2-§ Таълим олаётганлар билан бўладиган ўзаро педагогик
мулоқатнинг психологик асослари
Инсон ўз фаолияти жараѐнида бошқа одамлар билан мулоқотда
бўлишига тўғри келади. Бунда одамлар ахборот алмашадилар, бир-бирларига
узлуксиз таъсир кўрсатадилар, таълим берадилар, тажриба алмашадилар.
Мулоқот ҳар қандай фаолиятнинг зарурий, муҳим жиҳатидир. Айнан
мулоқот жараѐнида ва фақат у орқали инсоннинг моҳияти намоѐн бўлади, ўзаро
тушунишга, ишни бажариш чоғида уйғунликка эришилади, у ѐки бу ҳолатларда
бир-бирларининг хатти-ҳаракатларини башорат қилиш қобилияти ўсади ѐки
аксинча, низолар ва ахлоқий зиддиятлар, ишда келишмовчиликлар юзага
келади, мулоқотдаги шеригининг хатти-ҳаракатини олдиндан кўришга
қобилиятсизлик намоѐн бўлади.
Мулоқот ѐки коммуникация – одамларнинг ўзаро ҳамкорлик
шаклларидан бири. Мулоқот одамларнинг воқеликни акс этириши натижасини
ифодаловчи хабарлар алмашиш жараѐни бўлиб, улар ижтимоий борлиқнинг
ажралмас қисми ҳамда уларнинг индивидуал ва ижтимоий онги шаклланиши ва
амал қилишининг воситасидир. Мулоқот ѐрдамида одамларнинг биргаликдаги
фаолияти жараѐнида мақсадли ҳамкорлигини ташкил этиш, тажриба алмашиш,
меҳнат ва турмуш кўникмаларини олиш, маънавий эҳтиѐжларни намоѐн этиш
ва қондириш юз беради.
Психологияда мулоқот деганда нима тушунилади?
Мулоқот
психологик жиҳатдан у ёки бу тарзда бир-бирлари билан боғлиқ бўлган
одамлар ўртасида у ёки бу воситалар орқали мақсадга мувофиқ, бевосита ёки
билвосита алоқа ўрнатиш ва сақлаб туриш жараёнидир
1
.
Ушбу алоқани
амалга ошириш ҳамкорликдаги (жамоавий) фаолиятнинг боришини у ѐки бу
кўрсаткичлар бўйича «индивидуал» фаолиятларни мувофиқлаштириш ҳисобига
ўзгартириш ѐки аксинча, функциялар тақсимоти ҳисобига жамоавий ѐки
«индивидуал», аммо ижтимоий воситали фаолият жараѐнида алоҳида шахснинг
1
Бодалёв А А
Общение как объект психоогического исследования // Методологические проблемы в социальной
психологии. – М., 1995. – С. 116.
71
шаклланиши ва ўзгаришига мақсадга йўналган таъсир кўрсатишга имкон
беради.
Мулоқот
соҳасида
ишловчи
мутахассислар
ушбу
жараѐнни
самарадорлигини оширишга имкон берадиган энг муҳим хислатлардан бири
бошқа одамларни тинглай олишдир, деб ҳисоблайдилар. Сиз ҳамсуҳбатингизни
диққат билан тинглаганингизда ўзингизни унинг гапларига қизиқишингизни
намойиш этасиз, унга нисбатан ҳурматингизни намоѐн этасиз. Бу эса
психологик алоқа ўрнатишни енгиллаштиришга албатта ѐрдам беради. Бирор
бир фуқаро ички ишлар органи ходимига мурожаат этганда сўзларини диққат
билан эшитишларини, унинг муаммоларини тушунишларини ва уни ҳал этишга
ѐрдам беришларини кутади. Унинг сўзларини бундай тинглаш қобилияти
ходимга кишини ўзига мойил қилиш, мулоқотнинг дастлабки босқичида
бўлиши муқаррар бўлган психологик зўриқишни бартараф этишга имкон
беради.
Ҳар қандай фаолият тури каби мулоқот ҳам ўзига хос психологик
тузилишга эга. Ҳар қандай мулоқотнинг қуйидаги мажбурий элементлари
мавжуд:
мулоқотнинг
коммуникатив
томони
шахслараро
муносабат
жараѐнида индивидлар ўртасидаги ахборот алмашуви;
мулоқотнинг аффектив томони
– берилаѐтган ва қабул қилинаѐтган
ахборотга нисбатан ўз ҳиссий муносабатини намоѐн этиш, ҳамсуҳбатнинг ҳис-
туйғуларига кириб бориш;
мулоқотнинг
перцептив томони
шахслараро муносабат ва унинг
асосида уларнинг бир-бирини тушуниши шерикларнинг бир-бирларини идрок
этишлари жараѐнида амалга ошадиган
.
Ҳар қандай ахборот фақат белгилар, аниқроғи белгилар тизими орқали
берилиши мумкин. Коммуникатив жараѐнда фойдаланиладиган бир қанча
белгилар тизими мавжуд бўлиб, ҳолда мулоқот жараѐнида фойдаланиладиган
воситаларни уларга мос таснифлаш мумкин.
72
Мулоқот нутқий (белгилар тизими сифатида нутқдан фойдаланилади) ва
нутқсиз (турли нутқсиз белгилар тизимидан фойдаланилади) воситаларга
ажратилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |