2.1.Тажриба ўтказиш жойи ва шароити.……………….…………….....10
2.2.Тадқиқот мақсади, вазифаси ва обекти............................................11
2.3.Тадқиқотларни ўтказиш усуллари...........…................……………12
III.ТАДҚИҚОТ ДАСТУРИ БЎЙИЧА I-ЧОРАК ЯКУНЛАРИ БЎЙИЧА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР...............................12-14
IV.
ХУЛОСА……………………………………………………………15
V.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙҲАТИ………...16-18
КИРИШ Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Республикамиз қишлоқ хўжалиги кўп тармоқли ҳисобланиб, унда кўпгина қишлоқ хўжалик экинлари қатори шоли экини аҳолининг асосий озиқ-овқат маҳсулотларидан бири ҳисобланувчи гуруч маҳсулотининг манбаи сифатида азалдан экиб келинади.Шолидан юқори ҳосил олиш, аҳолини гуруч маҳсулотига бўлган талабини қондириш ва импорт қилинаётган миқдорини камайтириб валюта тежаш мақсадида, тупроқ-иқлим шароитларига чидамли, сифатли дон кўрсаткичларига эга, юқори ҳосил берадиган шоли навларини жойлаштириш, уларни етиштиришни юқори самарали ресурстежамкор агротехнология-ларини ва шоличиликка мослашган махсус техникаларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш ўта муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Бугунги кунда мамлакатимизда шоличиликка ихтисослаштирилган ҳамда такрорий экин сифатида шоли экадиган фермер хўжаликларида 130 -135 минг гектар майдонга шоли экилади ва 450 минг тоннага яқин ҳосил йиғиштирилиб, аҳоли жон бошига тўғри келадиган гуруч маҳсулоти миқдори ўрта ҳисобда 7,6 килограммни, Ўзбекистон Республикасининг медицина санитария меъёр ва қоидаларига кўра белгиланган меъёрнинг 78 фоизини ташкил этмоқда. Бу кўрсаткич республикамиз аҳолисини гуруч маҳсулотига бўлган талабини қондира олмаётганлиги сабабли ички истеъмол бозори учун 2019 йилда 58,7 минг тонна гуруч маҳсулоти импорт қилинган ва катта ҳажмда валюта сарфланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 февралдаги ПҚ-4973-сонли “Шоли етиштиришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорида шоличилик соҳасида илмий-тадқиқотларни кучайтириш юзасидан бир қатор вазифалар белгилаб берилди.
Ҳозирги кунда шоли экиладиган ерларни экишга тайёрлаш учун махсус агрегатлар ишлаб чиқилмаган. Шунинг учун ерларни тайёрлашда мавжуд агрегатлардан ёки уларнинг мослаштирилган вариантларидан фойдаланишга тўғри келмоқда. Бу эса ўз навбатида энергия сарфини ҳамда эксплуатацион харажатларни ортишига, тупроқ структурасини бузилишига олиб келмоқда.
Республикамизнинг шоличиликка ихтисослаштирилган ҳамда такрорий экин сифатида шоли экадиган фермер хўжаликларининг аксариятида шоли асосан анъанавий усулларда етиштириб келинмоқда. Шоли етиштириладиган майдонларга пол олиш учун ярим механизациялашган технологиялардан фойдаланиб келинмоқда. Бу эса ўз навбатида ортиқча сарф харажатларга олиб келмоқда. Ўтказилган таҳлиллар шоли экиладиган майдонларга пол олишнинг механизациялашган технологияси ва уни амалга оширадиган машина яратиш ҳамда уларга қўйиладиган агротехника талабларини ишлаб чиқишни тақозо этмоқда.
Олиб борилган таҳлиллар ва тадқиқотлар натижасида шоли экиладиган майдонларда пол шакллантиришнинг такомиллаштирилган технологияси ва уни амалга амалга оширадиган агрегат ишлаб чиқилади.
Юоридагилардан келиб чиққан ҳолда мазкур диссертация ишининг мақсади ва вазифалари белгиланди.