26
божхона қўмитасининг «Электрон жиноий-ҳуқуқий статистика» ягона
ахборот тизимини юритиш тартиби тўғрисида»ги низомни тасдиқлаш
ҳақида»ги 2018 йил 30 декабрдаги КК-83, 08/УМ-706-18, 1, 84, 01-
02/22-77-сон қарори билан тасдиқланган низомнинг 26-бандида
коррупция жиноятлари санаб берилган бўлиб, унда: «Коррупцияга оид
жиноятлар тоифасига Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг
192
1
, 192
2
, 192
3
, 192
4
, 192
5
, 192
6
, 192
7
, 192
8
ва 192
10
-м , 192
11
-м, 205, 206,
207, 208, 209, 210, 211, 212, 213, 214 ва 243-моддаларида, шунингдек
коррупция аломатларига эга бўлган ва содир этилганлиги учун
Жиноят
кодексининг бошқа моддаларида жавобгарлик назарда тутилган
қилмишлар киради», деб белгиланган.
Жиноят ҳуқуқи соҳасидаги мутахассисларнинг фикрлашича
1
,
«ушбу жиноятлар рўйхатини аниқ ва қатъий тарзда белгилаш ҳамда
унинг таркибига айрим қўшимчалар киритиш мақсадга мувофиқ.
Масалан, коррупция жиноятларининг мазкур рўйхатига
ЖКнинг
144-м., 2-қ., 146-м., 167- м. 2-қ. «г» б., 175-м., 184-м., 1841-м., 2-қ.,
1861-м., 4-қ., 1862-м., 2-қ., «г» банди, 1863- м., 2-қ., «г» банди, 301-
м., 247-м., 2-қ., «г» б., 250-м., 2-қ., «г» б., 271-м.. 2-қ., «д» бандларида
назарда тутилган жиноят таркибларини ҳам киритиш лозим бўлади.
Шунингдек, юқорида берилган тушунтиришдаги коррупция
аломатларига эга бўлган ва содир этилганлиги учун Жиноят кодекси-
нинг бошқа моддаларида жавобгарлик назарда тутилган қилмишлар
киришига оид жумлани чиқариб ташлаш мақсадга мувофиқ, чунки
мазкур ибора ҳуқуқни қўллаш амалиётида
турлича тушунилиши ва
қўлланиши мумкин. Масалан, «коррупция аломатларига эга бўлган»
жумласи баҳоловчи хусусиятга эга бўлиб, ана шундай оқибат келиб
чиқиши мумкин.
Юқоридагиларга асосланиб, мақола муаллифи «коррупция
жиноятлари деганда Жиноят кодексида
назарда тутилган давлат
1
Отажонов А.А.
Коррупция жиноятларига қарши курашишнинг ҳуқуқий
чораларини такомиллаштириш. Ўзбекистон Республикаси
ИИВ Академиясининг
ахборотномаси. Махсус сон – 2018. – 59–60-б.
27
органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи
бошқариш органи мансабдор шахси ёки хизматчисининг ўз мансаб
ёки хизмат мавқеидан шахсий ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини
кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга
хилоф
равишда фойдаланиши, бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим
этиши, ўз хизмат вазифаси юзасидан бажариши лозим ёки мумкин
бўлган ҳаракатларни қасддан бажармаслиги, худди шунингдек, уларга
кўрсатилган мақсадларни кўзлаб, бевосита ёки воситачи орқали моддий
қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этишга қаратилган
ижтимоий хавфли қилмишларни тушуниш керак. Шу боис, коррупция
жиноятларининг субъектлари жиноят қонунида жавобгарликка тортиш
ёшига тўлган
мансабдор шахслар, шунингдек давлат органининг,
мулк шаклидан қатъи назар, корхона, муассаса ёки ташкилотнинг,
жамоат бирлашмасининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг
мансабдор шахси кўзламаган хизматчилари ҳамда уларни ҳақ эвазига
оғдирган ҳар қандай шахслар бўлиши мумкин»
1
.
1
Отажонов А.А.
Коррупция жиноятларига қарши курашишнинг ҳуқуқий
чораларини такомиллаштириш. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг
ахборотномаси. Махсус сон – 2018. – 59–60-б.