Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я



Download 4,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet118/146
Sana25.02.2022
Hajmi4,7 Mb.
#309795
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   146
Bog'liq
Dinshunoslik asoslari. o'quv qo'llanma

I) 
ибодийлар гуруҳи
VII асрнинг иккинчи ярмида вужудга 
келган. Унга Абдуллоҳ ибн Ибод (VII асрнинг иккинчи яр­
мида яшаган) асос солган. У йўналишнинг мўътадил гуруҳи 
ҳисобланади ва диний таълимотда ижтимоий шарт-шароит-
178 -


ларни ҳисобга олиш ва ҳукмрон сиёсий кучлар билан муроса 
қилиш, ҳатто уларга ён босишга йўл қўяди;
2) суфришар гуруҳи
VII асрнинг иккинчи ярмида Арабис­
тонда вужудга келган. Мазкур гуруҳ мақсадни яшириш, вазият- 
га қэраб кураш усулларини ўзгартириш тарафдори саналади;
3) азракийлар гуруҳи
VII асрнинг иккинчи ярмида вужуд­
га келган. Унга Нафи ибн Азрак (685 йилда вафот этган) асос 
солган. Бу гуруҳ эътиқод масаласида \ар қандай муросаларни 
инкор қилади. Азракийлар гуру\и мақсадга эришишда қатъ- 
ий ҳаракат тарафдори ҳисобланади.
Хорижийлар халифа Али ва бошқа сулолалар вакиллари- 
га қарши муросасиз кураш олиб борганлар. Уларнинг ижти­
моий-сиёсий тизимга нисбатан муросасизлиги, кишилар 
ҳаётини нормативлаштириш даражасининг жуда юқорилиги 
ва уни қатьий назорат қилишга интилиши йўналиш тараф­
дорлари сонининг камайишига сабаб булган. Айни вақтда 
хорижийлар жуда кам сонли бўлиб, Шимолий Африкада ва 
айрим араб давлатларида сақланиб қолган. Ислом йўналиш- 
лари қаторида аввалги таъсири ва мавқеини йўқотган.
Ислом динидаги йирик йўналишлардан бири шиаликдир 
(арабчада 
шиа —
гуруҳ, партия, тарафдорлар деган маъно­
ларни англатади). У VII асрнинг ўрталарида халифа Али ва 
унинг тарафдорларини бирлаштирган диний-сиёсий оқим 
сифатида Ироқда вужудга келган.
Шиалар дастлаб сиёсий ҳокимиятни Му\аммад пайгам­
барнинг авлодлари бошқариши ва ҳокимият отадан фарзан- 
дга мерос сифатида ўтиши керак деган талаблари билан чиқ- 
қанлар. Шунинг учун шиалар Али ва унинг авлодларидан 
бошқа барча сунний халифаларни зўравонлик билан ҳоки- 
миятни босиб олганликда айблайдилар. Сунний хал-ифалар- 
га Али ва унинг а&юди бўлган ўн икки имомни қарши қўяди- 
лар. Охирги (ўн иккинчи) имом Муҳаммад Ма\ций (Оллоҳ 
йўлига етаклайдиган киши) 873 йилда туғилган. У ёшлик чо­
гида бедарак йўқолган.
Диний таълимотда шиалар Қуръони карим Оллоҳнинг 
каломи эканлигини тан оладилар, лекин халифа Усмон уни 
уз манфаатига мослаштириб, халифа Алининг ҳокимиятни
179 -


эгаллашига оид битта сурани чиқариб ташлаган, деб ҳисоб- 
лайдилар. Шу билан бирга қуръоннинг ҳақиқий нусхасини 
қиёмат куни ўн иккинчи имом Ерга олиб келиши ҳақидаги 
ақида қабул қилинган.
Шиалар, суннийлардан фарк^и ўлароқ, Муҳаммад пай­
гамбар билан боғлиқ ҳадисларни тан олмайдилар. Улар ха­
лифа Али ва унинг авлодлари билан боғлиқ махсус ҳадислар 
тўпламини тузганлар ва у «Ахбор» деб номланади.
Шу билан бирга, шиалар иймонда бешта ақида (Оллоҳ- 
нинг ягоналиги, адолат, охират ва ўлгандан кейин қайта 
тирилиш, пайғамбарлик, имомат)ни тан оладилар.
Шиаликда диний таълимот билан бирга урф-одат ва маро- 
симларда ҳам фарқлар мавжуд. Масалан, улар Макка ва Ма- 
динадан ташқари Карбало ва Нажаф шаҳарларини зиёрат 
қиладилар. Халифа Алининг авлоди бўлган ўн икки имом- 
нинг жабрдийда ва дин йўлида шаҳид бўлганлар сифатида 
қабрлари муқэддаслаштирилган. Имом Ҳусайнга мотам тута- 
дилар. Бу «шахсей-вахсей» маросими деб аталади.
Шиаликнинг асосий мазҳаблари қуйидагилардан иборат:
1) алавийлар мазҳабига
IX асрда Ибн Нусайр асос солган. 
Шу боис мазҳаб асосчисининг номи билан 
нусайриИтр
деб 
ҳам аталади. Мазҳаб аъзолари халифа Алининг шахсини ило- 
ҳийлаштирадилар ва уни худо каби улуғлайдилар. Алавийлар 
таълимотида христианлик ақидалари, ой ва ёрктқичларга 
сиғиниш, руҳнинг кўчиб юришига ишониш каби қдрашлар 
мужассамлашган. Одамларнинг ру\лари дастлаб юлдузлар 
бўлган. Али уларни одамларнинг жисмига жойлаган. Тақво- 
дор одамларнинг руҳлари вафот этганлариданкейин яна қайта 
юлдузларга айланади. Гуноҳга ботган одамларнинг ру\пари 
ҳайвонлар жисмига кўчади. Алавийлар маз\абига мансуб ки­
шилар намоз, рўза ва бошқа ислом маросимларини бажар- 
майдилар ва расмий диний оқимлар томонидан таъқиб 
қилинганлиги сабабли ўз эътиқодларини сир тутадилар;

Download 4,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish