Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги самарқанд қишлоқ ХЎжалик институти



Download 0,59 Mb.
bet12/21
Sana21.02.2022
Hajmi0,59 Mb.
#8350
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   21
2.3.1-жадвал
Оқдарё тумани фермер хўжаликларида асосий фондлар қийматининг ўзгариши

т/р

Кўрсаткичлар

2010 йил

2011 йил

2012 йил

2012 йил 2010 йилга нисбатан ўзгариши, %

Қиймати, млн сўм

Улуши, %

Қиймати, млн сўм

Улуши, %

Қиймати, млн сўм

Улуши, %

Қиймати, млн сўм

Улуши, %

1

Бинолар

1436,9

34,5

1503,6

34,6

1602,7

35,6

165,7

1,1

2

Иншоотлар

362,4

8,7

373,7

8,6

387,2

8,6

24,8

-0,1

3

Узатиш қурилмалари

62,5

1,5

60,8

1,4

72,0

1,6

9,6

0,1

4

Транспорт воситалари

703,9

16,9

725,7

16,7

742,8

16,5

38,9

-0,4

5

Машина ва ускуналар

458,2

11,0

486,7

11,2

459,2

10,2

1,0

-0,8

6

Кўп йиллик дарахатлар

1003,8

24,1

1051,6

24,2

1093,9

24,3

90,2

0,2

7

Ҳисоблаш техникаси

4,2

0,1

8,7

0,2

9,0

0,2

4,8

0,1

8

Бошқа асосий воситалар

133,3

3,2

134,7

3,1

135,1

3,0

1,8

-0,2


Жами

4165,0

100

4345,7

100

4501,8

100

336,8


а

Ишлаб чиқариш

4094,2

98,3

4267,4

98,2

4420,8

98,2

326,6

-0,1

б

Ноишлаб чиқариш

70,8

1,7

78,2

1,8

81,0

1,8

10,2

0,1


Манба: Оқдарё тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими 2010-1012 йил маълумотлари

Тумани фермер хўжаликларида 2010 йилда жами асосий фондлар қиймати 4165, млн.сўмни ташкил қилган бўлса, шундан бинолар 1436,9 млн.сўм ёки 34,5 фоизни, иншоатлар 362,4 млн.сўм ёки 8,7 фоизни, узатиш мосламалари 62,5 млн.сўм ёки 1,5 фоизни, машина ва ускуналар 458,2 млн.сўм ёки 11,0 фоизни, кўп йиллик дарахтлар 1003,8 млн.сўм ёки 24,1 фоизни, компьтер ва хисоблаш техникалари 4,2 млн.сўм ёки 0,1 фоизни, транспорт воситалари 702,5 млн. сўм ёки 9,3 фоизни ва бошқа асосий воситалар 133,3 млн.сўм ёки 3,2 фоизни ташкил қилган. 2012 йилда эса жами асосий фондлар қиймати 4501,8 млн.сўмни ташкил қилган бўлса, шундан бинолар 1602,7 млн.сўм ёки 35,6 фоизни, иншоатлар 387,0 млн.сўм ёки 8,6 фоизни, узатиш мосламалари 72,0 млн.сўм ёки 1,6 фоизни, машина ва ускуналар 459,2 млн.сўм ёки 10,2 фоизни, компьтер ва хисоблаш техникалари 9,0 млн.сўм ёки 0,2 фоизни, транспорт воситалари 742,8 млн. сўм ёки 16,5 фоизни, куп йиллик усимликлар 1093,9 млн.сўм ёки 24,3 фоизни ва бошқа асосий воситалар 135,1 млн.сўм ёки 3,0 фоизни ташкил қилган.
3. ПАХТАЧИЛИКДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ САМАРАДОРЛИГИНИНГ ҲОЗИРГИ ҲОЛАТИ ТАҲЛИЛИ
3.1. Иқтисодий самарадорлик тушунчаси, мезони, кўрсаткичлари ва уларнинг ҳисоблаш усуллари
Кишлок хўжалиги ишлаб чикаришнинг иктисодий самарадорлиги умумий кўринишда ишлаб чикаришнинг натижаси, жонли ва буюмлашган меҳнат харажатлари ўртасидаги нисбат билан ифодаланади. Кишлок хўжалиги ишлаб чикариш иктисодий самарадорлигини оширишнинг объектив зарурлиги мамлакат иктисодий ривожланишининг ҳозирги этапдаги бир катор хусусиятлари ва доимий ҳаракатдаги омилларнинг йиғиндисига боғлик. Бир томонда кишлок хўжалик ишлаб чикариш самарадорлигини ошириш озик-овкат ва хом ашёга бўлган талабнинг ўсиб бориши ва кийинлашиши, маҳсулот сифатига бўлган талабнинг кучайиши, баъзи ишлаб чикариш ресурсларининг чегараланганлиги, ишлаб чикариш воситалари кийматининг ўзгариши ва бошкаларни кўрсатиб туради.
Бошка томондан, ҳозирги этапдаги жамиятнинг ривожланиши кишлок хўжалиги ишлаб чикариш иктисодий самарадорлигин ошириш имкониятини кенгайтиради.
Мамлакатда тўпланган иктисодий потенциал, фан ва техниканинг ривожланиши, малакали кадрлар, омманинг активлиги, уларнинг тажрибаси, шунингдек юкори пировард натижаларга омманинг моддий кизикишининг ўсиши ўсимчилик ва чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чикаришни кўпайтиришга шароит яратади, таннархни пасайтиради ва рентабелликни ошириш имкониятларидан окилона фойдаланишга имкон беради.
Кишлок хўжалиги ишлаб чикаришининг иктисодий самарадорлиги ҳакида масала кўрилганда, «Самара» ва «Самарадорлик» - тушунчаларининг бир хил эмаслигини кўзда тутиш керак. «Самара» термини кандайдир жараённинг натижасини билдиради. Умумий кўринишда ҳар кандай ишлаб чикаришнинг самараси шаклида унинг вазифаси – ишлаб чикаришнинг максадини амалга оширувчи пировард маҳсулот юзага чикади. Бир томондан, у ўз таркибига маълум даврдаги ҳаракатдаги ишлаб чикариш ресурсларининг моддий натижаси йиғиндисини олади, бошка томондан – ишлаб чикаришнинг пировард максади факат бевосита ишлаб чикарилган моддий бойликларнинг ҳажмида мужассамлашган бўлади.
«Самара» - кишлок хўжалик маҳсулотлари шаклида(натура ва пулда) ишлаб чикариш ресурси, харажат, фойда сферасида эса иктисодий, шунингдек ходимларнинг яшаш ва ишлаш шароитини ҳам акс эттирувчи социал ўсиш бўлиши мумкин.
Лекин самара канчалик муҳим бўлса ҳам, ўз-ўзидан кишининг меҳнат фаолиятини тўлик характерламайди, кандай ресурс(харажатлар)лар эвазига олинганлигини кўрсатмайди. Бир хил самара турли усул билан, ресурслардан турлича даражада фойдаланиш оркали олинган бўлиши мумкин ва аксинча, бир хил ресурс(харажат)лар турли самара бериши мумкин. Шунинг учун эришилган самарани шу самарани олишда катнашган ресурслар(харажатлар) билан таккослаш зарурияти келиб чикади.
Бундан кўринадики, самара(натижа) деб аталган абсолют микдор билан бир каторда яна бир абсолют микдор – кўлланилган ёки истеъмол килинган ресурсларни(жорий ишлаб чикариш харажатлари) ҳажмини билиш зарур.
Ишлаб чикаришнинг иктисодий самарадорлиги иктисодий самаранинг (натижанинг) ресурсларга(харажатларга) нисбати ёки аксинча усул билан аникланади:
С(н) Р(х)
ИС= ---- ; -------
Р(х) С(н)
Иктисодий самарадорлик даражаси кандай баҳодаги ресурслар ҳисобига иктисодий самарага эришилганлигинг билдиради. Самара канча катта ва харажат шунча кичкина бўлса, ишлаб чикариш иктисодий самадорлиги шунча катта бўлади ва аксинча. Ресурслар ва иктисодий самарадорлик ўртасида маълум бир алока мавжуд. Харажатлар икки хил бўлиши мумкин: жонли ва буюмлашган. Жонли меҳнат, асосий ва моддий айланма воситаларнинг абсалют микдори ресурслар (харажатлар) сифатида, улар микдорининг камайиши ва уларни тежаш – иктисодий самара шаклида кўринади.
Кишлок хўжалиги ишлаб чикаришнинг иктисодий самарадорлиги моҳияти, унинг критерияси ва кўрсаткичлари оркали амалга ошади.
Мезоннинг илмий тушунчаси маълум бир белги, баҳо ўлчовини ифодалайдиган асосий сифати унинг муҳим хоссасидир. Кишлок хўжалик ишлаб чикаришнинг иктисодий самарадорлиги мезони жамиятга керак бўлган ер майдони бирлигидан чикадиган кишлок хўжалик маҳсулотининг олиниши шу билан бир каторда ишлаб чикаришнинг тежамлилиги ва юкори сифатини таъминлашдир.
Кўрсатилган мезон кишлок хўжалиги ишлаб чикаришининг максадига – тармок маҳсулотига аҳолининг ўсиб бораётган талабини тўларок кондиришга жавоб беради ва унинг ютуклари йўлини – ишлаб чикариш ресурсларидан окилона фойдаланиш ва интенсивлаштириш асосида системали равишда ишлаб чикаришни пасайтиришни аниклаб беради. Шу билан бирга бу мезонда кишлок хўжалиги ишлаб чикаришининг ўзига хос хусусияти энг аввало ер ресурслари билан мустаҳкам алокасини акс эттиради.
Кишлок хўжалигида самара ва ресурсларнинг боскич даражасига караб, ишлаб чикаришнинг иктисодий самарадорлиги куйидаги турларга бўлинади: халк хўжалиги, тармок, кишлок хўжалиги ишлаб чикариш самарадорлиги, давлат, кооператив корхоналар, ижара коллективлари, деҳкон хўжаликлари самарадорлиги, айрим кишлок хўжалик тармоклари ва маҳсулотлари самарадорлиги, алоҳида ишлаб чикариш ресурслари, шунингдек алоҳида хўжалик тадбирлари агротехник, зоотехник, ветеринария, техника, иктисодий ташкилий муносабатлар ва бошкаларнинг самарадорлиги аникланади.
Давлат ва кооператив корхоналар, ижара жамоалари, деҳкон хўжалиги ишлаб чикаришининг самарадорлиги тармок самарадорлиги бўлиб ҳисобланади. Кишлок хўжалиги тармоклари ва алоҳида маҳсулот турларини ишлаб чикариш самардорлиги деҳкончилик, чорвачилик ва шу тармоклар маҳсулотлари – ғалла, пахта, картошка, сабзавот, гўшт, сут, тухум ва бошкаларнинг пировард иктисодий натижаларини характерлайди.
Янги шароитда, ишлаб чикаришни интенсивлаштириш жараёнида амалга ошириладиган турли хўжалик тадбирларининг иктисодий самарадорлигини аниклаш анча муҳим ҳисобланади. Бундай тадбирлар жумласига экин майдонларининг турли таркиби, кишлок хўжалигининг янги навлари, илғор технология ва алоҳида агротехник тадбирлар (тупрокни ишлаш, экиш, ҳосилни йиғиш ва бошка усуллар), ҳайвонларнинг янги зоти, пода структураси, озиклантириш рациони ва бошкаларнинг самарадорлиги киради.
Кишлок хўжалиги ишлаб чикаришда иктисодий самарадорликни аниклашда обеъктив иктисодий конунларни моддий ишлаб чикаришнинг шу тармоғида кўриниш шаклларини ифодалайдиган кўрсаткичлар тизимидан фойдаланиш тавсия этилади. Иктисодий самарадорлик кўрсаткичлар тизимининг амалий аҳамияти, ишлаб чикариш ресурслар самарадорлигини умумлашган ҳолда акс эттиришдан, унинг мезонининг мутлок ва нисбий кўрсаткичларини ҳисоблаш усулларидан фойдаланишни такозо этади.
Ишлаб чикариш самарадорилигини баҳолаш учун фойдаланиладиган кўрсаткичлар тизимига асослаш, турли характерда иктисодий самарани ўлчаш ҳамда турли характердаги ресурслар ва харажатларни ўлчаш сифатида ҳам зарурдир. Улар ўзининг иктисодий табиати билан ҳам ва ҳар доим ҳам таккослаб бўлмаслиги билан ҳам фарк килади. Кишлок хўжалиги ишлаб чикариш иктисодий самарадорлиги кўрсаткичлари хусусий ва умумлаштирувчи кўрсаткичларга бўлинади. Хусусий кўрсаткичларга, маҳсулот ҳажми ва маҳсулот сифати, меҳнат унумдорлиги, ер кайтими, фонд кайтими, материал кайтими, маҳсулот таннархи ва шуларга тескари кўрсаткичлар киради. Бу кўрсаткичлар натижа сифатида, саноатнинг хом-ашёга, аҳолининг озик-овкатга бўлган эҳтиёжини анча тўларок кондиришга йўналтирилган кишлок хўжалиги ишлаб чикаришининг максадини анча тўларок акс эттиради. Шуни таъкидлаш лозимки, умумий самара факат ишлаб чикарилган маҳсулотнинг микдори билан эмас, балки кўйилган максадга боғлик ҳолда, бошка ҳажм кўрсаткичларга ҳам эга. Масалан: ялпи маҳсулот ишлаб чикариш самарасини бош вазифа-истеъмол киймат яратиш нуктаи назардан; товар маҳсулот-кишлок хўжалик маҳсулотларига ижтимоий эҳтиёжни кондириш нуктаи назаридан; соф маҳсулот(ялпи даромад) - такрор ишлаб чикаришнинг икки томони – истеъмол ва жамғариш - бирлигида ишлаб чикариш самарадорлигини ҳисоблаш учун; фойда ва соф даромад - ишлаб чикариш самарадорлигини ишлаб чикарувчиларнинг истеъмол кийматга бўлган манфаатини кондириш нуктаи назаридан характерланади.
Шу билан бирга, кишиларнинг истеъмолини кондириш даражаси ишлаб чикарилган маҳсулотнинг факат микдорига эмас, балки сифатига ҳам боғлик. Маҳсулот сифатини яхшилаш бир томондан озик-овкат маҳсулотлари микдорининг кўпайганлигини билдирса, енгил саноат учун кишлок хўжалик хом-ашёсининг сифатининг яхшиланиши аҳолининг кенг истеъмол буюмларига бўлган талабини тўларок кондиришга имконият яратади.
Меҳнат унумдорлиги ёки меҳнат кайтими маълум вакт бирлиги ичида ишлаб чикарилган маҳсулот микдорига сарфланган жами меҳнат харажатларининг самарадорилигини характерлайди. Ер кайтими кишлок хўжалигида бош ишлаб чикариш воситаси ҳисобланган ер ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини акс эттиради. Фонд кайтими кишлок хўжалигига таалукли асосий ишлаб чикариш воситаларида мужассамлашган, буюмлашган меҳнат харажатлардан кай даражада самарали фойдаланаётганлигини кўрсатади. Материал кайтими барча турдаги моддий ресурсларадн, шу жумладан буюмлашган меҳнат харажатларидан фойдаланиш самарадорлигини акс эттиради. Маҳсулот бирлиги таннархи умумлашган ҳолатда жами истеъмол килинган ишлаб чикариш ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини характерлайди, кишлок хўжалиги маҳсулоти кандай даражадаги харажатлар ҳисобига ишлаб чикарилганлигини кўрсатади.
Алоҳида ресурслар ва харажатлардан фойдаланишни характерлайдиган бу кўрсаткичлар кишлок хўжалиги ишлаб чикариши абсалют самарадорлигининг асосий кўрсаткичлари. Масалан: асосий фонд кайтимида, алоҳида трактор, комбайн, маҳсулдор ҳайвонлар ва бошка; айланма фонд кайтимида, алоҳида уруғдан фойдаланиш, ем-хашак, ёкилғи-мойлаш материалларидан фойдаланиш бўйича ҳам ўрганилади. Демак, кишлок хўжалик ишлаб чикариш иктисодий самарадорлик кўрсаткичлари бир томондан ишлаб чикариш ресуслари ва самара(натижа) ўртасидаги нисбатни ва бошка томондан, жорий ишлаб чикариш харажатлари билан самара ўртасидаги нисбат ифодалайди, бу ишлаб чикариш самарадорлигининг иккита концепциясини – ресурс ва харажат - вужудга келтиради. Ресурс концепцияси - такрор ишлаб чикариш жараёнида кўлланилган ишлаб чикариш ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини, харажатлар конценцияси - шу ресурсларнинг истеъмол килинган кисми самарадорлигини баҳолашга имкон беради. Максадга караб ресурс ёки харажатлар концепцияси ёки икковидан ҳам бир вактда фойдаланилиниш мумкин.
Кабул килинган самарадорликни концепциясиларига мос равишда кўрсаткичлари ҳам аникланади:
1 та ходимга, 1 киши/соатига, 1 га кишлок хўжалик ярокли ерга, 100 сўмлик асосий воситага, 100 сўмлик оборот воситаларига тўғри келган самара кўлланилган ресурслардан фойдаланишни самарадорлигини характерлайди. 100 сўм иш ҳакига, амортизация ажратмасига, моддий айланув воситаларига ҳамда маҳсулот таннархига тўғри келган маҳсулот таннархга киритилган барча бевосита ва билвосита харажатлари самарадорлигини ифодалайди.
Келтирилган хусусий кўрсаткичлар, маълумки умумий самара (натижани)ни алоҳида ишлаб чикариш ресурслари харажат тури микдорига нисбатини аниклайди. Лекин ишлаб чикариш жараёнида умумий самара (натижа)нинг вужудга келишида алоҳида ресурс(харажат)лар катнашади. Демак, ҳар бир ресурс (харажат) умумий самара (натижа)нинг вужудга келишида иштирок этади. Бу услубий жиҳатдан маълум даражада хато бўлса ҳам, умумий самара ана шу ишлаб чикариш ресурсларининг биргаликдаги фаолиятининг натижасидир. Шунинг учун ишлаб чикариш ресурсларидан фойдаланиш самарадорилигини ҳар томонлама ва аник баҳолаш учун, алоҳида усулда ҳисобланадиган кўрсаткичларни, ҳар бир ишлаб чикариш ресурсининг умумий самарани яратишдаги ролини ва уларнинг ишлаб чикариш пировард натижасига таъсирини ҳисобга оладиган кўрсаткичлар билан тўлдириш лозим. Бунинг учун эластиклик, детерминация коэффициетларидан, шунингдек, иктисодий-математик моделидан фойдаланиш керак бўлади.
Ҳисоблаш ҳар канча мураккаб бўлса ҳам, битта умумлаштирувчи шундай кўрсаткич керакки, у кишлок хўжалиги ишлаб чикаришининг иктисодий самарадорлигини микдорий жиҳатдан тўлик баҳолайдиган бўлиши керак. Бу вазифани бажариш учун умумлаштирувчи кўрсаткич маълум бир куйидаги талабларга жавоб бериши керак:
1. У ижтимоий ривожланишнинг иктисодий конунларидан келиб чикиши керак;
2. У ишлаб чикаришнинг пировард натижасини жами ресурслар ёки жами харажатлар билан таккослашни таъминлайдиган кўп факторли бўлиши керак;
3. Бу кўрсаткич самарадорликни кишлок хўжалик ишлаб чикаришнинг турли даражаларида, ижара коллективларидан бошлаб бир бутун кишлок хўжалиги бўйича очиб беришиш керак;
4. Бу кўрсаткич билан ҳисоблаш методик нуктаи назаридан оддий ва кулай бўлиши керак.
Юкорида баён килинган, ишлаб чикариш самара (натижа)си ва ишлаб чикариш ресурс (харажат)лари тўғрисидаги асосий методологик шароитларга мос, шунингдек кишлок хўжалик ишлаб чикариши иктисодий самарадорлигининг умумлаштирувчи кўрсаткичга бўлган талабни ҳисобга оладиган кўрсаткич ресурс кайтими (ресурс сиғими) ҳисобланади.

Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish