1.Ҳуқуқни қўллаш тушунчаси.
2.Ҳуқуқни қўллаш белгилари
3. Ҳуқуқни қўллаш фаолияти
Мустакил иш
Ҳуқуқни қўллаш - ҳуқуқни амалга ошириш шакли мавзусига тест тузиб келиш.
24-мавзу: Ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш тушунчаси,усуллари ва турлари.
Жами-3 соат Маьруза – 2 соат;
Мустакил иш -1 соат
Мавзунинг асосий таянч мазмуни.
Ҳуқуқни шархлашнинг турлари тўғрисидаги масала ҳуқуқни тушунтири фаолиятининг натижалари ва шархдаш хужжатларининг юридик табиатига оид масалалар жумласига киради. Ҳуқуқий нормалар мазмунини тушунтиришнинг муайян натижалари шарэушнаётган ҳужжатлар ҳисобланади.Уларнинг амалиёт учун юридик аҳамияти шархлаш субъектларининг ваколатларидан келиб чиқади. Ҳуқуқий нормаларни шарҳлашда шархловчи субъектларнинг роли катта.Ўзбекистон Республикасида хуқуқий нормаларни шархдаш ваколатига эга бўлган субъектлар қуйидагилардан иборат: давлат хокимияти вакиллик органлари, давлат бошқарувчи органлари, суд органлари, прокуратура ва бошқа органлар, жамоат бирлашмалари, мансабдор шахслар ва фуқаролар. Мазкур субъектлар ҳуқуқий нормаларни шархлаганда уларнинг мазмунини тўғри тушуниб, ҳуқуқий нормаларни хаётга татбиқ этади.
Маъруза-2соат
Маруза режаси:
1.Ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш тушунчаси ва моҳияти.
2.Ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш усуллари: грамматик шарҳлаш, тизимли шарҳлаш, тарихий-сиёсий шарҳлаш, мантиқий шарҳлаш.
3.Ҳуқуқ нормаларини шарҳлашнинг турлари: расмий(аутентик, норматив ва казуал) ва норасмий(оддий, касбий, доктринал) шарҳлаш. Ҳажмига кўра шарҳлаш
1-соат
Мустакил иш
Ҳуқук нормаларини шархлаш мавзусига тест тузиб келиш.
25-мавзу: Ҳуқуқий хулқ-атвор ва ҳуқуқбузарлик.
Жами-5соат Маъруза-2соат Семинар-2 соат Мустакил иш-1соат Мавзунинг асосий таянч мазмуни. Ҳуқуқ ижтимоий муносабатларни тартибга солиш воситаси сифатида кишилар хулқ-атворига таъсир этади ва шу тариқа уларнинг хатти-ҳаракатини ҳуқуқий хулқ-атворга айлантиради.Таъкидлаш жоизки,шу чоққача юридик адабиётда асосий диққат-эътибор кишилар хулқ атворининг ҳуқуққа зид жиҳатига, яъни ҳуқуқбузарликка қаратилиб, ҳуқуқий ҳаракатлар хусусида камроқ фикр билдирилади. Аслида жамиятдаги аксарият фаолият ва хатти-ҳаракатлар ҳуқуққа мувофиқ, яъни ҳуқуқийдир.
Ҳуқуқий хатти-ҳаракатлар — шахс хатти-ҳаракатининг юридик нормаларга мувофиқ бўлишидир. Бу қонунга мос, юридик шаклда ифодаланган ижтимоий хатти-ҳаракат бўлиб, у туфайли ҳуқуқ амалга ошади.Ҳуқуқий хатти-ҳаракат доираси ва чегараси ҳуқуқий нормаларнинг диспозицияси билан белгиланади. Айнан у ҳуқуқий тартиботнинг моҳияти ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |