Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазири П.Бобожоновга Жиззах шахар прокурори А.Назаровга Жиззах шахар И.И.Б. бошлғига Ш.Рашидов тумани Ў.Хотмаов ФХХУ Камолот кўчаси 3-уйда яшовчи фуқаро Султонов Умиджон Орипович томонидан Телефон: +998 99 713 67 10 ШИКОЯТ АРИЗА Аризамнинг мазмуни шундан иборатки мен Султонов Умид Орипович 1990 йилда туғилганман. Оилаликман 2 нафар фарзандим бор. Жиззах шахридаги Кўк бозорда сотувчи бўлиб ишлайман. 2019 йил август ойида мен Жиззах шахри Кимёгар махалласида яшовчи Сулаймонов Акмал Бўрихон ўғли билан унинг Олмазор махалласида жойлашган спиртли ичимликлар дўконида танишиб қолиб, мен унга яқин кунлар ичида машина сотиб олиш ниятида эканлигимни айтганимда Сулаймонов Акмал мана Кобалт давлат рақами 25 К 228 DA мана шуни олинг деб айтди. Мен ушбу автомобилнининг ҳамма хужжатлари жойидами деганимда, А.Сулаймонов хеч қандай муаммолари йўқ деди. Мен орадан сал вақт ўтиб Кобалт автомашинасини харид қилиш учун А.Сулаймоновга гувохлар иштирокида Акбаров Маъруф ва А.Сулаймоновнинг жияни Зохид гувохлигида 40 000 000 (қирқ миллион) сўм пул маблағини бердим. Орадан 1-2 кун ўтиб мен А.Сулаймоновга машинани ўз номимга расмийлаштириб беришини сўраганимда. А.Сулаймонов хозирча ишончнома асосида хайдаб тургин мен нотариусга бориб сенга ишончнома олиб келаман деди. Мен ишончнома асосида машинани олмаслигимни менга қонуний қилиб машинани расмийлаштиришни А.Сулаймоновдан талаб қилишни бошлаганимдан кейин фирибгар А.Сулаймонов бу машина хозирги кунда тақиқда турибди деди. Мен банкдан 60 миллион сўм кредит олганман. Кредитни қайтарсам банк автомашинани тақиқдан чиқариб беради деди. Мен тақиқда турган автомашинани олмайман, мана машинанг 40 миллион сўм пулимни қайтариб бер деб 20 сентябрь куни автомашинани А.Сулаймоновга қайтариб бердим. Бугунги кунгача А.Сулаймоновга тегишли бўлган Олмазор махалласидаги спиртли ичимликлар дўконига бир неча маротаба борганимда фирибгар А.Сулаймоновдан пулни қайтариб олиш учун А.Сулаймоновнинг турмуш ўртоғига учрашганимда у мени доим алдаб турмуш ўртоғи иш билан юрганлигини бу ерга келмаслигини айтиб, турли бахоналарни рўкач қилиш билан пулни бермаслик мақсадида фирибгарлик қилиб юришибди. Мен кейинги вақтларда фирибгар А.Сулаймонов тўрига илиниб қолиб ундан 25 К228 DA Давлат рақамли Кобалт автомашинасини харид қилиш учун берган 40 миллион сўм пулимни олаолмаслигимни тушуниб етганимдан сўнг сизларга ариза билан мурожаат қилишга жазм қилдим. А.Сулаймонов +998 99 588 18 18 телефон рақамидан турмуш ўртоғи 91 188 11 18 телефон рақамидан фойдаланади. Аризам якунида фирибгар А.Сулаймоновга содир этган жинояти учун қонуний чора кўриб менга етказилган моддий зарар 40 миллион сўм пулни ундириб беришда сизлардан амалий ёрдам сўрайман. А.Сулаймонов нега банкда тақиқда турган автомашинани сотган. У бу жиноятни онгли равишда содир этиб, фирибгарликни ўзига касб қилиб олган.
11 декабр 2019 йил
Султонов У.О.