Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги Тошкент давлат аграр университети



Download 442,28 Kb.
Pdf ko'rish
bet12/13
Sana19.04.2022
Hajmi442,28 Kb.
#563884
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
@PC Darslar kompyuter viruslaridan ximoyalanish usullari

ADM 
(AdvancerDiskDriver) 
дискни бир неча бўлакларга бўлишдан ташқари, турли 
хил вариантларда бу бўлакларга пароллар орқали мурожаат қилиш имконини 
беради. Бундан ташқари унинг ѐрдамида химоя даражаси бошқа драйверларга 
нисбатан юқорироқ таъминланади. Шу билан бирга бу драйверлар 
компьютердан руҳсатсиз фойдаланишга тўсиқ воситасини бажара олмайди. 
Чунки ҳозирги пайтда бир қатор программалар мавжуд бўлиб, улар ѐрдамида 
компьютердан тўлиқ фойдаланувчи мақомини олиш мумкин. Энди 
маълумотларни сегментларга ажратишнинг асосий принципларини кўриб 
чиқамиз. "Чўкмайдиган бўлимлар" яъни, 
READONLY
аттрибутли бўлакларни 
жойлаштириш схемаси, винчестерга вирус хужуми бўлганда, унинг 
бардошлилигини таъминловчи асосий омиллардан биридир. Фақат биргина
С
бўлаги ҳимояланган винчестер вируснинг ѐки троян оти программасининг 
биринчи хужумидан кейин инқирозга учраши, яъни ишдан чиқиши мумкин. 
"Чўкмайдиган бўлимлар" сони винчестер хажми ва ечиладиган масалаларга 
бо¨лиқ. Бунда
С
мантиқий дискида иложи борича камроқ файлларни 
жойлаштириш керак. Винчестернинг қолган қисмини трансляторлар ва 
системавий утилитлар учун тақсимлаш мақсадга мувофиқдир. Лекин шуни 
қайд этиш лозимки, винчестерни сегментларга ажратиш дискдан фойдаланиш 


самарадорлигини бирмунча камайтиради. Шунинг учун ҳам уни жуда майда 
бўлакчаларга бўлишга қизиқиб кетиш ҳам мақсадга мувофиқ эмас. 
ХУЛОСА 
Ҳозирги кунда хавфсизликнинг антивирус дастурларидан фойдаланиш 
йўна-лишларини қайд этиш мумкин. Ахборотнинг муҳимлик даражаси қадим 
замонлардан маълум. Шунинг учун ҳам қадимда ахборотни ҳимоялаш учун 
турли хил усуллар қўлланилган. Улардан бири- сирли ѐзувдир. Ундаги 
хабарни хабар юборил-ган манзил эгасидан бошқа шахс ўқий олмаган. Асрлар 
давомида бу санъат- сирли ѐзув жамиятнинг юқори табақалари, давлатнинг 
элчихона резиденциялари ва разведка миссияларидан ташқарига чиқмаган. 
Фақат бир неча ўн йил олдин ҳамма нарса тубдан ўзгарди, яъни ахборот ўз 
қийматига эга бўлди ва кенг тарқаладиган маҳсулотга айланди. Уни эндиликда 
ишлаб чиқарадилар, сақлайдилар, узатишади, сотадилар ва сотиб оладилар. 
Булардан ташқари уни ўғирлайдилар, бузиб талқин этадилар ва 
сохталаштирадилар. Шундай қилиб, ахборотни ҳимоялаш зарурияти туғилади. 
Ахборотни қайта ишлаш саноатининг пайдо бўлиши ахборотни ҳимоялаш 
саноатининг пайдо бўлишига олиб келади. 
Хулоса қилиб шуни айтишимиз мумкинки, интернетда мавжуд бўлган 
хавф, информацион хавфсизлик муаммолари бевосита тармоқнинг 
хусусиятларидан келиб чиқади. Шу каби холатларнинг олдини олиш 
мақсадида ҳозирги кунда Web- серверлар кириш хуқуқини фойдаланувчи – 
гуруҳ – мавзу тамойили асосида чеклаш, тизим администратори томонидан 
компьютернинг у ѐки бу IP – адресли саҳифаларига кириш хуқуқини чеклаш, 
бундай хуқуқларни фақат маълум компьютерлар ва маълум фойдаланувчилар 
учунгина бериш йўли билан хавфсизлик муаммолари хал этилмоқда. 
Яна браузерларнинг хавфсизлик бўлимидаги амаллардан фойдаланиб: 
хавфсизлик даражаси (юқори, ўрта, паст, махсус), хавфсизлик зоналари 
(маҳаллий, ишончли тугунлар, интернет ва чегараланган тугунлар соҳалари) 
парол ва бошқа воситалар ѐрдамида киришни чеклаш вазифаларини бажариш 


мумкин. Жаҳон компьютер тармоғи давлат бошқарувини тубдан ўзгартир-
моқда, яъни давлат ахборотнинг тарқалиши механизмини бошқара олмай 
қолмоқда. Шунинг учун ҳам мавжуд ахборотга ноқонуний кириш, улардан 
фойддланиш ва йўқотиш каби муаммолар долзарб бўлиб қолди. Буларнинг 
бари шахс, жамият ва давлатнинг ахборот хавфсизлиги даражасининг 
пасайишига олиб келмоқда. 

Download 442,28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish