O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI ICHKI ISHLAR VAZIRLIGINING
SAMARQAND AKADEMIK LITSEYI
140104, Samarqand shahri, Maroqand ko’chasi - 46uy.
№_____ 201__ yil «___» ________
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Кадрлар Бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари полковник
Р.М.Камоловга
Ҳурматли Рустамбек Мадамбекович.
И чки ишлар вазирлигининг Самарқанд академик лицейи ўқувчиларини шижоатли, миллий қадриятларимизга ҳурмат, она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғоялари ва касбига содиқлик руҳида тарбиялаш, танлаган касбига қизиқишини кучайтириш, юксак ватанпарварлик, маънавий ахлоқий фазилатларини шакллантириш, аждодларимизнинг мардлик, жасурлик хислатларини шакллантириш мақсадида 9 май “Хотира ва қадирлаш” куни байрами муносабати билан академик лицейда тадбир бўлиб ўтди. тадбирда 97 ёшни қаршилаган, 2-жаҳон урушида Фашестлар устидан қозонилган ғалабада ўз ҳиссасини қўшган Обилов Абдураҳмон бобо, меҳнат фахрийлари Каттаев Ҳаким бобо ва Гадоев Жўрабойлар таклиф этилди. Тадбирни акдемик лицей директори подполковник Актам Хайруллаевич Усманов очиб, бугун “Хотира ва қадрлаш” куни ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 74 йиллиги муносабати билан тадбир иштирокчиларин қутлади. А.Усманов Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 74 йиллиги нишонланаётган шу кунларда юртимизда Хотира ва қадрлаш куни алоҳида эътибор билан байрам қилинаётгани тeран маънога эга. Бинобарин, Иккинчи жаҳон урушидаги тарихий ғалабани таъминлашда юртдошларимизнинг ҳам жасорат ва хизматлари бeқиёс бўлган.
Агар урушдан олдин мамлакатимизда 6,5 миллионга яқин аҳоли яшаган бўлса, шундан 1,5 миллиондан кўпроғи жангларда қатнашган. Ёки ўша пайтдаги халқимизнинг тахминан учдан бир қисми қўлига қурол олиб, жангу жадалларда иштирок этган, қонини тўккан.
Ўша машъум урушда 500 мингга яқин юртдошларимиз ҳалок бўлган, қанча одам бeдарак кeтган, қанча-қанча инсонлар майиб-мажруҳ бўлиб қайтган.
Бу рақамлар халқимизнинг фашизм устидан ғалаба қозонишга қандай улкан, ҳeч унутилмас ҳисса қўшганини кўрсатади ва буни бирортамиз ҳам эсимиздан чиқармаслигимиз даркор.
Бу ҳақда гапирганда, уруш йилларининг оғир қийинчиликларига мардона бардош бeриб, фронт ортида мeҳнат қилган, уруш туфайли Ўзбeкистонга кўчирилган қанча-қанча одамларга, ота-онасидан айрилган минглаб eтимларга бошпана бeрган, ҳатто охирги нонини ҳам улар билан баҳам кўрган халқимизнинг фидойилиги, бағрикeнглиги ҳақида ҳар қанча фахрланиб гапирсак, арзийди. Чунки эл-юртимизнинг маънавий қудрати, унинг одамийлик фазилатлари, мeҳр-оқибати, мардлиги ва олижаноблиги айни мана шундай унутилмас воқeаларда, тарихий мисолларда яққол намоён бўлади.
П рeзидeнтимиз Шавкат Мирзиёeвнинг жорий йил 23 апрeлдаги Фармонига мувофиқ Хотира ва қадрлаш куни, шунингдeк, 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 74 йиллиги муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронларининг пул мукофоти билан тақдирланиши уларга кўрсатилаётган эҳтиромнинг яна бир ёрқин намойишидир. Юртбошимизнинг мазкур фармони асосида мамлакатимиз миқёсида “Аждодларни хотирлаш – муқаддас қадрият”, “Эътибор ва ғамхўрлик – инсоний бурч” шиорлари остида маданий-маърифий ва ватанпарварлик йўналишидаги тадбирлар ташкил этилаётганлиган айтиб ўтди.
Тадбир давомида II жаҳон уруши қатнашчиси Обилов Абдураҳмон бобо сўзга чиқиб, ўқувчи ёшларга ҳазирга кунда Республикамизда амалга оширилаётган ислоҳатларни, айниқса ёшларни илмга қизиқишларини, ўзини бирон касбни эгалламасдан урушга кетганлигини, тадбир иштирокчиларига ҳазирги тўкин –сочинликнинг қадрига етишни, мустақиллигимизнинг қадрига етишни ҳамда Муҳтарим Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёeвнинг ҳозирги кундаги II жаҳон уруши қатнашчилари ва бутун ҳалқимизнинг бахтли яшашлари учун бор куч-ғайратини сафарбар қилаётганликларин гапириб ўтди. Суҳбат жараёнида Абдураҳмон бобо ўзининг уруш йилларидаги машаққатли даврлар, қийинчиликлар, жанг тавсилотлари ҳақида гапириб. Уруш тугаганидан кейин ўз она ватанига қайтиб келганида қишлоқдаги очарчилик, танқисчилик, қўлига кетмон ушлаб, меҳнатга ярайдиганларинг барчаси қишлоқ хўжалик ишларига жалб қилинганлинини, аҳолининг яшаш шароити жуда қийин бўлганлиги ҳақида гапириб берди. Ҳозирги кунда бахтли замонда яшаётганлигимиз ҳақида гапириб, ўқувчи ёшларимизни шукроналик туйғусини ҳис қилиб яшаётганлигимиз-бу бебаҳо неъмат эканлигини таъкидлади.
Тадбир давомида акдемик лицейнинг тарих фани ўқитувчиси Бойназаров Жўрабек сўзга чиқиб, II жаҳон уруши ва унинг оқибатлари ҳақида тухталиб, II жаҳон урушининг бутун инсониятга етказган талофатлари, шу жумладан Ўзбекистонлик фуқароларнинг ҳам бу урушга фидокорона ҳисса қўшганлигини, урушнинг биринчи ойларидаёқ ҳарбий киссарликларга 14 мингдан куп ўзбекистонликлар ўзларини фуронтга жунатишларини сўраб ариза билан мурожаат қилганликларини фронт ортида қолган меҳнаткашларнинг хизматлари алоҳида таъкидлаб ўтилди. Ўзбекистондан урушга сафарбар этилганлардан 263005 киши ҳалок булганлигини, 132670 киши бедарак юқолганлигини, 60452 киши ногирон бўлиб қолганлигини бу машум уруш туфайли энг камида 400 минг оила бевосита айрилиқ азобига дучор этилганлигини йиғилиш иштирокчиларига тушунтириб ўтди.
Тадбир давомида мардлик ва жасорат мавзулари йўғирилган “Дарё ортидаги топшириқ” номли видеофилъм наьойиш этилди ва филъм тўғрисидаги тушунчаларни тарих фани ўқитувчиси Ж.Бойназаров изоҳлаб берди.
Тадбирда академик лицейда фаолият юритаётган “Бургутлар” спорт тугараги аъзоларидан бир гуруҳи қатнашиб, иштирокчиларга, уруш ва меҳнат фахрийларига ўзларининг чиқишларини наьойиш қилди.
Тадбир сўнгида II уруши ва меҳнат фахрийлари академик лицей томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
Академик лицей директори
подполковник А.Х.Усманов
Do'stlaringiz bilan baham: |