Збекистон республикаси халк таълими вазирлиги


Биотехнологиянинг объектлари



Download 6,41 Mb.
bet5/32
Sana09.07.2022
Hajmi6,41 Mb.
#761749
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Bog'liq
Biotexnologiya ma\'ruza matni

Биотехнологиянинг объектлари – микроорганизмлар, ҳайвон ва ўсимлик ҳужайралари, трансген ҳайвон ва ўсимликлар, ҳамда ҳужайралардаги кўп компонентли фермент системалари ва алоҳида ферментлардир.
Кўпгина замонавий биотехнологик ишлаб чиқаришнинг асоси микробли синтез, яъни турли биологик актив моддаларни микроорганизмлар ёрдамида синтезлаш ҳисобланади. Бир қанча сабабларга кўра ўсимлик ва ҳайвон объектларидан кенг қўлланилмайди.
Объектнинг табиатидан қатъий назар, исталган биотехнологик жараённинг 1-босқичи организмлар (микроблар бўлса), ҳужайра ёки тўқималарнинг (ўсимлик ёки ҳайвонлар бўлса) тоза культурасини олиш ҳисобланади. Микроб ҳужайралари культураси, ўсимлик ва ҳайвон тўқималари культуралари методик нуқтаи назардан микроорганизм культураларидан фарқ қилмайди.
Ҳозирда микроорганизмларнинг 100 000 ортиқ турига тавсиф берилган. Булар прокариотлар (бактериялар, актиномицетлар, риккетсиялар, цианобактериялар) ва эукариотларнинг бир қисми (ачитқилар, ипсимон қўзиқоринлар, айрим сувўтлари)дир. Микроорганизмлар турли-туман бўлишига қарамай, қайси маҳсулот олиниши кераклигига қараб уларни тўғри танлай билиш керак. Энг кўп ва чуқур ўрганилган микроорганизмлар - ичак таёқчаси (E. Сoli), пичан таёқчаси (Bac. Subtilis) ва хамиртурушлар (S.cerevisiae)дир.
Биотехнологик объектни танлашда (масалан, микроорганизм-продуцент) яхлит маҳсулотни синтезлаш хусусияти асосий мезон саналади. Бунда микроорганизмлар қуйидаги хусусиятларга эга бўлиши керак:

  • Тез ўсиш суръатига эга;

  • Ўзининг ҳаёт фаолияти учун арзон субстратларни сарфлаши;

  • Ташқи микрофлорага нисбатан чидамли, яъни рақобатбардош бўлиши.

Буларнинг барчаси яхлит маҳсулот олишга кетадиган сарф-ҳаражатларни камайтиради. Табиатда барча талабларга жавоб берадиган организмлар учрамайди. Масалан:

    1. Бир ҳужайрали организмлар юқори организмларга нисбатан тез ўсади ва уларда синтетик жараёнлар тез кетади. Лекин бу барча микроорганизмларга тегишли эмас. Масалан, олиготрофлар жуда секин ўсишига қарамай, кўплаб қимматли маҳсулотларни олиш учун қулай.

    2. Ҳаёти фаолияти давомида қуёш нури энергиясидан фойдаланувчи фотосинтезловчи микроорганизмлар. Уларнинг бир қисми (цианобактериялар ва фотосинтезловчи эукариотлар) углерод манбаи сифатида СО2ни сарфлайди, цианобактерияларнинг айримлари эса атмосфера азотини ютади. Фотосинтезловчи микроорганизмлар аммиак, водород, оқсил ва бир қанча органик бирикмалар учун продуцент ҳисобланади. Лекин уларнинг генетик тузилиши ва ҳаёт фаолиятининг молекуляр-биологик механизмлари яхши ўрганилмаган.

    3. 60-800С да ўсадиган термофил микроорганизмларнинг хусусияти ташқи микрофлорани ўсишига тўсқинлик қилади. Булар спиртлар, аминокислоталар, ферментлар, молекуляр водороднинг продуценти ҳисобланади.

Термофиллар синтезлайдиган ферментлар иссиқлик, айрим оксидловчилар, детергентлар, органик эритувчилар ва бошқа ноқулай омилларга нисбатан анча чидамли ҳисобланади. Оддий температурада эса улар ҳам фаол. Масалан, айрим термофил микроорганизмлардан олинадиган протеазалар 750С дагига нисбатан 200С да 100 марта кам фаолдир. Унинг бу хусусияти айрим ишлаб чиқариш саноатида муҳим аҳамиятга эга. Масалан, Thermus aquaticus – термофил бактериясининг Taq-полимераза ферменти ген инженериясида кенг ишлатилади.

Download 6,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish