2.2.1-жадвал
Оқдарё тумани фермер хўжаликларининг меҳнат ресурслари билан таъминланиш даражаси
т/р
|
Кўрсаткичлар
|
2010 йил
|
2011 йил
|
2012 йил
|
2012 йил 2010 йилга нисбатан ўзгариши, %
|
1
|
Туман ҳудудда яшовчи мавжуд аҳоли
|
121230
|
124200
|
132111
|
109,0
|
|
шундан: хотин-қизлар
|
60615
|
62100
|
66050
|
109,0
|
2
|
Меҳнат ресурслари
|
82120
|
82630
|
83030
|
101,1
|
|
шундан: хотин-қизлар
|
20530
|
20657
|
20757
|
101,1
|
3
|
Ўртача банд бўлган аҳоли сони
|
46005
|
46345
|
46455
|
101,0
|
|
шундан: хотин- тқизлар
|
11501
|
11586
|
11613
|
101,0
|
|
Кичик бизнесда банд аҳоли сони
|
35757
|
40450
|
40866
|
114,3
|
|
Меҳнатга қобилиятли ёшдан катталар
|
30
|
41
|
53
|
176,7
|
4
|
Меҳнатга қобилиятсизлар
|
23
|
20
|
24
|
104,3
|
5
|
Хўжаликда яшаб бошқа жойда ишловчилар
|
450
|
480
|
420
|
93,3
|
Манба: Оқдарё тумани Статистика бўлими 2010-2012 йил маълумотлари асосида муаллиф ишланмаси
|
Қишлоқ хўжалгида меҳнат хусусиятлари тармоқда сарфланган меҳнатнинг миқдорига, сифатига ва самарасига бевосита таъсир этади. Турлича табиий шароитда, ҳар хил даражада ихтисослашган хўжаликларда бир хил иш жараёнларини амалга ошириш учун ҳар хил миқдорда бир турдаги меҳнат сарфланади, унинг самарадорлиги ҳам бир-биридан фарқ қилади. Кеч куз, қиш ва эрта баҳорда меҳнат сарфи кескин камайиб, ҳосилни йиғиб олишда унга бўлган талаб ортади. Шу даврда мавсумий ишчилар шартнома асосида жалб этилади. Ўсимликчилик ва чорвачиликда бажариладиган ишларнинг кўпчилиги юқори даражада билим ва малака талаб этмайди. Тармоқнинг янги, унумли техникалар билан талаб даражасида таъминланмаганлиги айрим иш жараёнларини (суғориш, чиканка қилиш, ҳосилни йиғиб олиш, чорва ҳайвонларини озиқлантириш ва ҳоказо) тўлиқ механизациялаштириш имконини бермайди, натижада оддий жонли меҳнат харажатлари ортади. Шунинг учун қишлоқ хўжалигида жумладан фермер хўжаликларида меҳнат жараёнини амалга оширишда унинг самарали бўлишини таъминлаш учун барча хусусиятларни эътиборга олиш мақсадга мувофиқдир.
Қишлоқ хўжалигида меҳнат ресурсларидан йил давомида тўлиқ ва самарали фойдаланиш ҳамда уларнинг меҳнатлари унумдорлигини ошириш учун, тармоқнинг ривожланишини эътиборга олган ҳолда қўшимча иш жойларини ташкил этиш, тармоқнинг ишлаб чиқариш таркибини такомиллаштириш ва моддий-техника таъминотини юксалтириш, қишлоқ хўжалигига янги техникаларни, самарали технологияларни изчиллик билан татбиқ этиш, қишлоқда тадбиркорлик шаклларини ривожлантириш каби чора-тадбирлар тармоқдаги меҳнат ресурсларидан фойдаланишни яхшилаб, меҳнат унумдорлиги ошишига ижобий таъсир этади.
Қишлоқ хўжалик ишлаб чикаришнинг иш кучи билан таъминланиши, меҳнат билан таъминланиш коэффиценти ва меҳнат билан таъминланиш салмоғи кўрсаткичлари билан характерланиши мумкин. Меҳнат билан таъминланиш коэффициенти (МБТК) мавжуд меҳнат ресурслари микдорини (ходим, киши/соат) унга бўлган меъёрни талабга (ММР) бўлиб топилади.
М М Р М к/с
Do'stlaringiz bilan baham: |