1-савол. Термик куйишлар. Термик шикастланишларда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш.
Куйшлар - бу юқори ҳарорат, кимёвий моддалар ва нурлар таъсирида
тўқималарнинг жароҳатланишидир. ЖСС Ташкилотининг статистик маълумотларига кўра куйиш жароҳати бутун дунёдаги жароҳатлар ичида учинчи ўринни эгаллайди. Японияда эса 2-ўринга чиққан. Келиб чиқиш сабабларига кўра қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
-термик (юқори ҳарорат таъсирида);
-кимёвий (кимёвий агрессив моддалар таъсирида);
-электрик (электр токи урганда);
-радиацион куйишлар (оммавий кирғин қуроллари ишлатилганда);
Термик куйишлар
Бу турдаги куйишлар таъсир қилаетган иссиқлик миқдори унинг тарқалишидан ошиб кетса юз беради, бунда тўқималардаги ҳарорат ҳаддан зиёд ошганлиги сабабли ҳужайраларнинг парчаланиши юзага келади
( 44С-4-51˚ С)
Куйишга олиб келувчи сабаблар қуйидагилардир:
-буғ ва қайноқ суюқликлар билан контактда бўлиш;
-олов билан контактда бўлиш;
-ёнаетган предметлар билан контактда бўлиш;
-қайноқ ёпишқоқ моддалар билан контактда бўлиш (смола, битон асфальт);
-ёндирувчи аралашмалар билан контактда бўлиш (напальм, оқ фосфор пирогель термит);
4
-электр билан контакда бўлиш;
-қуёшдан куйиш;
-иссиқ буғдан нафас олиш (нафас йулларининг куйиши)
Куйишлар оғирлик даражаларига бўлинади. Куйишларнинг огирлиги:
-жароҳатнинг чукурлигига;
-жароҳат майдонига;
-жойлашишига;
-макрорганизм хусусиятларига (ёши, ёнаки касалликлларнинг мавжувдлигига ва бошқа факторларга боғлиқ бўлади.
Жароҳат даражаси (чукурлиги) эса:
-жароҳатловчи факторнинг ҳароратига;
-экспозициянинг давомийлигига;
-индивидуаль хусусиятларига (тўқималардаги сув миқдорига, эпителийнинг мугузланиш даражасига, ёғ катламига) боғлиқдир.
Куйиш жароҳатини чуқурлиги бўйича классификацияси бутун жаҳон хирурглари 27-съездида тасдикланган ва барча тиббиёт органлари томонидан тан олинган. Бунда 4 та даража белгиланган:
1-даража – фақат эпидермиснинг жароҳатланиши ва тери юзасининг қизариши;
2-даража - пуфакчалар ҳосил қилган ҳолда эпидермиснинг ажралиб тушииши;
3 А – даража - юзаки куйиш, вақтида ёрдам кўрсатилгада тери юзаси ўзини-ўзи тиклай олади
3 Б даража-териниг барча қаватлари жароҳатланади, тери ўзини-ўзи тиклай олмайди
4 – даража - чуқур куйиш, териниг регенерация қобилияти йўқ, кейинчалик чандир контрактуралар юзага келади.
Куйиш жароҳати чукурлигини аниклаш методлари:
-клиник (куйган жойдаги юзага келган белгиларга караб);
-ёруглик микроскопи ёрдамида;
-радиоизотоп усулида;
5
-термография;
-жароҳатдан биопсия олиш усули;
-бўёқлар ёрдамида проба олиш усулларидир.
Бу усуллардан амалиётда энг кўп қўлланиладигани клиник усул ҳисобланади. Клиник усулда жароҳат юзасида юза келган морфологик элементларга караб жароҳат чукурлиги даражаси аникланади.
1 - даржада - эпидермиснинг фақат юза қисми жароҳатланади, қизариш содир бўлади.
2 - даражада - эпидермис ва қисман дерма қавати жароҳатланади ва қизариш, шиш серроз суюқлик билан тўлган пуфакчалар пайдо бўлади.
3”А”-даражада – сариқ суюқлик билан тўлган катта-катта пуфакчалар пайдо бўлади, жароҳат туби пушти рангда, нам, оғрик сезгиси сақланган.
3 “Б”-даражада - худди уша пуфакчалар қон элементлари билан тўлган,
агар пуфакча ёрилса туби қуруқ, хира оқишроқ рангда, оғрик сезгиси йук.
Жароҳат юзасидаги қасмоқлар тери юзасидан пастрокда жойлашади.
4-даражада - жароҳат юзасидаги қасмоқлар жигар рангда ёки қора рангда, қаттиқ консистенцияга эга бўлади.
Куйишларда жароҳатланувчининг кейинги даврда соғайишини мониторинг қилиш учун куйиш майдонини ҳисоблаш жорий қилинган. Куйиш майдони инсон танасининг умумий юзасига нисбатан процентларда ўлчанади.
Куйиш майдонини аниклаш методлари:
Тўққизлик коидаси (инсон танаси бутун юзаси 9га бўлинади):
бош ва буйин юзаси-9%
кукрак юзаси-9%
корин-9%
орка-9%
бел ва думба юзаси-9%
сон-9%
тизза ва тўпиқлар-9% ( жами 11 9 99%)
чот ва ташки жинсий органлар-1%
кафт усули( жарахатланган инсоннинг кафти юзаси унинг танаси умумий майдонининг 1% тенг)
6
- Вилявин схемаси буйича ( инсон гавдаси тасвирини маълум ҳажмдаги квадратларга бўлиш орқали)
- Постников таблицаси оркали(куйиш мйдони жароҳатланган шахс ёшига нисбатан хисобланади)
-Куйиш майдони аниқлангач жароҳат олувчинингсоғайиш имкониятини прогноз қилиш мумкин.
- Юзлик қоидаси (жароҳат олган кишининг ёши куйишнинг умумий майдони).
60 ва ундан кам шартли бирлик-яхши прогноз;
61-80 шартли бирлик-нисбатан яхши;
81-100 шартли бирлик- прогноз мавҳум;
101 ва ундан баланди-нохуш прогноз;.
- Франк индекси буйича( 1% чукур куйиш 3% юзаки куйишга тенг.
1. Юза чукур 3 30 шарт. бирлик агар нафас олиш йуллари ҳам куйган бўлса;
2. 30 ва ундан кам шарт.бирлик-яхши прогноз;
3. 31-60шарт.бирлик-прогноз нисбатан яхши;
4. 61-90 шарт.бирлик – прогноз мавҳум;
5. 91 шарт.бирликдан юқориси- нохуш прогноз.
Куйишда катта ёшдаги инсонларда куйиш майдони 15%дан ошса
(ёш болалар ва карияларда 5-10%дан) куйиш касаллиги юзага келади. Куйиш касаллигида қуйидаги даврлар фарк килинади:
1 – куйиш шоки
2 – куйиш токсемияси
3 – септикотоксемия
4 – реконвалесценция(натижа).
Куйиш шоки
Шок даври 2-3 кунга чўзилади. Оғрик ва стресс реакцияси қонда кетохоламинларнинг купайишига бу эса ўз навбатида қон томирларнинг спазмига, яъни
7
торайишига олиб келади, натижада микроциркуляция бузилади, бу эса ўз навбатида майда
томирлардан плазма суюклиги ва оқсилларнинг тўқималарга сизиб чиқишига ва шиш пайдо бўлишига олиб келади. Жароҳат очилиб қолгач унинг юзасидан плазма суюқлиги ва оқсиллар буғланиб чиқиб кета бошлайди, бу эса қоннинг қуюқлашишига, ёпишкоклигининг ошишига физиологик функцияларининг бузилишига ва охир-окибатда тромблар хосил бўлиш хавфини туғдиради.
Демак, куйиш шоки ривожланиши механизмида оғрик реакцияси ва плазма йукотиш асосий роль уйнайди.
Куйиш шоки 2 та даврга (эректиль ва торпид), ҳамда 4 та оғирлик даражасига эга.
Куйишнинг токсемияси
Касалликнинг 2-3 кунидан бошлаб ривожланиши мумкин Бу даврда куйган тўқималардан ажралиб чиқаетган токсик маҳсулотлар қонга сурила бошлайди ва бу эса тана ҳароратининг 38-41 С кўтарилиши, тахикардия, (1мин, 110-130 тагача), иштаҳанинг пасайиши, асбийлашиш каби симптомларни юзага чикаради.
Куйиш касаллигининг оғир ҳолатларида 12-15 кундан унинг 3 даври
бошланади.Бу давр септикотоксемия ва куйишдан холсизланиш каби синдромлар билан кечади.Септикоцемияда—юқори ҳарорат,асоратлардан пневмония ривожланиши мумкин.Куйишдан холсизланишда грануляциялар рангсизланиб колади,жароҳатлар чукурлашиб боради,битган жароҳатлар яна очилиб кетади.Некрозга учраган тўқималар чириб парчаланади,агар тезкор интенсив терапия кулланилмаса бемор ўлиши мумкин.
Термик куйишларда биричи тиббий ёрдам
Куйишда курсатиладиган ёрдам жуда тез ва қаътий кетмакетликда амалга оширилиши лозим. Ҳаракатлар алгоритми қуйидагича:
1.Агар жароҳатланган шахс кийимлари ёнаетган бўлса уни тезда учириш
(бризент,плаш-палатка,румол,куйлак,агар ёпиш учун хеч нарса булмаган холда ёнаетган шахсни енаетган тана юзаси билан ерга ётқизиш, мақсад ёнаётган майдонга ҳаво келишини тўхтатиш)
2. Ёнғин бўлаётган жойдан хавсиз жойга олиб чиқиш (транспортировка замбилгалтак
8
ёки шитдан фойдаланган холда амалга оширилади).
3. Диккат! агар жароҳатланган шахс бехуш бўлса пастки жағини олдига тортиб тили орқага кетиб колмаганлигига ишонч хосил килиш ва тилини илгак тугма билан ияк терисига махкамлаб куйиш керак.
4. Оғиз бўшлиғи ва бурун бушликлари қурум ва кул билан тўлган бўлса
уларни зудлик билан бармакка хул латта ураб тозалаш зарур.
5. Жароҳатланган шахснинг пулси бор-йуклигини, нафас олаётганлигини текшириш лозим! (агар пульс булмаса ёки нафас олмаетган булса реанимация усулларини амалга ошириш керак).
6. Жароҳат олган шахснинг кийимларини ечиш, жароҳат майдони периметри буйлаб кийимларини кайчилаб ёки йиртиб олиш лозим. Жароҳатга епишиб колган кийимларга тегиш керак эмас, бу ишларни шифокорлар амалга оширишади.
7.Агар жароҳат майдони кичик булса индивидуал боглаш пакетчасидан фойдаланиб,агар катта булса стерил чойшабга ураб куйиш лозим.(Боглам
куйишни амалга ошираетганингизда стерил тиббий кўлқоп кийишингиз лозим (жароҳатга инфекция туширмаслик учун).
8.Огриксизлантириш (2 табл. анальгин ёки аспирин,димедрол-1 табл. 20мл карвололни 20мл сувга томизиб ичириш,кордиамин, валерианка ёки валидол таблеткасини тили остига куйиш керак). Иложи булса куйган жойни сув ўтказгичнинг совуқ суви билан босимли оким остида 15мин ушлаб туриш керак.Бу окрик колдирувчи таъсир килади ва шокни олдини олади.
9.Куйган жароҳатлар стерил салфеткалар билан куритилиб ,юзасига курук асептик боглам куйилади.
10. Транспортировка, яъни жароҳат олган шахсни тез жаррохлик бўлимига ёки куйганлар бўлимига олиб бориш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |