Машиналардан фойдаланиш жараёнида унинг ишончлилик
кўрсаткичларини ошириш омиллари.
1.
Хизмат ходимларининг малакасини муттасил
равишда ошириб бориш.
2.
Машиналардан фойдаланишга оид тавсияларга
қатъиян риоя қилиш.
3.
Машиналарни
меъёрий
режимда
ишлашларини таъминлаш.
4.
Машиналарни ташиш ва сақлаш қоидаларига қатъиян
риоя қилиш.
5.
Техник хизмат кўрсатиш (ТХК) ва машиналарни
таъмирлаш ишларини ташкил қилишни такомиллаштириш.
278
6.
Диагностика ишларини сифатли ўтказиш.
7.
Машиналар ишончлилиги ҳақидаги ахборотларни
йиғиш, у л а р г а и ш л о в б е р и ш в а т а ҳ л и л қ и л и ш
и ш л а р и н и такомиллаштириш.
8.
Машиналар
ва
уларнинг
элементларининг
таъмирбоплигини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб
чиқиш.
9.
Бузилмасдан ишлаш кўрсаткичларини яхшилаш.
10.
Чидамлилик кўрсаткичларини яхшилаш.
11.
Таъмирбоплик кўрсаткичларини яхшилаш.
12.
Сақланувчанлик кўрсаткичларини яхшилаш.
13.
Машиналар ишончлилигининг техник фойдаланиш
ва техник тайёргарлик коэффициентини ошириш ҳамда
нисбий ишончлилик таннархини пасайтириш.
14.
Машиналар ва улардаги конструктив элементларнинг
таъмиргача, таъмирлашлараро, тўлиқ ва қолдиқ
ресурсларини аниқлаш ёрдамида чегаравий ресурсга
етишнинг олдини олиш.
Келажакда АСМ да такомиллаштирилган лизинг ва
фирмавий техник сервис тизимларидан фойдаланиш
республикамиз машинасозлик ва таъмирлаш корхоналари
билан биргаликда, фермер хўжаликлари учун ҳам катта
техник-иқтисодий самара келтириши мумкин.
Машиналар ишончлилигини таъмирлаш жараёнида ошириш
усуллари.
1.
Таъмирлашда тўла комплектли таъмирлаш ўрнига
агрегат-узел усулларини кенг қўллаш. Асосий детал ва
бирикмаларни эгасизлантирмасликга эришиш.
2.
Узеллар ва деталарни алмаштириш фондлари базасида
фойдаланиш жараёнидаги бузилишларни бартараф қилиш
(жорий таъмирлаш асосида).
3.
Узеллар ва агрегатларни ташқи ювишда замонавий
ювиш машиналарини таркибида юзаки-фаол моддалари бор
ювиш эритмаларини ишлатиш, деталарни кирлардан
сифатли тозалаш.
4.
Агрегат ва узелларни қисмларга ажратишда, уларнинг
бирикмаларини
қайта
жамлашда,
деталарга
279
шикастлик етказмайдиган замонавий асбоб ва ускуналарни
қўллаш (съёмниклар, гидропресслар, пневматик калитлар).
5.
Детал ва бирикмаларни дефектовкалашда техник
шартлардан ва замонавий асбоблардан, калибрлардан,
шаберлардан ва универсал аниқ ўлчаш инструментларини
ишлатиш.
6.
Асосий
бирикмаларни
жамлашда
деталар
массалари бўйича танлаш, пресслаш пайтида қамровчи
деталарни қиздириш, деталарни тортищда динамометрик
калитлардан фойдаланиш.
7.
Узел ва агрегатларни йиғишда техник
шартлари талабларини қўллаш ёрдамида замонавий монтаж
жиҳозларидан ва инструментларидан фойдаланиш.
8.
Таъмирланган узел ва агрегатларни чиниқтириш,
синаш даврида кўп босқичли синаш режимларини қўллаш ва
тегишли ёнилғи-мойлаш материалларини ишлатиш.
9.
Таъмирланган маҳсулотларга яхши товарли тус
бериш (бўяш, сифат белгилари билан маркировкалаш).
Фойдаланиш жараёнидаги бош омиллар таркибида қишлоқ
хўжалик машиналарининг ишончлилигига таъсир этувчилари
техник сервис марказлари базаларида, уларга техник хизмат
кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини ташкил қилиш муҳим аҳамиятга
эга. Машиналарга ТХК ва таъмирлашда энг истиқболли
йўналишлардан бири меҳнатни ихчамроқ ихтисослаштириш ва
уларни
бўлакларга
ажратиш
тизимини
такомиллаштириш
ҳисобланади. Шундай қилиб, машиналарнинг ишончлилигини ва
узоқ муддатли хизматининг мақбул кўрсаткичларини лойиҳалаш,
ясаш, ишлаб чиқариш ва таъмирлаш жараёнларида ўзгармасдан
сақлаб турилишига эришишимиз лозим.
Машиналарнинг
ишончлилигини
улардан
фойдаланиш
жараёнида бошқариш ёрдамида ишончлилик кўрсаткичларининг
ташкил этувчилари бўлган бузилмасдан ишлаш, чидамлилик,
таъмирбоплик, сақланувчанлик ҳамда ишончлиликнинг комплекс
кўрсаткичлари бўлган техник тайёргарлик ва фойдаланиш
коэффициентини оширишга эришамиз. Бу борада тадқиқот
ишларини бажариш энг долзарб йўналишлардан ҳисобланади.
Тадқиқот-чиларимиз майда-чуйда техник ечимларга уралашиб
қолмасдан давлатимиз учун кўп техник-иқтисодий самара
280
келтирадиган
янги,
истиқболли
машиналар
ва
тиклаш
технологияларини яратиш устида ишлаш давр талабидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |