Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация



Download 0,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/33
Sana31.05.2023
Hajmi0,71 Mb.
#946776
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
Bog'liq
2n1w4wAQUOa4woeRzYsVK8tLyqu7UuIg56meXJet

 
КИРИШ 
Мамлакатимизда сўнгги йилларда энергетикани ривожлантириш 
йўналишларида ноанъанавий энергия манбаларидан фойдаланиш 
кенг йўлга қўйилмоқда. Чунки ҳар қандай чиқиндилардан уларга 
маълум турдаги ишлов бериш орқали тикланадиган энергия олиш 
мумкин. Бу эса қишлоқ хўжалигининг барча соҳаларни энергия билан 
тўлиқ таъминлаш имконини бериши мумкин. Чиқиндиларга асосан 
икки усулда: аэроб (кислородли муҳитда) ва анаэроб (кислородсиз 
муҳитда) ишлов бериш усуллари кенг қўлланилади. 
Бутун дунѐда энергия ресурсининг танқислиги ва нархининг 
мунтазам равишда ошиб бораѐтганлиги ҳамда улардан келажакда 
фойдаланиш учун жаҳонда нефть захираси 30-35, табиий газ 60-65, 
тошкўмир 155-165, кўнғир кўмир 450-500 йилга ва ядро ѐнилғиси эса 
нисбатан кўпроқ йилларга етиши тўғрисида маълумотлар бор [1,2,3]. 
Қишлоқ хўжалигида ѐнилғи-мойлаш материалларидан фойдала-
нишнинг ўзига хос хусусиятларидан бири шундаки, уларнинг нархи 
нафақат сифат ѐки ички таннарх ўзгариш даражасига, балки жаҳон 
нефть бозоридаги нархнинг ўзгаришларига ҳам боғлиқ бўлади
1

Бугунги кунда ер юзида аниқланган нефть захираларининг умумий 
миқдори ярим триллион тоннани ташкил этгани ҳолда унинг 121 
млрд. тоннаси ер қаъридан қазиб олинган, 160 млрд. тоннаси 
аниқланган ва 205 млрд. тоннасини эса аниқлаш талаб этилади
2
.
Атмосферага қайта ишлов берилмасдан чиқариб ташланаѐтган 
чиқиндилардан ажралиб чиқаѐтган заҳарли иссиқхона газларини 
камайтириш мақсадида тузилган ташкилот (Механизм чистого 
развития – МЧР) томонидан охирги ўн йилликда ўтказилаѐтган 
тарғибот ишлари натижасида СО
2
миқдори 260 млн. тоннагача 
камайтирилган.
Маълумки, чиқиндиларга ишлов беришнинг анаэробик усули 
катта энергияни талаб этмайди. Бундай жараѐнни амалга ошириш 
1
BP Amoco statistical review of world energy, June 2003, p. 4 
2
Доклад выступления представителей Узбекистана. Опыт внедрения и перспективы 
внедрения биогазовой технологии в Хорезмкой области. Семинар по Адаптации и смягчение 
последствий изменения климата, энергоэффективность и программный подход в МЧР. 
Ташкент (Республика Узбекистан) 1-2 ноября, 2010 



учун шундай микробиологик талаб қўйиладики, ундаги кичик 
ўзгариш ҳам жараѐнни тўхтатиб қўйиши мумкин. 
Замонавий техника ва энергетик жиҳозларни муқобил ѐнилғи 
билан таъминлаш ва жаҳон иқтисодий кризисини четлаб ўтиш 
мақсадида чиқиндилардан олинаѐтган ѐнилғи манбаларидан фойда-
ланиш, шу билан бир қаторда чиқиндилардан чиқаѐтган зарарли 
антисанитар ва иссиқхона газларини камайтиришга йўналтирилган, 
илмий асосланган ишлар долзарблигини ҳукуматимизнинг сўнги 
вақтлардаги бир нечта қарорларида ўз аксини топмоқда.
Органик таркибли манбалар интенсив истеъмоли иссиқхона 
газларини кўпайишига олиб келиши ҳамда чиқиндиларни очиқдан-
очиқ ѐқиш натижасида ажраладиган иссиқхона газлари муаммоси 
жаҳон олимларини қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойда-
ланишнинг янгидан янги йўлларини излашга ундамоқда. Ҳозирги 
кундаги (охирги 20 йил) иқлимнинг антропоген ўзгариши глобал 
муаммоларни келтириб чиқармокда. Жойларда бўлаѐтган иссиқ 
иқлим тўлқинлари оқими, кучли шамоллар ва сув тошқинлари, 
атмосферамизда иссиқхона газларининг кўпайиши натижасидир. Бу 
эса фақат биргина давлат чегарасида эмас, балки бутун дунѐда 
кечаѐтган 
анамал 
ўзгаришлардир. 
Бундай 
нохушликларни 
камайтириш мақсадида БМТ доирасида ўтказилаѐтган конвенциялар,
семинар ва давра суҳбатлари, келишувлар ва дебатларнинг асосий 
йўналиши очиқ атмосфера ҳавосига қайта ишлов берилмасидан 
чиқриб ташланаѐтган органик чиқиндирни кескин камайтиришга 
қаратилмоқда. 
Амалий биоэнергетика ривожланган бир вақтда Ўзбекистонда 
ҳали йирик биогаз қурилмаси (БГҚ) ни ишга тушириб 
ишлатилмаслиги 
ачинарли 
ҳол 
ҳисобланади. 
Органик 
чиқиндилардан биогаз олиш ва ундан фойдаланиш республика 
энергетикасига ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшибгина қолмай 
унинг иқтисодий кўрсаткичларига ижобий таъсир кўрсатади. Биогаз 
қурилмаси учун асосий хом ашѐ қишлоқ хўжалигида молхона 
чиқиндилари, шаҳарларда эса оқова сувлар ва қаттиқ ахлатлар 
ҳисобланади. Бундан ташқари, республикадаги катта саноат 
корхоналаридан чиқаѐтган ифлосланган сувларни тозалашга 
мўлжалланган сув ўтлари ва галофитларни қайта ишлаш 
технологияларидан фойдаланиш мумкин.



Кейинги вақтларда чорвачилик фермаларининг ривожланишига 
назар солсак, ҳайвонларни боқиш, сақлаш қулайлиги республикада 
фермерчилик, дехқон хўжаликларининг ривжланиши БГҚ учун хом 
ашѐнинг мўллигидан дарак беради. Биогаз олиш қурилмаларининг 
кичик, ўрта ва катта ҳажмдаги мобил турлари устида ишлаш ва 
улардаги 
бижғитиш 
жараѐнини 
жадаллаштириш, 
қўшимча 
бижғиткичлар киритиб, уларнинг иш унумдорлигини ошириш 
мақсадга мувофиқдир. мутах 
Республикамизга чет мамлакатлардан олиб келинган ҳамда 
амалиѐтга жорий этилаѐтган БГҚларнинг асосий камчиликлари 
уларнинг Ўзбекистон иқлим шароитига мосланмаганлигидир. Чунки, 
олиб келинган бир неча турдаги ва усулларда ишлатилаѐтган 
қурилмаларнинг кўп ўтмай тўхтаб қолишига метан ҳосил қилувчи 
бактерияларнинг чиқинди таркибига номутаносиблиги (адаптация-
ланмаган – технологик жараѐннинг нотўғри танланганлиги ҳисо-
бидан) сабаб бўлмоқда. Бундан ташқари БГҚ ишлатувчиларнинг 
уқувсизлиги ва уларни ўргатувчиларнинг етишмаслигидир.
Республикамиз ѐнилғи ресурсларига бой мамлакат ҳисобланади. 
Мамлакатимизда қидириб топилган газ захиралари 2 трлн. кубо-
метрга яқинни ташкил этса, нефть захиралари 160 дан ортиқ конларда 
350 млн. тоннадан ортиқроқни ташкил этади
3
. Статистик маълумот-
лар шундан далолат берадики, сўнги ўн йилликлар ичида ўрта 
ҳисобда йилида республикамизда 6580,3 минг тонна нефть ва газ 
конденсати, 1359,5 минг тонна автомобиль бензини, 1555,1 минг 
тонна дизель ѐнилғиси, 1215,5 минг тонна мазут, 59864,9 млн. 
кубометр табиий газ, 197,2 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб 
чиқарилган
4
.
Қишлоқ ва сув хўжалигида энергетика воситаларига бўлган 
талабнинг ошиб бориши, нефть захираларининг чекланганлиги, 
экологик талабларнинг қатъийлашуви қишлоқ ва сув хўжалигида 
ѐнилғи-мойлаш материалларидан фойдаланиш муаммосини янада 
кескинлаштиради.
Бундан кўриниб турибдики, ѐнилғи-мойлаш материаллари 
олишда асос бўлиб хизмат қиладиган нефть захираларининг чеклан-
3
Каримов И.А. Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка тахдид, барқарорлик 
шартлари ва тараққиѐт кафолатлари. – Т.: Ўзбекистон, 1997. – 233 б. 
4
Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил статистик ахборотномаси. Т.: 2005. – 38-39 
бетлар.



ганлиги узоқ истиқболда сезиларли муаммоларнинг келиб чиқишига 
сабаб бўлади.
Шунингдек, республикамизда етиштирилаѐтган озуқа ва қишлоқ 
хўжалиги экинлари чиқиндилари, чорва моллари ва парранда 
экскрементларига анаэроб ишлов бериш қурилмалари шу давргача 
етишмовчилиги мавжуд. Бунинг энг асосий сабабларидан бири 
соҳадаги органик чиқиндиларга анаэроб ишлов бериш тўғрисида 
маълумотлар 
ҳамда 
тажрибали 
мутахассисларнинг 
етарли 
эмаслигидадир. 
Умуман олганда органик чиқиндиларни анаэроб усулда қайта 
ишлаш қурилмалари ва унинг тарғиботчилари бугунги куннинг 
талабига жавоб бериш асосида ҳар бир ташкилот ва фермер 
хўжалигида замонавий типда ўз-ўзини энергетик жиҳатдан қоплай 
олиши талаб этилаѐтир. Шу соҳа мутахасcисларининг 2010 йил 
ноябрь ойида Тошкент шаҳрида ўтказилган
5
семинардаги билдирил-
ган фикрлари ҳам ушбуни тасдиқлайди. 
Тошкент ирригация ва мелиорация институти олимлари 
томонидан «Ресурстежамкор техника ва технологиялар» лаборато-
риясида 30 йилдан ортиқ давр мобайнида олиб борилган илмий-
амалий ишлар натижалари органик чиқиндиларга ишлов бериш 
асосида улардан жуда катта самара олиш имкониятларининг 
мавжудлиги асосланди. Шунингдек, мазкур тадқиқотлар сўнгги 
вақтларда лойиҳалар диорасида Хоразм вилояти Хива шаҳри яқинида 
ўрнатилган термофиль режимида ишлатилаѐтган 10 м
3
ҳажмдаги ва 
Бухоро вилояти Ғиждувон ва Шофиркон туманларида ишлатилаѐтган 
5 м
3
ҳажмдаги, Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида ўрнатилган 50 м
3
ҳажмдаги ва Бухоро вилояти нефтни қайта ишлаш заводига қарашли 
1700 бош қорамол фермасига ўрнатилган, фойдали иш ҳажми 300 м
3
бўлган, суткада 25 тонна молхона экскреентларини қайта ишлашга 
мўлжалланган биогаз олиш заводларида олиб борилди ва 
ҳудудларнинг иқлим шароитларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб 
чиқаришга жорий этилди. 
Мазкур монографияда ТИМИ олимларининг кўп йиллик 
тажрибалари асосида биогаз олиш қурилмалари ва заводларининг 
ишга тушириш доирасида олиб борилган илмий-амалий ишлар 
натижалари келтирилган. 
5
Все документы РКИК ООН, решения, предложения стран, планы переговоров 
см.сайте WWW. unfccc.int. 




Download 0,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish