Помидорнинг бактериал раки................................................................................120
Картошканинг ҳалқали чириши.............................................................................121
Буғдойнинг сариқ шилимшиқ бактериози............................................................122
Enterobacteriaceae Rahn оиласи вакиллари қўзғатадиган касалликлар............124
ХIII- БОБ. Erwinia Winslow,Broadhurst,Buchanan,Krumwiede,Roders and Smith туркуми.....................................................................................................................124
Картошканинг қора сон касаллиги........................................................................125
Мевали дарахтларнинг куйдиргиси.......................................................................126
Маккажўхорининг бактериал сўлиши...................................................................127
ХIV-БОБ. Pectobacterium Waldee туркуми вакиллари қўзғатадиган касалликлар..............................................................................................................130
Картошканинг қора сон касаллиги........................................................................130
Bacteriaceae оиласи вакиллари қўзғатадиган касалликлар.................................130
Bacillus Сohn туркуми............................................................................................131
Ўрик мевасининг қорайиши...................................................................................131
Баргнинг бактериал доғланиши.............................................................................132
Илдизмевалар бактериози.......................................................................................132
XV-БОБ. Pиккетсиеподобные бактерии (РПБ) –Рекетсига ўхшаш бактериялар..............................................................................................................133
Clostridium Prazmowski туркуми...........................................................................133
Artrobacter туркуми.................................................................................................133
Clavibacter Davis et al., туркуми.............................................................................133
Curtobacterium Yamada and Komagata туркуми...................................................134
Фойдаланилган адабиётлар....................................................................................142
Шералиев Абдусаид 1950 йил 24 майда Самарқанд вилояти, Ғаллаорол туманининг Нақрач қишлоғида таваллуд топган. У 1965 й. №-41 ўрта мактабни, 1969 й. Жиззах педагогика билим юртини, 1974 й. Низомий номидаги Тошкент Давлат Педагогика институтини имтиёзли диплом билан тамомлаган.
1980 й. номзодлик, 2001 й. биология фанлари доктори диссертациясини ёқлаган, 2002 й. ТошДАУ профессори унвонини олган, микология, ботаника, фитопатология соҳасига муносиб ҳисса қўшган.
Профессор А.Шералиев 1974-2013 й.й давомида 220 дан ортиқ илмий мақола, 15 дан ортиқ дарслик, ўқув қўлланма ва услубий ишларни яратган. Автор “Морфология растений Средней Азии”(1985), “Ўрта Осиё ўсимликлари морфологияси” (1986),” Тутнинг фузариоз касаллиги” (1991) монографиялари, ”Фитопатологиядан амалий машғулотлар” (2003), “Умумий ва қишлоқ хўжалик фитопатологияси” (2004), “Микроорганизмлар физиологияси” (2005), “Ўсимликлар иммунитетидан амалий машғулотлар” (2006), ”Техник экинлар касалликлари” (2006), “Ботаника ва ўсимликлар физиологияси”(2006), “Ўсимликлар иммунитети” (2007), “Ўсимликлар морфологияси” (2007), “Қишлоқ хўжалиги ўсимликларининг карантини” (2007), “Ўсимликлар карантинида фитоэкспертиза” (2008), Қишлоқ хўжалиги фитопатологияси (2008), “Энтомология ва фитопатология” (2008),”Экология ва табиатни муҳофаза қилиш” (2009),”Тут касалликлари ва ҳашаротлари” (2009), “Ўсимликларни ҳимоя қилиш” (2013), “Карантин бегона ўтлар ва уларга қарши кураш чоралари” (2013), Ботаника (2014), “Ўсимликларни ҳимоя қилишда илмий тадқиқот ишлари” (2014), “Бактериология” (2014), Техник экин касалликларидан амалий машғулотлар (2014), каби дарслик ва ўқув қўлланмаларнинг муаллифидир.
Учқун Хамроевич Рахимов 1995 йилда Тошкент Давлат аграр университетининг «Ўсимликларни ҳимоя қилиш» факультетини имтиёзли диплом билан тамомлаган.
1995 йилдан Фитопатология ва ўсимликлар физиологияси кафедрасида ассистент, 2002 йилдан Қишлоқ хўжалик биотехнологияси ва фитопатологияси кафедрасида катта ўқитувчи, 2006 йилдан шу кафедрада доцент, 2013 йилдан шу кафедра мудири лавозимида ишлаб келмоқда.
У 2001 йилда «Картошка ва бақлажонда касаллик қўзғатувчи тупроқ замбуруғлари ва уларга қарши кураш чораларини асослаш» мавзусида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди ва биология фанлари номзоди илмий даражасини олди.
У.Х.Рахимов томонидан 56 дан ортиқ илмий ва ўқув-услубий қўлланмалари чоп этилган бўлиб, шулардан 21 таси илмий мақола ва тезислар, 5 та ўқув-услубий қўлланма, 7 та маъруза матнлари, 20 та намунавий дастурлар, 2 та ўқув қўлланмаси ва 1 та дарсликлардир.
У.Х.Рахимов «Картошканинг ўсув давридаги замбуруғлар қўзғатадиган касалликлари ва уларга қарши кураш чоралари» мавзуси бўйича илмий изланишларини давом эттирмоқда.
Унинг ҳаммуаллифлигидаги «Умумий фитопатология», «Фитопатология», «Қишлоқ хўжалик фитопатологиясидан амалий машғулотлар», «Қишлоқ хўжалик экинларини фитосанитар назорати» фанлари бўйича услубий қўлланмалари талабалар томонидан фанларни ўзлаштиришда фойдаланилмоқда.
Бакалавр босқичи талабалари учун «Қишлоқ хўжалик фитопатологияси» (2008) дарслик ва «Ўсимликлар иммунитети», “Вирусология”, “Техник экинлари касалликларидан амалий машғулотлар” фанларидан ўқув қўлланмаларининг ҳаммуаллифидир.
Бухоров Комил Хушвақтович 1990-1995 йилларда Тошкент Давлат аграр университетининг «Ўсимликларни ҳимоя қилиш» факультетида ўқиган. 1995-1998 йилларда Тошкент Давлат аграр университетининг кундузги бўлим аспиранти бўлган. 1998 йилдан Ботаника кафедрасида ассистент. 2007 йилдан ўсимликшунослик кафедрасида доцент. 2013йилдан Қишлоқ хўжалиги биотехнологияси ва фитопатологияси кафедрасида доцент лавозимида ишлаб келмоқда. У 2005 йилда «Суғориладиган буғдойзорлардаги бегона ўтлар флорасининг фузариоз касаллигини тарқалишидаги роли ва уларга қарши кураш чоралари» мавзусида номзодлик диссертациясини мувоффақиятли ҳимоя қилди ва биология фанлари номзоди илмий даражасини олди.
К.Х.Бухоров педогогик фаолияти давомида «Ботаника», «Ботаника ва геоботаника», «Ботаника ва ўсимликлар физиологияси» «Ботаника ва озуқа етиштириш» фанларидан бакалавр босқичи талабаларига маъруза ва амалий машғулот дарсларини ўқийди ва уларнинг битирув малакавий ишларига рахбарлик қилади.
К.Х.Бухоров томонидан 60 дан ортиқ илмий ва ўқув-услубий қўлланмалари чоп этилган бўлиб, шулардан 46 таси илмий мақола ва тезислар, 4 та ўқув-услубий қўлланма, 4 та намунавий дастурлар, 3 та ўқув қўлланмаси ва 1 та тавсияномалардир. К.Х.Бухоров «Суғориладиган буғдойзорлардаги фузариоз касалликлари ва уларга қарши кураш чоралари» мавзуси бўйича илмий изланишларини давом эттирмоқда.
Унинг ҳаммуаллифлигида бакалавр босқичи талабалари учун “Ўсимликлар морфологиси”, “Ботаникадан лаборатория машғулотлари”,”Ботаникадан танишув амалиётини ўтказиш учун услубий кўрсатма”, “Ботаникадан амалий машғулотлар”, фанлари бўйича ўқув ва услубий қўлланмалари талабалар томонидан фанларни ўзлаштиришда фойдаланилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |