«И
ЖТИМОИЙ РЕАБИЛИТАЦИЯ ҚИЛИШ ВА ИЖТИМОИЙ МОСЛАШТИ
-
РИШ
»
–
ҳуқуқбузарликдан жабрланувчига, ғайриижтимоий хулқ-атворли,
ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган, ҳуқуқбузарлик содир этган
шахсларга ҳуқуқий, ижтимоий, психологик, тиббий, педагогик ва бошқа
турдаги ёрдам кўрсатишга, шунингдек уларга жамиятда қабул қилинган хулқ-
атвор нормалари ва қоидаларини сингдиришга қаратилган чора-тадбирлар
мажмуи.
Мазкур тушунчага икки томон, яъни ҳуқуқбузарлик жабрланувчиси ва
ҳуқуқбузарлик содир этувчисига нисбатан реабилитация қилиш ва
мослаштириш нуқтаи назаридан ёндашиш талаб этилади.
Қонунда берилган тушунчага кўра, «ҳуқуқбузарликдан жабрланувчи» –
жисмоний, маънавий ёки мулкий зарар етказилганлиги оқибатида
ҳуқуқбузарликдан жабрланган шахс ҳисобланади.
Ушбу ҳолатда
ҳуқуқбузарликдан жабрланувчини
«ижтимоий реаби-
литация қилиш» – жисмоний зарар кўрган шахснинг соғлиғини тиббий ва
психологик ёрдам кўрсатиш орқали қайта тиклаш, маънавий ёки мулкий зарар
етказилган ҳолларда эса зарарни қоплаш асосида амалга оширилади.
«Ижтимоий мослаштириш» деганда, ҳуқуқбузарликлар натижасида оғир
психологик жароҳат олган шахсларни оиласига, маҳалласига ёки умуман
жамиятга мослаштириш каби чораларни мисол тариқасида келтириш мумкин
(масалан, ишсизлик сабабли одам савдоси жиноятининг қурбони бўлган
шахсларга иш ёки ўқишга жойлашишларида ёрдам бериш).
Ҳуқуқбузарга нисбатан тўхталадиган бўлсак, «ижтимоий реабилитация
қилиш» – бевосита уни ахлоқан тузатиш ёки судланганлик ҳолатини олиб
ташлаш сингари чораларда намоён бўлади.
«Ижтимоий мослаштириш» эса бевосита жазони ижро этиш муасса-
сасидан жазо ўтаб қайтган шахсни ўқишга ёки ишга жойлаштириш, маълум
муддатга уй-жой билан таъминлаш, ҳокимиятлар ҳузуридаги махсус
102
комиссиялар томонидан моддий, шунингдек ҲМҚОлар томонидан ҳуқуқий
ёрдам бериш каби ҳолатларда ўз ифодасини топади.
Ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларнинг тузалишини таъминлаш ва
қайта ҳуқуқбузарлик содир этишининг олдини олиш мақсадида профилактика
инспекторлари томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита
амалга оширувчи орган ва муассасалар билан ҳамкорликда амалга
ошириладиган профилактик тадбирлар мажмуидан иборат профилактик ҳисоб
юритилади.
Қонун ва қонуности меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга асосан «профилактик
ҳисобга олиш» ички ишлар органлари милиция таянч пунктлари
профилактика (катта) инспекторлари томонидан, вояга етмаганларга ҳамда
ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган оиладаги ота-оналарга нисбатан
эса ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш хизматлари
вояга
етмаганлар
ўртасида
назоратсизлик
ва
ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси (катта) инспекторлари томонидан амалга оширилади.
Маъмурий ҳудудлар бириктирилган вояга етмаганлар ўртасида
назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси (катта) инспекторлари
лавозими мавжуд бўлмаган ҳудудий ички ишлар органларида эса вояга
етмаганларга ва ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган оиладаги ота-
оналарга нисбатан профилактик ҳисоб профилактика (катта) инспекторлари
томонидан юритилади.
Профилактика (катта) инспектори профилактик ҳисобга олинган шахслар
билан якка тартибда профилактик чора-тадбирларни амалга оширишда
шахснинг ёши, жинси, руҳий ҳолати, ижтимоий аҳволи, маълумоти ва
мутахассислиги, эҳтиёжлари, қизиқишлари, қобилият-лари каби шахсий
хусусиятларини эътиборга олиши лозим.
Бундан ташқари, профилактик ҳисобга олинган шахсларга нисбатан якка
тартибдаги профилактик чора-тадбирларни манзилли (муайян шахсга
нисбатан), ҳар бир шахснинг ижтимоий хавфлилик ҳолати, у содир этган
103
ҳуқуқбузарлик таснифи, турини ҳисобга олинган ҳолда самарали амалга
ошириш учун профилактика (катта) инспектори ўзига бириктирилган
маъмурий ҳудудда яшайдиган бундай шахсларни Ўзбекистон Республикаси
Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларнинг махсус
қисмларида кўрсатилган ижтимоий хавфли қилмишлар объектларидан келиб
чиққан ҳолда тоифаларга ажратган ҳолда уларга нисбатан ҳисоб профилактика
ишларини, шунингдек улар билан олиб борилган профилактик ишлар
натижалари бўйича ҳисоботларни юритади.
Бир шахсни профилактик ҳисобга қўйиш учун бир қанча асослар мавжуд
бўлган тақдирда, асосларнинг ҳар бири бўйича алоҳида-алоҳида профилактик
ҳисобга олиш амалга оширилиб, битта ҳисоб профилактика иши юритилади ва
ҳар бир тоифа алоҳида кўрсатилади.
Турли сабабларга кўра яшаш манзилларидан узоқ муддатга кетган ва
қайтиб келган шахсларни аниқлаб ҳар бири бўйича «Узоқ муддатга кетган
шахс ҳақида маълумот» варақаси тўлдирилиб, тезкор хизмат-ларга тақдим
этиб борилади.
«Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги қонуннинг 36-моддаси
биринчи қисмида кўрсатилган асослардан бири мавжуд бўлганда,
профилактик ҳисобга олишни амалга ошириш учун профилактика (катта)
инспектори шахсни профилактик ҳисобга қўйиш тўғрисида шаҳар, туман ички
ишлар органи бошлиғи томонидан тасдиқланадиган қарор чиқаради.
Шахсни профилактик ҳисобга қўйиш тўғрисидаги қарор профилактика
(катта) инспектори томонидан шахсни профилактик ҳисобга қўйиш учун
асослар мавжудлигидан далолат берувчи ҳужжатлар мансабдор шахсга келиб
тушган кундан эътиборан ўн кун ичида чиқарилади. Жазони ижро этиш
муассасаларидан бўшатилган шахсларга нисбатан шахсни профилактик
ҳисобга қўйиш тўғрисидаги қарор улар яшаш жойига етиб келган кундан
эътиборан уч кун ичида чиқарилади.
104
Шахсни профилактик ҳисобга қўйиш тўғрисидаги қарорда профилактика
(катта) инспекторининг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми, қарор
чиқарилган сана ва жой, профилактик ҳисобга олинаётган шахс тўғрисидаги
маълумотлар
Do'stlaringiz bilan baham: |