https://uza.uz/uz/posts/ozbekiston-respublikasi-davlat-mustaqilligining-ottiz-yillik-bayramiga-tayyorgarlik-korish-va-uni-yuqori-saviyada-otkazish-togrisida_195505
ҲУДУДЛАРДА МУҲАНДИСЛИК-КОММУНИКАЦИЯ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
қ а р о р и
https://uza.uz/uz/posts/hududlarda-muhandislik-kommunikaciya-infratuzilmasini-yanada-rivozhlantirish-chora-tadbirlari-togrisida_195819
Декабр ойи учун Ахборот ва мураббийлик соати” машғулотлари доирасида талабалар ўқиши лозим бўлган манбалар:
Абдурауф Фитрат. “Абулфайзхон” драмаси
Абдулла Қаххор. “Ўтмишдан эртаклар”, “Сароб” асарлари
Ойбек. “Навоий” романи
Одил Ёқубов. “Улуғбек хазинаси”, “Диёнат” асрлари
ҚИШГА ТАЙЁРГАРЛИКДА ЙЎЛ ҚЎЙИЛГАН КАМЧИЛИКЛАР ТАНҚИДИЙ ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида қишга тайёргарликда йўл қўйилган камчиликларни ҳал этиш масалалари танқидий таҳлил қилинди.
Бу йил кузда кескин совуқ тушиб, об-ҳаво аввалги йилларга нисбатан эрта пасайди. Электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ ҳамда иссиқлик таъминотида тез-тез узилишлар бўлди.
Бу вазият тармоқлар ва ҳудудларнинг қиш мавсумига тайёр эмаслигини яққол кўрсатиб берди. Яқинда бензин нархи ҳам ошди. Булар аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.
– Менга баландпарвоз гаплар ва рақамлар керак эмас. Жойлардаги раҳбарларнинг ишлари натижасига ижтимоий тармоқларда халқимиз ўзи холис баҳо бермоқда, – деди Шавкат Мирзиёев.
Йиғилишда соҳадаги камчиликларни бартараф этиш, энергия ресурслари таъминотини яхшилаш чоралари муҳокама қилинмоқда.
Қиш мавсумида тармоқ ва ҳудудларда узлуксизликни таъминлаш учун суткасига 10-12 миллион киловатт-соат қўшимча электр энергияси ишлаб чиқариш зарурлиги қайд этилди. Бу қувватни “Тошкент”, “Сирдарё”, “Янги Ангрен” электр станцияларидаги 900 мегаваттли 5 та энергоблокни ишга тушириш ҳисобидан таъминлаш бўйича топшириқ берилди.
Узилишларга, асосан, тақсимловчи тармоқларнинг 60 фоизи эскиргани ҳамда электр энергиясига талабнинг ошиб бораётгани сабаб бўлмоқда. Шу боис паст ва ўрта кучланишли тармоқларни босқичма-босқич модернизация қилиш бўйича дастур ишлаб чиқиб, ижросига тезроқ киришиш зарурлиги таъкидланди.
Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, бугунги кунда газ таъминотида суткасига 20 миллион куб метр танқислик мавжуд. Оқибатда мингдан зиёд маҳаллада табиий газ босими пасайган.
– Газ тизими билан боғлиқ муаммолар бугун юзага келмагани, балки ўттиз йилдан бери бизни қийнаб келаётганидан барчамиз хабардормиз. Лекин буни баҳона қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Халқимизга газ керак, уларнинг кўпчилиги бунинг учун тўловларни ўз вақтида ҳалол қилиб, тўлаб келмоқда, – деди Президент.
Давлат раҳбари газ экспортини қисқартириб, аввало аҳоли эҳтиёжларини қондириш юзасидан кўрсатма берди. Бунинг ҳисобига кунига 7-8 миллион куб метр табиий газ қўшимча равишда ҳудудларга йўналтирилади. Шунингдек, аҳоли эҳтиёжини қоплаш учун яна 217 минг тонна суюлтирилган газ етказиб бериш вазифаси қўйилди.
Самарасиз ишлаётган 25 та конни инвесторларга “риск-сервис контракт” шартлари асосида бериб, табиий газ ишлаб чиқаришни кўпайтириш мумкинлиги айтилди.
Жойларда кўмир билан боғлиқ эътирозлар ҳам бор. Аҳоли ва ижтимоий объектлар учун ажратилган маҳаллий кўмирнинг 60 минг тоннаси ҳали эгаларига етказиб берилмагани кўрсатиб ўтилди.
ПРЕЗИДЕНТ: БУ КУНЛАР — ТАРМОҚЛАР РАҲБАРЛАРИ УЧУН СИНОВ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида қиш мавсумига тайёргарликда йўл қўйилган камчиликларни ҳал этиш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Давлатимиз раҳбари жорий йил об-ҳаво аввалги йилларга нисбатан эрта ва кескин пасайгани тармоқлар ва ҳудудларнинг қиш мавсумига қай даражада тайёрлигини яққол кўрсатиб берганини таъкидлади.
– Бу йил совуқ эрта тушгани қиш мавсумига тайёргарлигимиз паст эканини кўрсатиб берди. Жойларда кўмир, газ, электр энергияси таъминоти бўйича эътирозлар кескин ошган. Яқинда бензин нархи ҳам кўтарилгани аҳоли ўртасида жиддий муҳокамаларни келтириб чиқармоқда, – деди Шавкат Мирзиёев.
Йиғилишда тармоқлар ва ҳудудларнинг қиш мавсумига тайёргарлиги муҳокама қилинмоқда.
Таъкидланганидек, электр энергияси бўйича энг кўп танқислик Самарқандда суткасига – 1,6 миллион киловатт-соат, Андижон, Фарғона ва Қашқадарёда – 1,5 миллион киловатт-соатдан, Наманганда – 1,3 миллион киловатт-соатни ташкил этган.
Энг кўп узилишлар Сурхондарёда – 7 соатгача, Қашқадарёда – 6 соатгача, Фарғона ва Андижонда – 5 соатгача, Самарқандда – 3 соатгача, Бухорода – 2 соатгача кузатилган. Ушбу узилишларга асосан иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолининг электр энергиясига талаби кундан-кунга ошиб бориши, шунингдек, тақсимловчи тармоқларнинг 60 фоизи эскиргани сабаб бўлаётгани қайд этилди.
Охирги 3 йилда электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича мустақиллик йилларида амалга оширилмаган ишлар бажарилди. Тўрақўрғон ва Тахиатошда – 2 тадан, Навоий ва Тошкент иссиқлик станцияларида – 1 тадан янги энергоблоклар ишга туширилди. Ушбу ИЭСларнинг умумий қуввати 2 минг 280 мегаваттни ташкил этади.
Йиғилишда аҳоли ва тармоқларни электр энергияси, табиий газ ва кўмир билан узлуксиз таъминлаш борасидаги муаммолар муҳокама қилинмоқда. Тармоқлар раҳбарлари ва Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмоновнинг ҳисоботи тингланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |