4-расм. Иш=аланиш назариялари туркуми.
Янги металл =оплаш ускуналарини яратиш, мавжуд таъмирлаш
турларини ишлаб чи=аришга кенг жорий =илиш ейилиш жараёни
олдини олишга, деталар ресурсини оширишдаги энг долзарб
тад=и=от йыналишларидан биридир.
Ишлаб чиқариш воситаси сифатида машинани яратган инсон
ўз билими, қобилияти ва имкониятлари ошган сари уларни
яхшилаб боради. Юксак даражадаги билим ва такомиллаштирилган
самарали техникаларни қўллаш, ишлаб чиқаришда илмий
ютуқлардан кенг фойдаланиш - юқори унумли меҳнат даражасига
ИШ+АЛАНИШ НАЗАРИЯЛАРИ
ТУРКУМИ
83
эришишдаги энг асосий шарт-шароитлардан биридир. Тараққиёт
доимо тўпланган билимларни самарали ўзлаштиришдан
бошланади. Қишлоқ хўжалик техникалари ишончлилигини
ошириш бугунги кунда биринчи галдаги вазифалардан
ҳисобланади.
Чунки,
бузилишлар,
нуқсонлар
оқибатида
машиналарнинг ишламасдан туриб қолишлари, техник сервис,
фирмавий таъмирлаш, тиклаш, таъмирлаш ишларига кетаётган
сарфлар кун сайин тобора ортиб бормоқда.
Ҳар қандай машинадан фойдаланиш, сақлаш, ташиш
пайтларида ички ва ташқи таъсирларга дуч келади, натижада,
уларнинг асосий катталиклари ва тавсифига путур етказилади.
Фойдаланиш жараёнида машиналарнинг бошланғич тавсифининг
ўзгариши, унинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини пасайтирувчи
кўп омилларга боғлиқ. Одатда, бу омиллар бир-бирига нисбатан
мураккаб боғланишда бўлиб, алоҳида эмас, балки комплекс таъсир
этади. Шунинг учун ҳам уларни ҳар қандай туркумлаш шартлидир.
Машиналарнинг бошланғич, дастлабки тавсифларининг
ўзгаришига олиб келувчи асосий сабаблардан бири, фойдаланиш
шароитларининг бузилиши, уларга ўз вақтида сифатли техник
хизмат кўрсатмаслик, таъмирлаш ва тиклаш сифатининг
пастлиги ва бошқалардир. Машиналардан фойдаланишнинг
техник
қоидаларнинг
бузилиши
деталарнинг
шикастланишига, эгилишига, букилишига, ишчи юзаларида
тирналиш изларининг ҳосил бўлиши, дарзлар, синиш каби
нуқсонларга олиб келади. Машинадаги бузилиш турлари 5-расмда
кўрсатилган.
Машиналарда кечадиган барча жараёнларни тескари
қайтувчан ва тескари қайтмайдиган жараён турларига бўлиш
мумкин. Тескари қайтувчан жараён-булар вақтинчалик тавсифга эга
(бикирлик, қайишқоқлик деформацияси). Тескари қайтмайдиган
жараёнларда техник объектдан фойдаланиш жараёнида вақт
ўтиши билан уларнинг техник тавсифлари қайта тикланмас
даражада ўзгариб боради (ишчи юзаларининг ишқаланиш
таъсирида аста-секин ейилиши оқибатида).
Амалиётда кенг маънода машиналарда икки турдаги ейилиш
мавжуд: маънавий ва жисмоний ейилиш. Маънавий ейилиш, асосан
иқтисодиёт фанини ўрганиш соҳаси ҳисобланади, шунинг учун
84
бу мавзуда биз фақат машиналар деталари ва бирикмаларининг
жисмоний (физик) ейилиши тўғрисида кенгроқ тўхталамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |