Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я фалсафа ва политология кафедраси


Инъикос шакллари эволюцияси ва онг



Download 0,84 Mb.
bet6/56
Sana20.07.2022
Hajmi0,84 Mb.
#831329
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   56
Bog'liq
9-Мавзу фалсафа УМК

Инъикос шакллари эволюцияси ва онг. Онг инъикоснинг олий шаклидир. Хўш, инъикос деганда нима тушунилади. Инъикос муайян таъсир натижасида пайдо бўлади. Бунинг учун эса, ҳеч бўлмаганда, иккита объект бўлиши ва улар ўртасида ўзаро таъсир бўлиши лозим. Инъикос предмет, моддий ҳодисаларнинг ўзаро таъсири натижасида бўладиган ўзгаришларни ўзида акс эттиришдир. Энг умумий маънода, ҳар қандай предметларнинг у билан таъсирлашувда бўлган бошқа предметларнинг таъсирини муайян тарзда акс эттириши билан боғлиқ хоссасига инъикос дейилади.
Масалан: Қумда юрган одамнинг оёқ излари қолади. Силлиқгина сув юзасида атрофдаги предметлар – уй, одамлар, дарахтлар акс этади. Бу ҳодисаларнинг ҳаммасида бир предметнинг иккинчи предметга таъсири натижасида иккинчи предметда содир бўлган ташқи ўзгаришларни кўриш мумкин. Аммо инъикос фақат ушбу ўзгаришларда ифодаланмай, балки у ўзаро таъсир қилаётган нарсаларнинг ички жараёнлари билан ҳам боғлиқ. Масалан: икки предметнинг ўзаро таъсири натижасида уларда ички, таркибий ўзгаришлар ҳам бўлади.
Инъикос бўлиши учун предметлараро ўзаро таъсир ва ўзгариш бўлиши шарт. Инъикос ташқи таъсирга мос, адекват ўзгаришалр мажмуосидир. Шундай экан ҳар қандай ўзгариш эмас, фақат ташқи таъсирга мос ўзгаришлар инъикосга киради.
Инъикоснинг ички асоси объектларнинг сабаб-оқибат муносабатларидир. Сабабий боғланишлар объективдир. Ўзаро таъсир натижасида бир ҳодисадан иккинчисига модда ёки энергия, улар асосида таркиб ҳам ўтади. Бир ҳодисанинг таркибий ўзгаришларини ўзаро таъсир натижасида иккинчисига ўтиши инъикоснинг моҳиятини ташкил қилади. Тараққиёт натижасида инъикос ҳам ривожланиб келяпти ва у ўзига хос шаклларда такомиллашиб боряпти.
Инъикоснинг шакллари:

  • нотирик табиатда инъикос;

  • тирик табиатда инъикос;

  • психик инъикос;

  • онг.

Инъикоснинг қуйи шакли – нотирик табиатдаги инъикос ҳисобланади, олий шакли эса – онгдир.
Нотирик табиатдаги инъикос – онг вужудга келишининг асосидир. Ноорганик табиатдаги инъикос физикавий – химиявий ўзгаришларнинг мажмуоси сифатида намоён бўлади. Инъикоснинг асосий хусусияти – унинг фаоллигидир. Инъикоснинг фаоллиги нотирик табиатда ҳам учрайди. Инсон онгида инъикос фаоллиги ўзининг олий шаклига эришади.
Тирик табиатда биологик инъикоснинг шакли бу сесканиш(сезги)дир. Сезги ўсимликларда ҳам мавжуддир, у ўсимликлар фаоллигини таъминлайди. Масалан: Кунгабоқарни нурга нисбатан товланиши ёки чивинтутар(мухоловка)нинг гулга қўнган ҳашоратларни ушлаши. Ўсимликлар ҳар қандай омиллар таъсирига жавоб бермайди, балки биологик аҳамиятга эга бўлганларгагина жавоб беради. Шу билан бирга ўсимликлар бу омилларни изламайди, агар улар бевосита организмга таъсир қилмаса. Масалан: Ўсимлик ўзига бевосита қаратилмаган нурга эътибор бермайди. Ўсимликларни фаоллиги қанчалик содда бўлмасин, улар учун етарлидир.
Ҳайвонот дунёси вужудга келгандан кейин хатти-ҳаракат ҳам шаклланган. Ҳайвонлар хатти-ҳаракати туфайли ўзига зарур бўлган нарсаларни топиб олишган. Бунинг натижасида инъикос шакли ҳам ўзгарган. Масалан: бир ҳужайрали организмларни трубкадаги сувга солиб уни бир томонини қиздирсак, иссиққа таъсирланувчи бир ҳужайрали организмлар трубканинг қиздирилган томонига ўтади, яъни таъсир қилаётган нарсага нисбатан акс таъсир пайдо бўляпти.
Тирик организмлар ривожининг юқорироқ босқичида энди таъсир қилаётган нарсага яқинлашиш ёки узоқлашиш билан чекланиб қолинмайди. Ташқи таъсирни қабул қилган ҳайвон тури мураккаб ҳарактларни бажара бошлайди. Бу хатти-ҳаракатларда мақсадга мувофиқлик пайдо бўлади. Уларни биз инстинктив хатти-ҳаракатлар деймиз. Инстинкт бир турни ҳаммасига тааллуқли бўлган авлоддан-авлодга бериладиган мураккаб хатти-ҳаракатлардир. У оддий психик инъикос, сезгини вужудга келиши билан боғлиқ. Тирик мавжудотлар сезгилар ёрдамида предметларнинг алоҳида хусусиятларини акс эттира борган. Масалан: Пашша сувни ялтиллашини, қурбақа ҳашоратларни ҳаракатланишини сезади. Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, инстинкт маълум бир тор шароитларда мақсадга мувофиқ бўлади. Шароит ўзгариши билан ҳайвон фаолиятидаги мақсадга мувофиқлик йўқолади. Агар сув сатҳини ойна билан алмаштирсак ҳам пашша уруғ қўяберади. Агар асалари қурган инини тагини тешиб қўйсак ҳам улар асал билан тўлдираберади.
Кейинчалик ҳайвонларда ҳиссий қабуллаш пайдо бўлган. Ҳиссий қабуллаш туфайли ҳайвонлар нарса ва ҳодисаларни тўлалигича, жамликда, унинг шакли ва катталигини ҳам акс эттиради.
Тараққиётни янада юқорироқ босқичида ҳайвонлар ташқи оламдаги предметлараро мураккаб муносабатларни ҳам акс эттира бошлаган. Бу ҳайвонлардаги тафаккурнинг элементи ҳисобланади. Ушбу ҳодисани олимлар маймунлар устида ўтказишган тажрибасида кузатишган. Олдин қафас ичида маймунни қўли етмайдиган қилиб приманка қўйишган. Маймун приманкани қўли билан олишга ҳаракат қилади. Қўли етмагач, таёқ ёрдамида приманкани олади. Тажрибани давом эттиришиб приманкани таёқ билан ҳам етмайдиган жойга қўйишади. Шунда маймун яна бошқа таёқ топиб, уларни бир-бирига улаб приманкани олишга ҳаракат қилади. Ушбу мураккаб ҳаракат мураккаб ҳолатнинг инъикосидир. Маймун приманка, бамбук таёқчалар, ўзини катаги ва хатти-ҳаракати ўртасидаги муносабатни тушунмаганда, юқоридаги мураккаб ҳаракатни амалга оширмаган бўлар эди.
Шу маънода инъикос ҳамма жойда мавжуд. Айни пайтда ҳар бир ҳолатда у ўзига хос хусусиятга эгадир. Чунончи, нотирик табиатдаги инъикос билан тирик табиатдаги инъикос бир-биридан тубдан фарқ қилади. Нотирик табиатда инъикос оддийлиги билан ажралиб турса, тирик табиатда у мураккаб характер касб этади. Шу билан бирга, нотирик табиатда инъикос сустлиги, тирик табиатда эса, фаоллиги билан ажралиб туради. Тирик табиатда инъикос ташқи таъсир натижаларидан фаол фойдаланишни келтириб чиқарувчи ахборотли инъикос шаклини олади.
Айни пайтда ахборотли инъикоснинг ўзи тирик табиатнинг ҳар бир даражасида янада мураккаблашиб, ўзига хослик касб этади. Мана шундай мураккаблашув жараёни психик инъикоснинг шаклланишига замин яратди.
Айнан психик инъикос даражасида воқеликка фаол муносабат ҳам шаклланади, инъикоснинг илгарилаб боришидан эса, ўз навбатида, унинг ўзига хос, юқори шакли бўлган онгнинг пайдо бўлишига имконият яратди.
Онг вужудга келиши учун фақат биологик қонунларнинг ўзи етарли эмас. Янги предметли-амалий фаолият – меҳнат зарурдир. Меҳнат қилиш жараёнида инсон онги шакллана бошлаган. Меҳнат инсон ва табиат ўртасида амалга ошадиган жараёндир. Бу жараёнда инсон модда алмашинувини бошқаради ва назорат қилади. Моддий фаолият асосида инсон онги ўсади. Меҳнат жараёнида ривожланган қўл бутун организмни, шу жумладан миянинг ҳам такомиллашувига таъсир кўрсатган. Меҳнат фаолияти таъсирида миянинг ривожланиб бориши муносабати билан инсоннинг сезги аъзолари ҳам такомиллашиб борган. Масалан: бадан билан сезиш тобора аниқроқ ва нозикроқ бўлиб борган, қулоқ инсон нутқининг энг нозик тафовутлари ва ўхшашликларини эшитишга қодир бўлган. Кўз ўткирроқ кўрадиган бўлди.

Download 0,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish