105
Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб келган шахсларнинг ҳисоб
профилактика ишида жазони ижро этиш муассасасидан
озод этилганлиги
тўғрисидаги маълумотнома нусхаси, ишга жойлаштириш тўғрисидаги шаҳар-
туман меҳнат бўлимларига, ҳаётга мослашишлари учун дастлабки ёрдам
кўрсатиш мақсадида жойлардаги ижтимоий кўникма марказлари ва махсус
комиссияларга юборилган хатларнинг нусхаси, келгусида ҳуқуқбузарлик
содир этмаслиги тўғрисида расмий огоҳлантириш ҳужжати, Ахборот маркази
ва манзил-маълумотлар бюросининг маълумотлари, яқин қариндошлари ва
жиноий алоқалари чизмаси, бармоқ изларининг «Сонда»
базасига
киритилганлигини тасдиқловчи, шунингдек яшаш ва иш жойидан тавсифнома,
мураббий бириктирилганлиги тўғрисидаги маълумотлар, доимий ёки вақтин-
чалик яшаш жойининг текширилганлиги ҳақидаги профилактика инспектори
ёки бошқа соҳавий хизмат ходимларининг билдиргилари жамлаб борилади
(бошқа қўшимча ҳужжатлар талаб этилмайди).
Профилактик ҳисобда турган барча шахсларнинг рўйхатлари ички
ишлар органи навбатчилик қисмидаги компьютернинг алоҳида
файлида
сақланади ва ушбу маълумотлардан хизматда фойдаланилади. Рўйхат
ҳисобот ойининг якуни бўйича ички ишлар органи ҳисобни қайд этиш
инспектори томонидан Ахборот марказидан олинган маълумотлар асосида
янгилаб борилади.
Шахсни профилактик ҳисобга олиш у профилактик ҳисобга қўйилган
пайтдан эътиборан бир йил мобайнида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси
тўғрисида»ги 2014 йил 14 май қонунида ҳуқуқбузарликларнинг
профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган ва муассасалар,
жумладан, профилактика инспекторлари томонидан амалга оширилиши зарур
бўлган
ҳуқуқбузарликларнинг
виктимологик
профилактикаси
чора-
тадбирлари аниқ белгилаб берилган. Хўш, ушбу
чора-тадбирлар кимларга
нисбатан ўтказилади деган ўринли савол туғилади.
106
Кузатишлар ва амалиёт таҳлиллари шуни кўрсатмоқдаки, ҳуқуқбу-
зарликлар виктимологик профилактикаси чора-тадбирлари бугунги кунда:
биринчидан, «одам савдоси», «экстремизм», «терроризм», «оммавий
маданият» хавфи каби бошқа ижтимоий хавфли қилмишлар таҳдидларидан
огоҳ этиш мақсадида аҳолининг барча қатламига;
иккинчидан, ёнғин, йўл-транспорт ҳодисалари, бахтсиз ҳодисаларга олиб
келадиган ҳуқуқбузарликлар таҳдидидан огоҳ этиш мақсадида аҳолининг
барча қатламига;
учинчидан, ижтимоий-руҳий, жисмоний-физиологик, касби, ижтимоий-
моддий аҳволи ва бошқа хусусиятлари билан мулкка қарши жиноятлар
жабрланувчисига айланиш хавфи мавжуд бўлган аҳоли қатламига;
тўртинчидан, ўзининг ғайриижтимоий хулқ-атвори
хавфлилиги туфайли
шахсга ва мулкка қарши ҳуқуқбузарликлар жабрланувчисига айланиш
мойиллиги бўлган;
бешинчидан, оила-турмуш ва маиший соҳада тез-тез низолар, келиш-
мовчиликлар келтириб чиқарувчи ва бошқа
салбий хусусиятларга эга
тоифадаги шахсларга нисбатан умумий, махсус ва якка тартибда ушбу ҳамда
бошқа қонунлар талаблари асосида амалга оширилади.
Ҳуқуқбузарликларнинг виктимологик профилактикаси чора-тадбирлари:
а) ҳуқуқбузарликдан жабрланиш эҳтимоли мавжуд бўлган; б) ғайриижтимоий
хулқ-атворли; в) ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган; г) ҳуқуқбузарлик
содир этган шахсларга нисбатан амалга оширилади.
Ҳудудий профилактика (катта) инспекторлари томонидан ҳуқуқ-
бузарликларнинг виктимологик профилактикаси чора-тадбирлари ҳамда уни
бевосита амалга оширувчи орган ва муассасалар билан ҳамкорликда олиб
бориладиган таҳлиллар натижасига кўра ишлаб чиқилган режа, дастур ва
бошқа турдаги бошқарув қарорларига асосан белгиланган тартибда
ўтказилиши керак.
Профилактика (катта) инспекторлари жаҳон Интернет ахборот тармоғида
107
веб-сайтлар, блоглар, чатларни: а) ҳуқуқбузарликдан жарбланувчи бўлишга
олиб келадиган сабаб ва шароитлар; б) ҳуқуқбузар томонидан қўлланиладиган
қурол ва усуллар ҳақида огоҳ этиш; в) ҳуқуқбузарлардан ҳимояланиш
усуллари ва уларни қўллаш тактикасини ўргатиш; г) ҳуқуқбузарликлар
виктимологик профилактикасига доир дастурларни ҳамда унга киритилаётган
чора-тадбирларни муҳокама қилиш; д) ушбу
дастурларини амалга ошириш
жараёнида юзага келаётган муаммо, хато ва камчиликларни аниқлаш; е)
уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни ҳамкорликда ишлаб чиқиш
ҳамда самарали амалга оширишни таъминлаш мақсадида ташкил этади.
10
Do'stlaringiz bilan baham: