Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги андижон қишлоқ ХЎжалик институти



Download 0,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/37
Sana13.05.2022
Hajmi0,99 Mb.
#602852
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   37
Bog'liq
donchilik

20-МАШҒУЛОТ. ЛОВИЯ – СИСТЕМАТИКАСИ 
ВА МОРФОЛОГИК БЕЛГИЛАРИ, КЕНЖА 
ТУРЛАРИ, НАВЛАРИНИНГ ТАВСИФИ.
 
Услубий кўрсатма 
 
Ловия- 
Phaseolus. L. туркумига мансуб бўлиб, 200 турни уз 
ичига олади, шулардан 20 таси экилади, колганлари ѐввойи холда 
ўсади. 
Ловяининг барча тури келиб чикишига қараб икки гурухга: 
Америка ловияси ва Осиѐ ловиясига бўлинади. Бу гурухлар 
уруғининг йирик-майдалигига қараб бир-биридан фарқ қилади. 
Америка ловиясининг уруғи йирик бўлади, лекин уруғи бир кадар 
майда бўладиган шакллари хам учрайди. Осиѐ ловиясининг уруғи 
майда бўлади. 
Америка ловиясидан мамлакатимизда турт тури экилади. 
1. Оддий ловия-Phaseolus vulgaris Savi. 
2. Лима ловияси- Phaseolus lunatus L. 
3. Ўткир баргли ловия (тепари)- Phaseolus acutifolius Aza Gray 
4. Кўп гулли ловия-Phaseolus multiflorus Willd 
Шу турлардан оддий ловия энг кўп таркалган бўлиб. дони озик-
овкатга ишлатилади. 
Оддий ловия бир йиллик, баъзан икки ва кўп йиллик ўсимлик 
(лианалар)дир. Туп шаклида уралиб ўсадиган ва оралиқ шакллари 
бор. Туп шаклида ўсадиган шакллари поясининг бўйи 20-45 см бўлса, 
уралиб ўсадиган шакллари поясининг бўйи 2-5 м гача етади. 
Барглари уч қўшалоқ (учтали). Тўпгуллари туп шаклида ўсадиган 
шаклларида учки шингил ва уралиб ўсадиган шаклларида култик
шингил холида бўлади. Битта шингилда 2 тадан 12 тагача гул
бўлади. Гуллари йирик, оқ, пушти ѐки бинафша рангда. 
Дуккаклари хар хил рангда, тўғри, эгилган, ханжарсимон 
бўлиб, бўйи 7 см дан 28 см гача етади. 4-10 та уруғли ва ўткир 
тумшукчали бўлади. Дуккакги тавакасининг тузилишига қараб 
пергамент катлами булмайдиган ширин (сарсабилсимон) ловия 
навлари хамда пергамент катлами бирвақт ривожланиб борадиган 
арчиладиган ловия навлари фарқ килинади. Ловиянинг бу шакллари 
ўртасида оралиқ (ширинтуруш) навлар учрайди. Арчиладиган ловия 
дуккакларидан дон олинса, ширин ловия дуккаклари консерва 
саноатида ишлатилади. 


Уруғининг шакли, йирик-майдалиги, ранги хар хил. Уруғи 
шарсимон, элпссимон, найсимон, буйраксимон бўлади. Рангига кўра 
бир тусли ѐки нуктали, йўл-йўл, хол-хол ва ола-була шакшли
бўлади. 1000 донасининг вазни 150 г дан 1105 гача етади. 
Дон олиш ва озик-овкатга ишлатиш учун экиладиган ловия 
навлари Ўзбекистонда районлаштирилган эмас. Лекин фойдаланиш 
учун ловиянинг қуйидаги навлари тавсия этиш мумкин. 
Шчедрая
оддий ловия жумласига кирадиган эртапишар нав 
бўлиб, паст буйли (25-40 см) ўсимлик хисобланади ва ширинтуруш 
дуккаклари ичида кул ранг-сариқ тусли дони бўлади. Майса 
чикарганида то яшил дуккалари йигиб олингунча 40-45 кун утади. 

Download 0,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish