Тўқималарни Грам усулида бўяш
Бу усулдан фойдаланишда ёш бактерия ҳужайраларидан фойдаланилади. Буюм ойнаси устига 3 та томчи бактерия суспензияси томизилади. Биринчи томчи Грам усулида бўяладиган, иккинчиси бўялмайдиган (назорат), учинчиси тадқиқ қилинадиган микроб культураси.
Бу методдан фойдаланиб помидорнинг бактериал рак ва картошканинг ҳалқали чириш касаллигини аниқлаш мумкин. Кўрсатилган касалликларнинг қўзғатувчилари Грам бўёғида ижобий бўялиб ранг ҳосил қилади. Бу усунинг иккита тури мавжуд бўлиб, улардан намуналарни кесиш ва намуналардан нусха кўчириш кенг фойдаланилади.
Намуналарни кесиш усули ўсимликни 5-7см узунликда майда бўлакчаларга бўлиб, бўлакларнинг ўтказувчи найлари энг кучли қорайган турлари ажратиб олинади. Найлари қорайган новдаланинг қорайган жойидан устарада юпқа кесик олиниб, буюм ойнасига қўйилади ва бир томчи сув томизилади. Тайёрланган препарат спирт алангансида қуритилиб, совутилгандан кейин спирт томизилади. Спиртни порланиб чиқиб кетганидан кейин уни бўяш учун дастлаб генциан фиолетовийдан эритмаси томизилади. Бўёқ намунага шимилгандан кейин фильтир қоғози билан босиб қўйилади. Кейин сув шимилган қоғоз билан препаратни 1-1,5 минут давомида ёпиб қўйилади. Препаратдаги бўёқ эритмаси олингандан кейин унга люгол эритмаси қуйилиб унда 1-1,5 минут давомида сақланди. Ҳосил бўлган препарат 96 С0ли спирт билан ишлов берилиб, эритилган фуксин Циля билан 5-10 минут ишлов берилади. Шундан кейин препарат сувда ювилиб, қуритилиб, микроскоп остида кузатиш мумкин.
Намуналардан нусха кўчириш усули далада олинган касалланган ўсимлик намуналари ойнага кесилган пояси қўйилади. Поядан чиққан шираси қуригандан кейин, буюм ойнаси қутичага жойлаштирилиб, лабораторияга олиб келинади. Келтирилган намуналар юқорида кўрсатилган усул ёрдамида бўялиши мумкин.
Уруғларни зарарланишини аниқлаш
Кўпгина касалликлар уруғлар орқали тарқалишини эътиборга олган ҳолда, экиш учун мўлжалланган уруғларнинг зарарланганлик даражасини билиш муҳим аҳамиятга эга. Уруғларнинг зарарланганлик даражасини аниқлашда ундаги ташқи белгисидан касалланганлигини аниқлаш имконини беради. Уруғ орқали тарқаладиган ловиянинг бактериоз касаллиги дон юзасида оч сариқ рангдаги доғлар пайдо бўлади. Буғдой донининг муртагини зарарлайдиган Ps. atrofaciens бактерияси ҳам дон юзасида доғлар ҳосил қилади.
Кўпгина бактериал касалликлар дон юзасида ташқи белгиларни ҳосил қилавермаганлигидан уларни касалланганлик даражасини аниқлаш учун форфорли ҳовончада майдалаб, озгина сув билан аралаштириб озиқа муҳити мавжуд бўлган Петри идишчаларига экилади. Уруғнинг ичидаги инфекциясини аниқлаш учун ташқи томондан яхшилаб стерелизация қилиш керак.
Униб чиққан майсаларнинг касалланишига қараб уруғларнинг зараланганлигини аниқлаш учун ғўзанинг гоммози, бодринг, ловия, бодринг уруғлари муртагининг зарарланганлиги аниқланади. Бунинг учун ҳар бир намунадан 50-100 та уруғ Петри ликопчаси ёки пробиркадаги қиздирилган қумга экилади. Масалан, Ғўза гоммози (Д.Д.Вердевский, 1939), бодринг, ловия ва қовун бактериози (М.В. Горленко, 1947), карамни ўтказувчи найлар бактериози (Л.П.Старигина, 1958) кўчатларда ҳосил бўлган касаллик белгиларига қараб уруғларни касалланиш даражаси аниқланади.
Уруғларни зарарланишини аниқлашда уруғнинг ташқи белгиси, уруғни озиқага экилаганда ундан бактерияларнинг ажаралиб чиқиши, унган уруғлардан пайдо бўлган майсаларнинг касалланишига қараб уруғларнинг касаллланганлик даражаси аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |