86
Диққат индивиднинг ҳиссий, ақлий ѐки ҳаракатлантирувчи фаоллиги
даражасининг
оширилишини
тақозо
этадиган
тарзда
онгнинг
йўналтирилганлиги ва бир нарсага қаратилганлигидир.
Диққат-сезги, хотира, тафаккур ҳаракат жараѐнларида намоѐн бўлиши
мумкин. Шу
сабабли, диққатни бирор нарса ѐки объектга қаратишга (идрок
этиладиган буюм, хотира, тафаккур, ҳаракат тасаввурлари) боғлиқ намоѐн
бўлишининг қуйидаги: сенсор (перцептив) ақлий, ҳаракатлантирувчи
шаклларини ажратиб кўрсатадилар. Ҳозирги вақтда сенсор (кўриш ва эшитиш)
диққати кўпроқ ўрганилган.
Ҳосил бўлиш хусусияти ва амал қилиш усулларига кўра диққатнинг
қуйидаги:
ихтиѐрсиз диққат
ихтиѐрий диққат
ихтийрий диққатдан кейинги диққат турлари мавжуд.
Ихтиёрсиз диққат –
кишининг англашилган ниятлари ва мақсадларидан
мустасно тарзда ҳосил бўлади ва қўллаб-қувватланади. Ихтиѐрсиз диққатнинг
пайдо бўлиши жисмоний, психофизиологик ва психик омиллар билан
белгиланади.
Диққатни кучли қўзғатувчилар
баланд овоз, ѐрқин нур ва бўѐқ, кучли
ҳид жалб этади.
Индивиднинг эхтиѐжларига мувофиқ келадиган ва унинг учун аҳамиятга
эга бўлган қўзғатувчилар ихтиѐрсиз диққатни қўзғайди. Ихтиѐрсиз диққатда
бевосита қизиқишнинг роли бениҳоя каттадир, шунингдек шахснинг умумий
йўналганлигига ҳам боғлиқдир.
Ихтиёрий
онгли равишда бошқариладиган ва
тартибга солинадиган
диққат эътибордир. Ихтиѐрий диққат ихтиѐрсиз диққат замирида ҳосил бўлади.
Ихтиѐрий диққатнинг олий тури меҳнат жараѐнида таркиб топади.
Ихтиѐрий диққатнинг вазифаси психик жараѐнларнинг кечишини
бошқариб туришдан иборатдир.
87
Ихтиёрий диққатдан кейинги диққатни
алоҳида кўрсатиш мумкин. Бу
тушунчани фанга психолог олим Н.Ф.Добринин киритган. Ихтиѐрий диққатдан
кейинги диққат бирор нарсага узоқ вақт давомида жуда ҳам барқарор
қаратилиши балан белгиланади, кўпроқ юқори даражадаги жадал ва унумли
ақлий
фаолиятни, барча турдаги меҳнатнинг юксак унумдорлигини асосли
равишда ана шундай диққат тури билан боғлиқ деб ҳисоблайдилар. Теварак-
атроф боғлиқ товушлар ва ранглар, хидлар ва ҳарорат, миқдор ва ўлчамлар
ҳамда кўплаб бошқа нарсалар тўғрисида биз сезги органлари туфайли биламиз.
Киши вужуди сезги аъзолари ѐрдамида сезгилар шаклида ташқи ва
ички
муҳитнинг ҳолати ҳақида ранг-баранг аҳборот олиб туради.
Таълим жараѐнида таълим олаѐтганларнинг ҳар бирида индивидуал
психик жараѐнлар, яъни идрок, диққат, хотира, тасаввур, хаѐл ва
тафаккур
намоѐн бўлади. Улар таълим олаѐтганларнинг билимларни ўзлаштириш
фаоллигини аниқлайдилар. Шу билан бирга самарали билиш фаолияти
билимларни ўзлаштириш жараѐни билан касбий тафаккурнинг шаклланишини
яқинлаштиради.
Do'stlaringiz bilan baham: