Ўзбекистон Республикаси Хал= таълими вазирлиги


-мавзу: «Қиз болаларга хос фазилатлар»



Download 395 Kb.
bet25/38
Sana24.02.2022
Hajmi395 Kb.
#220481
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   38
6-мавзу: «Қиз болаларга хос фазилатлар»
ТЎЛАБ БЕР
(Ҳикоя)
Фарҳод Мусажонов
Марҳамат опа Салимани ювиб-тараб, янги кийимларини кийгизди.
- Бугун сени меҳмонга олиб бораман, уларнинг сен тенги Шаҳло деган қизи бор, бирга ўйнайсизлар, - деди.
Салима ўзида йўқ хурсанд бўлиб кетди. Қутичани очиб, ўзи тиккан каштани олди.
- Шаҳлога бераман, – деди ойисига қараб.
Она-бола отланиб, йўлга тушишди.
Уй эгалари, меҳмонларни жуда яхши кутиб олдилар. Салима Шаҳлога совғасини берди. Шундан кейин иккала қизалоқ бирпасда иноқ бўлиб кетишди.
Катталар ўзлари билан ўзлари овора эдилар. Салима билан Шаҳло ҳовлига чиқиб, олдин қувлашмачоқ ўйнашди. Кейин бир-бирларига ёд биладиган шеърларини айтиб беришди.
- Кел боғча-боғча ўйнаймиз, - деб қолди Шаҳло.
- Бўпти. – деди Салима. - Қўғирчоқни қаердан оламиз?
Шаҳло уйдан катта қўғирчоқ олиб чиқди.
- Мен мураббий бўламан, - деди Шаҳло.
- А, мен доктор бўламан, - деди Салима.
Дугоналар қўғирчоқни чўмилтиришди, кийинтиришди. Овқатдан кейин ётқизиб ухлатишди. Иннакейин давра қуриб, ўйинга тушишди. Салима қўғирчоқни бағрига босиб айланаётган эди, қоқилиб йиқилиб тушди, тагида қолган қўғирчоқ пачақ-пачақ бўлиб кетди. Шаҳло кўрди-ю, додлаб йиғлаб юборди.
- Тўлаб бер ҳозир, тўлаб бер қўғирчоғимни, - деб ер депсиниб қичқирди у.
Тиззалари шилиниб кетган Салима оғриқни ҳам унутиб, довдираб қолди. Шаҳло ҳамон тинмасдан уввос кўтарарди. Салима нима қилишини билмай, чўнтакларини кавлади, ўйинчоқ соати бор экан. Шаҳлога узатди.
- Қўғирчоқнинг ўрнига шуни ола қол.
- Керак эмас. Шаҳло соатни улоқтириб ташлади.
- Қўғирчоғимни тўлаб бер! Тўлаб бер, деяпман сенга! – у шанғиллаб ҳовлини бошига кўтарди.
Шовқинга оналари югуриб чиқишди. Воқеани эшитиб, Шаҳлони овутмоқчи бўлишди. Шаҳло эса баттар қилди. Ерга думалаб йиғлади. «Конфет берамиз, бундан бошқа яхшироқ қўғирчоқ олиб берамиз», - дейишса ҳам, кўнмади. Салима бошини кўтаролмай, ерга тикилганича қолди.
Шаҳло роса додлади. Охири ойиси бир амаллаб тинчитди.
Шундан кейин Салима билан ойиси меҳмонда яна бир пас ўтиришди. Салимани қанча зўрлашса ҳам, ҳеч нарса ея олмади.
«Кетамиз ойижон», - дея суркалаверди.
Кейин Салима ва ойиси мезбонлар билан хайрлашиб, уйларига қайтишди. Йўлда кетаётганларида Салима иккала кўзида жиққа ёш, ойисига термилиб:
– Ойижон, энди ҳеч меҳмонга бормайман, – деди.



Download 395 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish