги, шамол фаолиятининг юқорилигидир. Салбий иқлим омилларига қарамай вилоятнинг суғориладиган ерларида етиштириладиган пахта, кузги буғдой, дуккакли экинлар, сабзавот ва бошқа экинлардан суғориладиган шароитларда мўл ва сифатли ҳосил олиш имкониятлари юқори ҳисобланади.

Download 0,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish