Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги самарқанд қишлоқ ХЎжалик институти



Download 67 Kb.
Sana05.07.2022
Hajmi67 Kb.
#742747
Bog'liq
Тут илдизининг тузилиши


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ


САМАРҚАНД ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ИНСТИТУТИ



«Мева сабзавотчилик ва узумчилик» кафедраси


«Ипакчилик ва тутчилик» фанидан



Мавзу: Тут илдизининг тузилиши

БАЖАРДИ: АГРОНОМИЯ ФАКУЛТЕТИ ТАЛАБАСИ


Шамсиев Анвар
ТЕКШИРДИ: доцент Э.И.Ҳамдамова
САМАРҚАНД-2012
Тут илдизининг тузилиши.


Режа:

1. Илдизнинг вазифаси ва тузилиши.



  1. Илдизнинг ташқи тузилиши жихатидан ҳар хил бўлишлиги.

  2. Тутни ёши улғайган сари илдиз тузилишининг ўзгариб бориши.

  3. Илдизнинг ички тузилиши.



Таянч иборалар : Тут, дарахт, илдиз, ўқ илдиз, попук илдиз, илдизнинг ривожланиши, морфологик ва анатомик тузилиши, илдиз ривожланишига ташқи муҳитнинг таъсири.
Илдиз ўсимлик ҳаётида катта аҳамиятга эга бўлиб, у дарахтнинг бутун ер устки қисмларини маҳкам тутиб туради. Унинг асосий вазифаларидан бири тупроқдаги сувни ва унда эриган минерал моддалар ҳамда карбонат ангидридни (СО2) биргаликда шимиб, ўсимликка ўтказади, ўсимлик эҳтиёжига керак бўлган озиқ моддаларни ўз тўқималарида тўплайди, тупроқ муҳитига қанд, кислота, фосфор ҳамда калийнинг минерал бирикмаларини ва бошқаларни тайёрлаб беради, хлорофиллнинг ҳосил бўлишида қатнашади, тупроқдаги хлорофилсиз тубан ўсимликлар - бактерия ва замбуруғлар билан бевосита алоқадор бўлади, тупроқда рўй берадиган мураккаб биохимик бирикмаларнинг (амидлар, аминокислоталар, оқсиллар, липоидлар, нуклеопротеидлар) синтезида иштирок этади. Бундан ташқари тупроқ ва қумларни эррозиядан сақлайди, сизот сувлари сатҳининг пасайишига таъсир этади ва ниҳоят дарахт қариб, чиригандан кейин тупроқни органик моддалар билан бойитади. Илдиз тупроқдаги минерал моддалардан органик моддалар ҳосил бўлишида қатнашиб, ўсимликнинг актив органи ҳисобланади.
Тут илдизлари бош (ўқ), ён, қўшимча (адвентив), патак илдизлардан иборат бўлиб, уларнинг ҳаммаси биргаликда илдиз системаси деб аталади. Бош илдиз тана билан илдиз бўғзи орқали бирлашади.
Тут илдизлари ҳосил бўлиши жиҳатидан муртак ва қўшимча илдизга бўлинади. Тут уруғидан кўпайтирилганда пайдо бўлган дастлабки илдиз муртак илдиз дейилади, сўнгра муртак тирсаги (гипокотиль) чўзилади ва ундан иккита уруғбарг ер бетига чиқади. Тутнинг танаси нам тупроқ билан кўмилганда ёки уни қаламча ва пархиш йули билан ёхуд илдизнинг ўзи ўстирилганда, тана, новда ёки эски илдиздан янги илдизлар пайдо бўлади. Бундай илдизларга қўшимча илдизлар дейилади.
Муртак ёки қўшимча илдизлардан биринчи тартиб ён илдизлар, биринчи тартиб ён илдизлардан иккинчи тартиб ён илдизлар, улардан учинчи тартиб ён илдизлар ўсиб чиқади ва ҳоказо.
Уруғдан ўсиб етилган бир йиллик ниҳолчалар кўчатзорга ва тутзорларга кўчириб ўтқазилганда бош илдизлари қирқилади. Бош илдизнинг қирқилиши ён илдизларнинг ривожланишига ва кўплаб патак илдизларнинг ҳосил бўлишига сабабчидир.
Катта дарахтларнинг илдизлари ўсиш шароитига қараб жуда бақувват бўлиб, у шох - шабба доирасидан 3-3,5 марта узоқроққа таралади. Тут илдизи шох-шаббаларига нисбатан анча кўп ва тез шохлайди. Кузда, тут ер устки қисмининг ўсиши илдизига нисбатан олдин тўхтайди, яъни хазонрезгидан сўнг ҳам илдизнинг ўсиши кеч кузгача давом этади. Кўкламда эса аввал илдиз ўса бошлайди.
Тут илдизининг тараққиёти, ташқи ва ички тузилиши, унинг бажарадиган вазифаси билан бевосита боғлиқдир. Тут илдизлари асосий, ўртача ва ўсувчи илдизларга бўлинади. Асосий ва ўртача илдизлар қаторига бош ҳамда учинчи ва тўртинчи тартибгача бўлган ён илдизлар киради. Улар ён - атрофга таралиб, тупроқнинг анча чуқур қатламларига бориб етади. Булар ўсимлик илдиз таркибининг асосини ташкил этиб, узунлиги 30 см дан бир неча м гача ва йуғонлиги бир неча см гача бўлади. Бош ва ён илдизларга ўсувчи ва патак илдизлар жойлашиб, улар нисбатан ингичка кучли шохлаб, жуда майда ва ингичка илдизчалар ҳосил қилади.
Ўсувчи илдизлар ўзининг тузилиши ва бажарадиган вазифаси жиҳатидан: а) сўрувчи ёки актив; б) ўсувчи ёки ўқ; в) оралик (бошқа турга ўтувчи); г) ўтказувчи илдизчаларга бўлинади.
Сўрувчи ёки актив илдизлар ўсимлик тез ўсаётган пайтларда илдиз системасининг энг кўп (90% гача) қисмини ташкил этади.
Ўсувчи илдизларнинг учи гилоф билан қопланган бўлади, у илдиз учини ўсиш вақтида механик шикастланишдан сақлайди. Ғилофдан бироз юқорида илдизнинг ўсиш конуси ундан сўнг майда тукчалар билан қопланган сўриш қисми бўлади. Бу тукчалар эпидермис тўқимаси (пўсти)нинг бир ҳужайрали ўсимтасидир. Унинг сиртида елимга ўхшаш шилимшиқ модда бўлади. Бу модда орқали тукчалар тупроқ увоқлари билан яхши жипслашиб, ундаги эритмаларни сўради. Тукчалар 10-15 кун давомида яшаб, сўнгра қурийди. Ёш илдиз ўсган сари унинг сўрувчи қисми доимо сўрилиб, ўз ўрнини ўзгартириб туради. Улар ёш ўсувчи илдизнинг қисмида янгидан ҳосил бўладилар. Шу йўсинда илдизнинг ўсиш конуси тупроқда ҳар томонга сўрилади ва ўсимлик ўсиши даврида ҳали истеъмол қилинмаган ердаги сув ва эритмалар билан муайъян таъминлаб туради. Тут илдиз тукчасининг узунлиги 100-150 ва йўғонлиги 8-13 микрон атрофида, 1мм ўсувчи илдиз сатҳида тукчалар миқдори 410- 515 дона бўлади.
Тутнинг илдизи тукчаларидан ташқари микориза (пўстлоқ ҳужайраси ичидаги замбуруғ иплари) воситаси ёрдамида ҳам озиқланади. Микориза сўрувчи илдизларда намлиги етарли, серчиринди тупроқда учраб, ўсимликдаги карбон сувлар билан озиқланади, ўзи эса органик моддаларни минераллашига ёрдам беради.
Сўриш қисмидаги илдизнинг ички тузилиши бирламчи тўқималардан иборат. Илдизнинг бу қисмида кенг ҳалқа шаклида пўстлоқ ва ўрта қисмида марказий цилиндр жойлашган бўлади.
Пўстлоқнинг устки қисмини бир қатор ҳужайралардан тузилган эпидермис (пўст) қоплаб туради. Пўстлоқнинг баъзи ҳужайралари чўзилиб, илдиз тукчаларини ташкил этади. Пўстлоқ тагида бир неча қатор ҳужайралардан тузилган экзодерма жойлашади. Экзодерма ҳужайралари тез кунда пўкаклашади ва пўстлоқ билан илдиз тукчаларининг тушиб кетишига сабаб бўлади. Шундан сўнг экзодерма илдизнинг устини қоплаб туриш хизматини ўтайди. Шу сабабдан илдизнинг усти сарғиш қўнғир тусга киради ва сўриш хусусиятини йўқотади.
Экзодермадан кейин кенг халқа шаклида, пўстлоқ паренхимаси ўрнашади. Унинг ҳужайраларида захира сув, крахмал доначалари, алоҳида ҳужайраларида оксалад кристаллар бўлади. Пўстлоқнинг ички томони бир қатор ҳужайралардан тузилган эндодерма тўқимаси билан тугайди. Илдизнинг марказий цилиндр сиртини перицикл тўқимаси ўраб олган бўлиб, бу тўқиманинг ҳужайраларидан ён илдизлар тараққий этади.
Цилиндрнинг ичини асосий паренхима тўқималари тўлғазиб туради. Асосий тўқима ичида ёғочлик (ксилема) билан дастлабки луб (флоэма) тўқималари жойлашади. Илдиз тукчалари орқали шимилиб олинган сув ва минерал эритмалар ёғочлик тўқимасидаги найлар орқали илдиздан тана, новда ва баргларга кўтарилади.
Илдизнинг иккиламчи фаолиятли камбий тўқимасининг вужудга келиши билан бошланади. Камбий бир қатор ҳужайралардан тузилиб, улар кўкламдан бошлаб кузгача бўлиниб туради. Камбий тўқимасининг фаолияти натижасида илдизнинг ичига қараб иккиламчи ёғочлик, сиртида эса иккиламчи пўстлоқ тўқималари пайдо бўлади, натижада илдиз энига ўсиб йўғонлашади.
Тутнинг иккиламчи пўстлоғида сутлама найлари кўп. Бу найлар ичида сутсимон шира ҳаракат қилади. Бироз вақтдан сўнг перицикл тўқимасидан пўкак камбийси, ундан эса қопловчи тўқима перидерма (пўкак) пайдо бўлади, илдизнинг дастлабки пўстлоғи тушиб кетади.
Шундай ўзгаришлардан кейин илдизнинг иккиламчи тузилишида тўқималар қуйидаги тартибда ўрнашган бўлади. Илдизнинг марказида дастлабки ёғочлик, кетидан кенг ҳалқа шаклида иккиламчи ёғочлик, ундан сўнг камбий, иккиламчи пўстлоқ, перидерма ва энг устини қобиқ қоплаб туради. Қобиқ пўстлоқ сиртига сурилиб, қолган ўлик тўқималар қолдиқларидан пайдо бўлади.
Тут дарахти илдизларининг тирик паренхимали тўқималарида крахмал доначалари, мой томчилари ва шакар тўпланади. Бу жамғарилган озиқ моддалари келгуси кўкламда янги илдиз, новда, барг ва гул органларини ҳосил қилишда сарфланади.
Тут илдизлари жуда ҳаракатчан бўлади, яъни ўзига энг мувофиқ бўлган тупроқ шароитлари томонига қараб ўсади. Шу сабабли илдизнинг шаклланиши ва ерда жойланиши тупроқ хусусиятига, сизот сувларининг чуқурлигига, агротехникага ва тутнинг навига боғлиқ бўлади.
Қалин қаватли бўз ва сизот сувлари чуқур жойлашган тупроқларда тут илдизлари чуқур қатламларигача етиб, айлана атрофига таралиб ўсади. Шағал қатлами ёки ер ости сувлари яқин бўлса, илдизлар пастга кетмай (шағал ёки сув сатҳига етгач) ён томонга қараб ўсади. Қатлами зич, узоқ вақт кўлмак сув тўпланиб қолган ёки оз миқдорда ва тез-тез суғориб туриладиган тупроқнинг пастки қисмида илдизларнинг нафас олиши қийинлашади, натижада улар ернинг юза қисмига кўтарилади. Бундай шароитда ўсган тутларнинг қатор оралари ишланганда кўплаб майда илдизлар кесилади. Тут дарахтининг илдизи кесилганда қайтадан йўқотган қисмини тиклаш (янгидан ўсиш) хусусиятига эгадир. Тупроқ қанчалик унумдор, ғовак ва намлик даражаси етарли бўлса кесилган илдизлар шунчалик тез ва яхши тикланади.
Тутзорларни қалин қаватли, юмшоқ, донадор, сизот сувлари чуқур жойлашган, ўзидан иссиқлик ва намликни яхши ўтказадиган тупроқларда барпо қилиш мақсадга мувофикдир. Экин орасини ўз вақтида ишлаш, ўғитлаш ва суғориб туриш керак. Шундагина тутнинг ўсувчи ва сўрувчи илдизлари яхши ривожланади ва уларнинг умумий микдори кўпаяди. Бундай илдизлар тупроқдаги озиқ моддаларни яхши сўриб, уларни илдизлар тупроқдаги озиқ моддаларни яхши сўриб, уларни тутнинг ер устки қисмларига етказади, бу эса баргли новдаларнинг тез ўсиши ва мўл ҳосил олишга имкон яратади


Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:



  1. Республикада пиллачиликни ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг 1998, 2000, 2003, 2006 йиллардаги қарорлари ва фармонлари.

  2. Абдуллаев У. Тутчилик, Т. 1991 й.

  3. Ахмедов Н., Муродов С. – Ипакчилик асослари. Тошкент, 1998 й.

  4. Рахманбердиев К., Хиббимов М. «Тут дарахтини қаламчасидан кўпайтириш», «Мехнат», 1997.

  5. Тут селекцияси (маъруза мантлари). Т., 2002.

  6. Сайтлар, расм ва плакатлар. Вертуал кутубхона, электрон маъруза матни ва ўқув-услубий кўрсатмалар.

Download 67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish