Ўзбекистон республикаси қишлоқ ХЎжалик вазирлиги



Download 2,52 Mb.
bet19/34
Sana30.05.2022
Hajmi2,52 Mb.
#620401
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   34
Bog'liq
сенсорик мажмуа

Дудланган колбасаларнинг сифат кўрсаткичлари. Дудланган колбасаларнинг юзаси тоза, қуруқ, доғлари, ёпишган нарсалари йўқ, қобиғи шикастланмаган, қайнаб чиққан қиймалари йўқ бўлиши керак. Дудланган колбасаларнинг консистенцияси зич, кесилган жойида қиймаси бир текис қоришган, кулранг доғлари ва бўшлиқлари йўқ, таркибида чўчқа ёғининг, чўчқа тўшининг, камёғ чўчқа гўштининг бўлакчалари бор бўлади. Таъми ёқимли, сал ўткир, шўрроқ, дудланганлик выа зираворларнинг хушбўй ҳиди келиб туради.
Юзасида қуруқ моғор ғубори бўлиши хом дудланган колбасаларга хос хусусият ҳисобланади. Дудлаб-қайнатилган колбасаларнинг қобиғи қуруқ, моғорсиз ва шилимшиқсиз тўқ-жигар ранг ўлади. Таркибидаги намлик ва дудланган колбасаларда кўпи билан 30%, дудлаб қайнатилган колбасаларда 43% гача бўлади. Туз хом дудлангани колбасада 3-6%, дудлаб қайнатилганида кўпи билан 5% бўлади.
6. Гўшт консервалари
Гўшт консервалари юқори озуқалик қиммати, узоқ сақланувчанлиги ва ташишга қулайлиги билан ажралиб туради. Банкага қадоқланган консерваларни уни турига қараб сифати ўзгармаган ҳолда 3-4 йил сақлаш мумкин. Консерваларни таркибида 50-70% сув, 10-30% оқсил, 8-30% ёғ, 3,5% гача минерал моддалар бўлади.
Гўшт консерваларни тайёрлаш учун мол, қўй, парранда гўштлари, калла-почалар, ҳайвон ёғлари ишлатилади, таъмини яхшилаш учун уларга пиёз, саримсоқ, турли зираворлар (қалампир, дафна барги), ош тузи қўшилади. Гўштли ўсимликлар консерваларга ёрмалар, ловия, нўхат, макарон маҳсулотларига қўшилади.
Нимага мўлжалланганлигига қараб гўшт консервалари совуқ ва иссиқ овқатбоп (1 ва 2-овқатбоп) консерваларга бўлинади. Термик ишлов берилигшига қараб пастеризация ва стерилизация қилинган бўлади.
Консерваларнинг асссортименти номи 400 дан ортиқ. Асосий хом ашёга қараб консервалар гўштдан (мол, қўй гўштидан) қилинган, парранда гўштидан, калла-почалардан, болалар овқати ва парҳез овқатлар учун гўштли ўсимлик консервалар ҳамда ўсимлик консервалар бўлади. Гўштдан қилинган консерваларга димланган, қовурилган гўшт ва ҳоказо киради.
Мол ва қўй гўштидан димлаб тайёрланган консервалар энг кўп тарқалган. Димланган мол гўшти ва димланган қўй гўшти ол нав ва 1-нав қилиб чиқарилади.
Мол гўшти консерваси таркибидаги гўшти 46,5% ва қўй гўшти консервасида 54%, ёғ эса тегишлича 10,5% ва 8% бўлади. Қовурилган гўшт мол ёки қўй гўштидан жазларини илик ёки пиёз қўшиб қовуриб, устига сардагини қуйиб ҳосил қилинади. Қовурилган гўшт консервалари навларга бўлинмайди. Таркибида гўшт билан ёғ 87%, пиёзли сардак 13% бўлиши керак.
Қовурилган жаз уни ҳайвон ёғида қовуриб помидор соуси қўшиб тайёрланади. Таркибида гўшт 70%, соус 30% бўлади. Қийма гўшт консерва тайёрлаш учун мол гўштини майдалаб пиёз, зиравор қўшиб пиширилади. Мазаси ва ҳиди зиравор қўшилган, стерилизацияланган гўшт сингари, консистенцияси серсут, гўшт билан желе бир текис тақсимланган таркибида 64% гўшт, 10% ёғ бўлади.
Парранда гўшти консервалари қўйидагилар: ўз селидаги товуқ гўщти, ўз селидаги ўрдак гўшти, ўхз селидаги курка гўшти, желедаги товуқ филеси, желедаги ғоз филеси, желедаги товуқ рагуси, сетанали соусдаги жўжа гўшти.
Калла-почалар консерваси мол ва қўйнинг 1 ва 2-категорияли калла-почалардан қилинади.
Мол ва қўй тилидан желедаги тил, желедаги қайнатма тил ва ўз селидаги тил тайёрланади. Мазаси ва ҳиди қайнатиб пиширилган ёки зиравор қўшиб қайнатиб пиширилган тилга хос, Желеси қуюқ, тиниқ бўлади. Банкадаги маҳсулот таркибида 70-77% тил бўлади. Қовурилган мия мол миясидан тайёрланади. Мияни илик ёғида қовуриб олинади ва устига соус қуйилади. Тайёр маҳсулотнинг консистенцияси таранг, серсув, ранги-оқдан оч кул ранггача, таркибидаги мия 78%, соус билан ёғ кўпи билан 22% бўлади. помидор соусидаги буйрак мол ва қўй буйрагини илик мойида қовуриб олиб ва устига помидор суоси қуйиб тайёрланади. Бу консерваларни таркибида 65-65% буйрак ва 33-35% соус бўлади.
Гўштли-ўсимлик консервалар мол, қўй, ғоз гўштидан ўсимлик маҳсулотлар: макарон маҳсулотлари, ҳамма тур ёрмалар, карам, картошка қўшиб тайёрланади. Буларнинг қуйидаги тури чиқарилади: гўштли солянка, гўштли бўтқа, гўштли макаронлар, картошкали гўшт, гречка бўтқали, ғоз гўшти ва ҳоказо. Болаар овқати учун гўштли ўсимлик консерваларини майдалаб қадоқлаб чиқарилади, уларнинг консистенцияси пюресимон бўлади.
Ёғ солинган ўсимлик консервияларини нўхатдан ёки ловияда гўшт солмасдан мол ёки илик ёғи солиб тайёрланади. Устига шўрва ёки помидор соуси қуйилади.
Болаларбоп ва парҳезбоп консерваларни қуйидаги ассортиментлари ишлаб чиқарилади: 6 ойлик болаларга гомогенизация қилинган; 7-9 ойлик болаларга-пюре ҳолидаги, 9-12 ойлик болаларга йирик қиймаланган. Болаларбоп консерваларни асосий хом ашёси бузоқ гўшти, мол гўшти, жигар, мия, тил ва парранда гўшти. 5-7 ойлик болалар учун Малиш, Сказка, Детское, Здоровье, 7-9 ойлик болаларга Малишок, Птенчик, 9-12 ойлик болаларга эса Язичок, Бутуз каби консервалар тайёрланади.
Гўшт консерваларини сифатини уларни органолептик, фиизк-кимёвий кўрсаткичлари бўйича ва шубҳали бўлганда бактериологик текширишлар ёрдамида аниқланади. Бундан ташқари яна консерва иишнинг сифати ҳам баҳоланади.
Консерваларни кўрикдан ўтказилгани уларнинг ёриқларига, тамғаланиши, банка юзасидаги нуқсонларига, банкани ички ҳолатига, занглаган доғларнинг борлигига, резинкасини ҳолатига аҳамият берилади.
Консерваларни органолептик баҳолашни совуқ ёки қиздириб туриб амалга оширилади. Мазаси, ҳиди, ташқи кўриниши, консистенцияси аниқланади. Консерванинг шўрваси бўлса, қўшимча уни ранги ва тиниқлиги ҳам аниқланади. Ташқи кўринишини баҳолаганда гўшт бўлакларини жойланиши, сони ва катталигига аҳамият берилади.
Физик-кимёвий кўрсаткичларидан гўштни, ёғининг ва шўрвасининг миқдори, натрий ош тузи, қалай, мис, қўрғошин аниқланади. Бу кўрсаткичларни нормаларни ҳар бир консерва учун ўз стандартларида берилган.
Хом ашёни тури ва сифатига қараб ҳамда органолептик кўрсаткичларига қараб консерваларни бир ёки икки намли қилиб чиқарилади. 1-навли қилиб қовурилган гўшт, ўз селига пиширилган мол гўшти ва бошқалар чиқарилади. Димланган мол гўшти ва димланган қўй гўштини 2 навли қилиб чиқарилади: олий-семизлиги 1-категория гўштдан ва 1- ва 2-категррияли гўштдан, тунука банкаларнинг қопқоғи ва тагида штамп белгиси қўйилади. Биринчи қаторда-кун, ой ва ишлаб чиқарилган йили, иккинчи қаторда-ассортиментининг номери учта сонгача ва бир сонли-смена; учинчи қаторда-консерва ишлаб чиқарилган конхона индекси: ММ гўшт саноати, К озиқ-овқат саноати, ЦС матлубот кооперацияси корхоналари, МС қишлоқ хўжалиги корхоналари. Консерваларни шамоллатиладиган ва ҳарорати кескин ўзгармайдиган хоналарда сақланади. Хонани ҳароратини 0 дан 50 С гача ва нисбий намлигини 75% қилиб ушлаб туриш керак. Ҳароратни 00 С данпасайтириш консервани сифатига салбий таъсир кўрсатади. Юқори ҳароратда сақлаш эса банка ичидаги маҳсулотга қўрғошинни ўтиши тезлашади. Консерваларни турига ва ҳароратига қараб сақлаш муддати 1-3 йилгача бўлади.
Консерваларни сақлаганда банкаларни шишиб қолиши содир бўлади. Шишиб келиш микробиологик, кимёвий ва физик бўлиши мумкин. Бундан ташқари консерваларни сақлаганда ачиб қолиш, оғир металл тузларининг еғилиши каби ҳоллар ҳам учрайди. Магазинда консерваларнинг ҳарорати 00 С дан паст бўлмаган ва 200 С дан юқори бўлмаган омборхоналарда кўпи билан 1 йил сақланади.
Такрорлаш учун саволлар:
1.Гўштнинг кимёвий таркиби ва овқатлик қийматининг қандай хусусиятлари бор?
2.Гўштнинг асосий турлари қандай белгиларга қараб туркумланади?
3.Гўшт сифатига қўйиладиган талаблар
4.Гўштли яримфабрикатлар тўғрисида тушунча беринг.
5.Колбаса маҳсулотлари қандай тайёрланади?
6.Гўштли консервалар қандай тайёрланади?

1- лаборотория машғулот: :Сенсорик бахо бериш тўғрисида асосий тушунча


Ишдан мақсад. Қишлоқ хўжалиги махсулотлари сифати – истъемол хусусиятлари йиғиндиси бўлиб, халқ хўжалиги ва аҳолининг муайян эҳтиёжларини қондириш орқали белгиланади.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулоти сифатининг турлилиги туфайли снадартларда сифатнинг битта даражасини кўрсатиш билангина чекланиб бўлмайди. Бу ҳолатда етиштирилган барча ҳосилни баҳолаш имконини берадиган сифат ва меъёр кўрсаткичлари белгиланиши лозим.
Шунинг учун Қишлоқ хўжалиги маҳсулоти стандартларида махсулот сифатига талаблар товарлар навлари, турлари ва тоифаларига кўра табақалаб белгинади.
Масаланинг қўйилиши. Маҳсулот сифати ундан фойдаланиш йўналишларига кўра ҳам табақалниши даркор. Айни бир маҳсулотнинг сифат кўрсатгичлари ундан бир мақсадда фойдаланилганда юқори деб, бошқа мақсадда фойдаланиганда паст деб топилиши мумкин. Масалан, арпа таркибида оқсилнинг кўп бўлиши уни ем - ҳашак, маҳсулот тарзидаги қиммати ва сифатини оширади. Аммо пиво пиширишда унинг сифатини пасайтиради.
Қишлоқ хўжалиги махсулотлари сифатини белгилашда унинг истеъмол қийматини белгилайдиган турли табиий хоссалари ҳисобга олинади. Масалан, меваларнинг сифатига баҳо берилганда, унинг ташқи кўриниши (ўлчамлари, ранги, шакли, таъми, тўқималарнинг кўриниши каби бир қатор кўрсатгичлар), техник қиймати (ташиш ва қайта ишлашга мойллиги, зарарланишга чидамлилиги ва бошқалар) ва истъемол қиймати (озиқ – овқат, энергетик ва биологик) эътиборга олинади.
Истъемол қиймати инсонларни озиқлантириш мақсадида ишлаб чиқилади. Махсулотларнинг озиқ-овқатлик қиймати унинг кимёвий таркибидаги озиқ моддалар миқдори билан белгиланади. Энергетик қиймати эса, уни хазм қилгандан кейин ажралиб чиқариладиган иссиқлик энергияси билан аниқланади. Маҳсулотнинг биологик қийматини унинг кимёвий таркибидаги оқсил белгилайди.
Махсулот сифати ва унинг шаклланишига турли хил омиллар таъсир кўрсатади (1-расм). Жумладан, қишлоқ хўжалиги махсулотлари сифатига қуйидаги омиллар таъсир этади: Асосий омил – географик омил бўлиб, бунда маҳсулот етиштириладиган табиий ҳудуднинг (тупроқ ва иқлим шароити) ҳусусиятлари киради. Технологик омиллар деҳқончилик маданияти ва маҳсулот етиштириш технологияси ҳам маълум даражада маҳсулотнинг сифатини шакллантиради. Биологик омиллар – янги нав ва гибридларни жорий қилиш ҳам маҳсулот сифатини шакллантиришда аҳамиятга эга. Шу билан бирга маҳсулотнинг сифати тайёрлаш пункти, материал-техника базасининг тараққиёт даражаси ва уни қабул қилиш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиясига чамбарчас боғлиқ.
Қишлоқ хўжалиги махсулоти сифатига, юқорида айтиб ўтилган омиллардан ташқари, тупроқ-иқлим, географик шароитлар, шунингдек, помология нави, агротехник усуллар ва ҳосилни йиғиштириш шарт-шароитлари, қишлоқ хўжалик техникаси ва асбоб ускуналарни қўллаш, йиғим терим машиналари техник тавсифи, ҳосилни йиғиб олиш билан боғлиқ ишларни охирига етказиш – тозалаш, аниқ бир ўлчамга келтириш, ўраб жойлаш ва қуритиш кабилар ҳам таъсир этади.

10-расм. Маҳсулот сифати ва унинг шаклланишига таъсир этувчи омиллар
Сифатли етиштирилган маҳсулот – уни ташиш, сақлаш ва қайта ишлаш мобайнида дастлабки хоссаларни йўқотиб, сифатсиз маҳсулотга айланиши мумкин. Етиштирилган қишлоқ хўжалиги махсулотларининг сифат кўрсатгичлари маҳсулот етиштирилган шароитга, сақлаш ва бошқа ўтказилган қўшимча тадбирларга қараб турлича бўлади. Қишлоқ хўжалиги (кейинги ўринларда - қ/х) махсулотлари сифат кўрсатгичларига қараб, асосан, уч гуруҳга бўлинади (11-расм).




Download 2,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish