Қ/х Маҳсулотлари сифатини назорат қилиш. Қишлоқ хўжалиги махсулотларининг сифати, уларни истъмолчига топширишда назорат қилинади. Бу жараён махсулот қабул қилиш пунктларида амалдаги стандарт ва синаш усуллари ёрдамида амалга оширилади.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини назорат қилишда қўлланиладиган ўлчаш воситаларига қараб, назорат турлари қуйидагиларга бўлинади:
Ўлчаш усули. Маҳсулот сифатини ўлчаб назорат қилиш маълум бир ўлчов асбоб – ускуналари ёрдамида амалга оширилади. Ўлчаш усуллари қўлланиладиган усулнинг асосига қараб кимёвий, физик, биологик, механик, микроскопик, физик - кимёвий, технологик ва физиологик бўлиши мумкин.
Органалептик усул. Қишлоқ хўжалиги махсулотлари сифатини аниқлашда асосий усул ҳисобланади. бу усулда инсоннинг сезги органлари (кўриш, таъм ва ҳид билиш, эшитиш, қаттиқликни сезиш ва бошқалар) ўлчаш асбоблари бўлиб хизмат қилади.
Қайд усули. Маҳсулотни мунтазам равишда кузатиш ходисаларни, буюмларни ва харажатларни ҳисобга олиш қайд қилиш усулининг асоси ҳисобланади. Масалан, маҳсулотнинг қайтарилишида улардаги нуқсонларнинг сони ва ҳажми ҳисобга олинади.
Хисоблаш усули. Маҳсулотнинг бу усулда назарий ва эмпирик кўрсатгичларнинг маҳсулот сифат кўрсатгичлари билан боғланиш орқали амалга оширилади. Ҳисоблаш усулидан махсулотни лойиҳалаштиришда фойдаланилади.
Социологик усул. Истеъмолчиларнинг маҳсулот сифатига берган баҳоларни йиғиш ва билдирилган фикрларни таҳлил қилиш асосида унинг сифатига баҳо бериш усулидир.
Эксперт усули. Маҳсулотнинг сифат кўрсатгичлари мутахасис экспертларнинг қарорига асосан аниқланади. Кўпинча маҳсулотнинг сифатини объектив усулларда аниқлаш қийин бўлган тақдирда эксперт усулдан фойдаланилади. Бу усул масулот сифатини органалептик усулда аниқланган вақтда керак бўлади.
Назорат саволлари
Сифатни баҳолаш деганда нимани тушунасиз?
Сифатга таъсир қилувчи асосий омиллар қайсилар?
Стандартлаштириш бўйича халқаро ташкилотлар?
Маҳсулот ҳақидаги маълумотларни кодлаш деганда нимани тушунасиз?
Ўлчаш усуллари ҳақида тушунча беринг
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
Census Of Manufactures, IndustrySeries, MC92-I-20A, Meat Products, Industries Bureau of the Census, U. S. Department of Commerce, Government Printing Office, June 1995. 2011, 2013, and 2015, Washington, D.C., U.S.A
Hanna Stolz, Ingrid Jahrl, Lukas Baumgart, Flurina Schneider Sensory Experiences and Expectations of Organic FoodFunded by the European Commission under the Seventh Framework Programme for European Research & Technological Development for the period, Germany 2010
Do'stlaringiz bilan baham: |