Ўзбекистон республикаси қишлоқ ХЎжалик вазирлиги андижон қишлоқ ХЎжалик ва агротехналогиялар



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/30
Sana11.07.2022
Hajmi1,74 Mb.
#775895
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   30
Bog'liq
МБИ

Қулупнайзорни парвариш қилиш.
Кўчатлар бир текисда кўкариб яхши 
ўсиши учун қулупнайзор бегона ўтлардан тозаланган, тупроқ нам ва донадор 
бўлиши лозим. 


7
-расм. экиш олдидан ортиқча барг ва илдиз учларини кесиб ташлаш 
(чизиқчалар билан кўрсатилган)
 
 
 
 
 
 
 
 
 
8-расм. Қулупнай кўчатларининг экилгандан кейинги ҳолати: 
1-илдизи қийшайтириб нотўғри экилган; 2- тўғри экилган, 3-чуқур қилиб 
нотўғри экилган. 
Қулупнай жуда ўсиб кетганда, янги илдизлар чиқариб ўзига хос яруслилик 
ҳосил қилади. Бунинг натижасида илдиз пояси туртиб чиқади. Очилиб қолган 
илдизлар ѐзги иссиқ ва қишки совуқ таъсирига учраб, ўсимликни 
кучсизлантиради ва унинг ҳосилини камайтиради. Бунинг олдини олиш учун 


ҳар йили кузда ѐки эрта баҳорда қулупнай ўсимликлари эҳтиѐтлик билан 
чопиқ қилинади.
Ёзда ҳосил териб олингандан кейин қулупнайнинг ортиқча гажаклари яна 
юлиб олинади ва янги қулупнайзор ташкил қилишда фойдаланилади. Одатда 
ўсимликларда кўпи билан туп асосига яхши жойлашган учта гажаклар 
тўплами қолдирилади. Ўтқазиш учун қолдирилган гажаклар вақти-вақти 
билан ѐғоч айри ѐрдамида ерга қадаб борилади.
Ҳосилга кирган қулупнайзор ўсув даври мобайнида 13-15 марта суғорилади. 
Дастлабки биринчи сув апрелда берилади, майда 3-4 марта, июн-июлда 3 
марта, августда 2-3 марта, сентябрда 1-2 марта, октябрда бир марта 
суғорилади. Шағалли ва қумоқ ерларда суғориш сонини гектарига 300-600 м

ҳисобидан 20-24 мартага етказилади. Қулупнай ҳосилини териш даврида 
дастлабки 5 кунда гектарига 300 м
3
ҳисобидан эгат оралатиб, баҳорда эса 
600-800 м

меъѐрда суғорилади.
Вегетация даврида гектарига 120-180 кг азот, 90-120 кг фосфор, 3060 кг 
калий (соф модда ҳисобида) ўғитлари солинади. Баҳорда (феврал, март) 45-
60 кг дан азот ва фосфор, июнда қулупнай териб олингандан кейин шунча 
ўғит, кузда эса 30-60 кг дан азот ва калий берилади.
Шағалли тупроқларда ўсув даври давомида ҳар гектарига солинадиган азотни 
240 кг га етказилади, у бўлиб-бўлиб солинганда баҳорда ҳосил териб 
олингандан кейин ва эрта кузда солинади. Ўғитлар КРТ-4, КСХ-3,6 
культиваторларида солинади.
Ўзбекистонда қулупнайнинг ўсув даври узоқ давом этганлиги туфайли ундан 
иккинчи марта, яъни кузда ҳам ҳосил олиш мумкин. Бунинг учун биринчи 
теримдан кейин ўсимликларнинг барглари юлиб ташланади; июн охири июл 
бошида майдон ўғитланади, суғорилади ва юмшатилади. Иккинчи ҳосил 
олиш учун августда барг юлиш яхши самара бермайди. Икки йиллик ва 
ундан катта ѐшдаги қулупнайзорларни ѐшартириб, уларнинг ҳосил беришини 
кучайтириш мумкин. Қулупнай ўсимлиги қуйидагича ѐшартирилади. Ҳосил 
териб олингандан кейин ўсимликнинг ер устки қисмлари ўсув нуқтаси билан 


бирга ер юзасидан 0,5 см паст қилиб ўриб ѐки кесиб ташланади, лекин бунда 
ўсимликнинг илдизпоялари шикастланмаслиги лозим.
Қулупнай эрта-март охири апрел бошларида гуллайди, шунинг учун баъзан 
баҳорги қора совуқлардан гуллари зарарланади. Баҳорги совуқлардан 
тутатиш йўли билан сақланади.
Қулупнай меваси май бошларидан то июн ўрталаригача терилади. Қулупнай 
меваси ифлосланмаслиги учун тупларининг остига похол ѐзилади.
Ёзда экилган кўчатлар тупроқ ва об-ҳаво шароитига қараб камида 6-8 
марта суғорилиши керак. Ҳар гал суғоришдан кейин экин қатор ораси 
юмшатилади. Агар кўчат экиш пайтида ер ўғитланмаган бўлса, биринчи 
культивация ва чопиқ олдидан, гектарига 50 кг соф модда ҳисобидан азотли 
ўғит солинади. Агар ер кучсиз бўлса, август ойида яна ўғитланади. Бу сафар 
ҳар гектарга 60 кг соф модда ҳисобидан сульфат аммоний ва 30 кг соф модда 
ҳисобидан суперфосфат аралаштириб солинади. Ўғитни ўсимлик баргига 
туширмаслик ва уни тупроққа яхши кўмиш зарур. Кўчат экишдан олдин ерга 
гўнг солинмаган бўлса, кузда - октябр ойининг иккинчи ярмида ҳар гектарига 
18-20 т ҳисобидан чириган гўнг ва 50 кг соф модда ҳисобидан суперфосфат 
солиб, 10-15 см чуқурликда культивация қилинади, пушта ва ўсимлик 
атрофлари 8-12 см чуқурликда чопиқ қилинади. Охирги чопиқ кўчат тагига 
бир оз тупроқ тортиб чиқилади, бу эса ўсимликни қишда совуқ уришидан 
сақлайди. 
Ўсув даврида пайдо бўлган касаллик ва заруркунандаларга қарши
 
мунтазам равишда кураш олиб бориш зарур.Ҳосилга кирган қулупнайзор 
тупроқ ва иқлим шароитига қараб мавсумда 8-16, жанубий районларда ва 
тошлоқ, қумлоқ тупроқли
 
ерларда эса 14-16 мартагача суғорилади. Сувнинг 
асосий қисми-60-60 % май, июн, июл, август ойларида берилади. Қулупнай 
пишиш даврида шароитга қараб ҳар 2-3 кунда суғорилади. Бу эса ҳосилнинг 
тез пишиши ҳамда унинг йирик бўлишига ѐрдам беради. Ҳар икки 
суғоришдан кейин, эгат ичи юмшатилади. Ўсимлик гуллаб мева тугиши 
олдидан иккинчи марта (айниқса тошлоқ ва қумлоқ тупроқларда) ўғитланади, 
бунда гектарига 60 кг соф модда ҳисобидан сульфат аммоний, 30 кг 


ҳисобидан суперфосфат солинади. Бу эса гулларнинг яхши мева тугишини, 
ҳосилнинг йирик бўлишини, ўсимликнинг нормал ўсиб ривожланишини 
таъминлайди.Ҳосил йиғиб олингач, учинчи марта ўғитланади. Бунда 
гектарига 120 кг сульфат аммоний, 60 кг суперфосфат аралаштириб 
берилади.
 
Қулупнайзор октябрнинг иккинчи ярмида, жанубий районларда эса 
ноябр ойида охирги марта суғорилиб, қатор ораси культивация қилинади, 
бегона ўтлар йўқотилади.
 
Кузда - октябрнинг охири, ноябрнинг бошларида гектарига 10-12 т 
чириган гўнг, 60 кг ҳисобидан суперфосфат солиб, эгат ичлари 12-16 см 
чуқурликда культивация қилинади, пушталар кетмон билан 8-10 см 
чурқурликда чопилади.
 
Ҳар йили эрта кўкламда ўсймликни кўздан кечириб қуриб қолган 
тупларини олиб ташлаб, ўрнига ўша навнинг кўчатидан экиб ѐки пархиш 
қилиш керак. Қулупнайзорда ўсимликнинг нормал қалинликда бўлишини 
таъминлаб туриш зарур. Ҳар гектар ерда 60-80 минг туп кўчат бўлиши 
нормал ҳисобланади. Кўчат бундан қалин бўлса, нимжон, эски тупларни 
юлиб ташлаш керак, акс ҳолда ҳосил берувчи асосий туп заифлашади, демак 
ҳосилдорлик камайиб, мева сифати бузилади.

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish