Ўзбекистон республикаси қишлоқ ХЎжалиги вазирлиги


Шундан Андижон вилояти бўйича



Download 10,57 Mb.
bet4/8
Sana15.04.2022
Hajmi10,57 Mb.
#554991
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Нурматова С. хисобот охирги 1

Шундан Андижон вилояти бўйича:

2

Андижон

1356

5710

421

2042

935

3668

3

Асака

472

2046

222

1066

250

981

4

Балиқчи

135

557

35

175

100

392

5

Бўстон

10

39

х

х

10

39

6

Жалақудуқ

814

3532

314

1570

500

1962

7

Избоскан

912

3934

259

1373

653

2562

8

Улуғнор

574

2504

324

1523

250

981

9

Марҳамат

39

173

19

95

20

78

10

Олтинкўл

85

333

х

х

85

333

11

Пахтаобод

2640

10956

435

2306

2205

8650

12

Хўжабод

68

340

68

340

х

х

13

Шахрихон

44

173

х

х

44

173

14

Қўрғонтепа

744

3207

268

1340

476

1867




Жами

7962

33833

2409

12048

5553

21784

1.2. Шоли етиштириш бўйича илгари ўтказилган тадқикотлар тахлили.
Шоли етиштириш бўйича хорижда В.Н.Чирков, Х.У.Урманов, Ҳалдер, Г.М.Рокон, М.А.Ислам, К.М.Авакян, Б.Саҳа, В.Ф.Шупаковский, А.Я.Барчукова республикамизд Я.Ч.Барчукова, А.Эгамназарова, Х.Н.Атабаева ва бошқалар тадщқиқотлар олиб боришган.
В.Н.Чирков, Х.У.Урманова ва бошкалар дунёда шоли экин майдони бўйича Ҳиндистон (42 570 минг гектар ёки 30%) биринчи ўринни, Хитой (28 232 минг гектар ёки 21%) иккинчи ўринни, Индонезия (11 734 минг гектар, ёки 8%) учинчи ўринни, Бангладеш (10 941 минг гектар ёки 7%) тўртинчи ўринни, Таиланд (98 64 минг гектар ёки 7%га яқин) бешинчи ўринни эгаллайди, деб маълумот беришган [20; 32-75].
Ж.Ҳалдер, Г.М.Рокон, М.А.Ислам ва бошқаларнинг 2013 йилда олиб борган тажрибаларида 30 кунлик шоли кўчатларини турли экиш схемалари, яъни 20х25 см, 20х20 см, 20х15 см, 20х10 смда тажриба майдонларга кўчириб экилганда, бошқа экиш схемаларида экилган кўчатларга нисбатан 20х20 см схемада экилган кўчатларни ўсиб-ривожланишида 45-55 кунгача узоқ ва ҳаттоки ҳосил элементларини шаклланишида ҳам жуда катта фарқлар, яъни рўвак узунлиги 45 см узун, рўвакдаги донлар сони 27-28 донагача ва 9990 дона дон вазни 2-2,3 граммгача юқори бўлганлиги аниқланган [21; 256-262].
Шолининг экиш муддатлари Осиё мамлакатларида май-июн ойлари ҳисобланса, икки марта ҳосил етиштирилганлиги туфайли Африка давлатларида ҳаттоки, сентябр-октябр ойларига ҳам тўғри келади. Шунинг учун ҳам шолидан юқори ва сифатли дон ва уруғлик ҳосили олишга қайси муддат ва меъёрда экилиши муҳим ҳисобланиши таъкидлаб ўтилган ва ўз исботини топган [ 22; 1-10].
К.М.Авакян айтадики, экиш муддатларини тўғри, аниқ белгилаш ҳосилдорликни оширади, балки ушбу экиндан олинаётган уруғликнинг сифатини юқори бўлишини таъминлайди. Шу боисдан экиш учун йирик ва оғир уруғларни танлаб олиш керак. Катта уруғларнинг майда уруғларга нисбатан афзал томони шундаки, ўсимликнинг дастлабки ўсиб ривожланиши учун уруғларда озуқа захирасининг кўп бўлиши, уруғнинг униб чиқиш қуввати ва тезлиги юқори бўлиши, ўсимликнинг ўсув даври давомида поясининг бақувват, баланд ва сертуп бўлиши, уларнинг илдиз тизимини кенг ва катта майдонга тарқалиши, турли хил об-ҳаво шароитига чидамли бўлиши билан фарқланади, шунингдек, ушбу ўсимликлардан юқори ва сифатли ҳосил олиш имкониятини таъминлайди [23; с. 340].
Византиянинг Х аср қишлоқ хўжалик “Геопоника” энциклопедиясида шундай деб ёзилган барча қишлоқ хўжалик экинларидан юқори ҳосил олиш учун энг аввал уларнинг экиш муддатларига эътибор бериш керак, чунки тўлиқ пишиб етилган ҳосилдангина келгуси йил учун уруғлик танлаб олинади. экиш муддатлари, меъёрлари тўғри танлансагина, юқори ҳосил ҳамда яроқли уруғ олиш эришилади [24; с. 560].
Б.Саҳанинг берган маълумотларига кўра, Япония, Хитой, Жанубий Кореяда шолини кўчат усулида етиштиришда 94% механизация ёрдамида амалга оширилади. Ҳиндистонда шоли ўсимлигини кўчат усулида етиштиришда асосан қуввати уч от кучига тенг бўлган дизел ёқилғиси билан ишлайдиган ўзи юрар машиналардан фойдаланилади, бу эса ижобий натижа берган[25; 309-315, 345-359].
Филиппинлик инженер М.Каргаран ҳозирда мавжуд бўлган кўчат экиш машиналаридан кўра самарадорлиги жиҳатидан юқори бўлган, яъни 1,5 соатда бир гектар майдонга кўчат экиш қобилиятига эга бўлган янги турдаги кўчат экиш машинасини яратган [26; с. 456-508].
Японияда бир одам ҳар гектар майдонга қўлда кўчат қилиб экиш учун 230-250 иш куни сарфланади. Осиёнинг тропик мамлакатларида эса бу кўрсаткич 130-150 иш кунини ташкил қилади. Ҳинд олими Зеркотес Wарлува ҳамда франсуз олими АаудиБерт Мауриселарнинг фикрича, шолини кўчат усулида етиштиришда кўчат экиш учун умумий ҳаражатларнинг 30-40 фоизи сарфланади [27; 129-133].
В.Ф.Шупаковский маълумотига қараганда, гектаридан 50 сентнер шоли ҳамда 50 сентнер похол олиш учун ўсимлик тупроқдан минерал озиқ моддалар, қарийиб 90 кг азот, 40 кг фосфор, 160 кг калий олиб чиқиб кетади. Азотнинг 43,5 килограмми тўғридан тўғри ҳосил таркибида бўлади. Тупроқ таркибидан олиб чиқиб кетиладиган озиқ элементлар шоли қайси минтақада ва тупроқ шароитида ўсганлигига хам бевосита боғлиқ экан [28; с. 56].
Краснодар ўлкасида Н.Б.Наталиннинг берган хулосасида шундай деб таъкидлаганки, 1973 йилда олиб борилган илмий тажрибалар натижасига кўра 10 центнер шоли ҳамда похол ҳосили етиштириш учун ўсимлик тупроқдан 24,2 кг азот, 9,8 кг фосфор, 31,0 кг калий, Ўзбекистон шароитида эса 20-25 кг азот, 10-12 кг фосфор, 30-54 кг калий олиб чиқиб кетади (Зауров Д., Сборшикова М.П. (1989). [29; с. 180-185, 37; 23-57].
К.И.Имомгазиев ва О.В.Садобниковаларнинг таъкидлашича, шоли экилган майдонларда минерал ўғитлар қўлланмаган вариантга нисбатан минерал ўғитлар қўлланилган вариантда хосилдорлик 48%, АКШда 51%, Кубаннинг қора тупроқларида эса 30%, Ўзбекистоннинг бўз тупроқларида 45%, Қозоғистонда 43-67% гача ошган [30; с.39].
А.Я.Барчукованинг маълумотларидан маълумки, Кубан шоличилик
илмий-тадқиқот институти нафақат экиш учун яроқли шоли уруғлари етказиб берувчи энг асосий объект ҳисобланиб, у ерда шоли навларининг ўсув даврига қараб экиш муддати, меъёрларини ҳисобга олган ҳолда етиштириш агротехнологияларини ишлаб чиқади. Келаси йил учун олинадиган сара уруғ сифатини экиш муддатини тўғри белгилаш белгилайди, сабаби, тўлиқ ўсув даврини ўтаган шолининг рўваги узун, донлари тўлиқ, экишга яроқлилик даражаси жуда ҳам юқори бўлади, сифатли, мўл ҳосил олинади [31; с. 62-66].
П.Торешов, А.Кдирбаев, А.Пирниязовларнинг маълумотига кўра, ЎзШИТИ селекционер олимлари томонидан Корақалпоғистон Республикаси тупроқ-иқлим шароитида яратилган эртапишар Санам шоли навини асосий экин сифатида уруғидан сепиб экиб ўрганилганда ўсув даври 90-95 кун, сув сарфи вегетация даври давомида ҳар гектарига 16-18 минг м3 ҳамда дон ҳосилдорлиги 40-45 ц/га ни ташкил эца, такрорий экин сифатида кўчат усулида экиб олиб борган илмий тажрибаларида худди шу навнинг сув сарфи ҳар гектаридан 4-7 минг м3 га тежалган. Ҳосилдорлик эса гектаридан ўртача 45-50 центнерни ташкил этиб, янги раёнлаштирилган эртапишар шоли навларни тупроқ-иқлим шароитига мос равишда кўчат усулида экиб сувни тежаш ва ҳосилдорликни 4-5 ц/га ошириш мумкин [32; с. 14-15].
В.Ф.Волков шоли ўсимлигини уруғидан ёки кўчатидан қайси усулда экишдан қатъий назар жойнинг тупроқ-иқлим шароити катта аҳамиятга эга бўлиб, тропик давлатларда йилига икки марта шолидан дон ва похол ҳосил олинса, Марказий Осиё давлатларида эса бир марта ҳосил олинади деб таъкидлаган [33; с. 416].
В.А.Дзюбанинг берган маълумотларга қараганда, шоли ўсимлигининг ўсув даврига қараб шолини экиш муддати белгиланади. Турли муддатларда экилган шоли, ўсув даври давомида онтогенез давридаги вегетатив органлари илдизи, пояси, барги, яна бошқа бир қатор кўрсаткичларига кўра фарқланади. Лекин, унинг генератив органлари ривожланиб бориб чангланиш даври
ҳамма навларда ҳам бир хил кечади. Шоли гулларининг очилиши ҳамда чангланиш даври эса 1000-1500 (4-5 соат) соат давом этади [34; с. 475].
З.Н.Джуманов ва бошқаларнинг узоқ йиллик лаборатория шу билан бирга амалий кузатишлардан шу нарса аниқланганки, экиш муддатларидаги ўзгаришлар ўсимликнинг вегетация даврига, дон ҳосилдорлигига ўз таъсирини ўтказиб келган. экиш муддати қанчалик куз фаслига томон сурилиб борса, пишиш даври эса шунга мос равишда қисқариб, ҳосилдорлиги эса камайиб борган. экиш муддатини тўғри белгиланса ўсимликнингўсиб- ривожланиши мўтадил бўлиб, ҳосилдорлиги энг юқори бўлади деб маълумот беришган [35; б. 7-9].



Download 10,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish