“ЗУМРАДОЙЛАР ДАВРАСИ” ТЎГАРАГИ ТАЪЛИМИНИНГ КОНЦЕПЦИЯСИ
Мактабгача ѐшдаги болаларда одоб ва ахлоқ тарбияси маънавий ва маърифий
тарбиянинг таркибий қисми сифатида унинг умумий бошланғич тарбия масалаларига
мувофиқ равишда олиб борилади. Зеро, мактабгача ѐшда шаклланадиган дастлабки
маънавий онг, ҳис-туйғу ва ахлоқ бутун болалик фаолиятига, ўзоро ҳамда катталар
билан бўладиган муносабатга у ѐки бу тарзда таъсир этади. Шунга кўра болаларда олиб
бориладиган одоб ва аҳлоққа оид дастлабки тасаввурлар бевосита фаолият жараѐнида
оила ҳамкорлигида берилиши ва унда қуйидагилар ҳисобга олиниши зарур:
-болаларнинг илк ѐшидан бошлаб, уларга ўзбек халқининг миллий урф-одатлари,
анъаналари ва инсоний хислатлари асосида тарбия бериш;
- Маданий – гигиеник кўникмаларни эгаллаш ва ўз-ўзига хизмат қилиш асосида тарбия
бериш.
Тарбия аниқ мақсадга йўналтирилган бўлиб болаларнинг ижобий-руҳий
кечинмалари, ҳис-туйғуларини уйғунлаштириш асосида инсонпарварлик, меҳрибонлик,
ҳимматлилик, ўзаро ғамхўрлик, ўртоқлик, ўзаро ѐрдам, ўз фаолиятини мустақил
равишда идора этиш, катталар топшириғини бажариш, мустақилликни намоѐн қила
билиш, батартиблик каби ҳис туйғулар ҳисобга олинади.
Болаликдан маданий – гигиеник кўникмаларни сингдириб бориш инсон
саломатлигини таъминлайди.Болаларни мустақил равишда ювинишга, қўлларнинг
тозалигига риоя қилишга, тишларни тўғри тозалаб, тараниш, дастрўмолдан
фойдаланишга, овқатдан сўнг оғизни чайишга ўргатилиб борилади.
Болаларда мустақилликни намоѐн қила билиш: батартиблик, ҳамиша чиройли
кўринишга эга бўлиш иштиѐқи, кийимларни тартибли равишда ечиб, уларни жойига
осиб қўйиш, ўнг ва чап оѐқ пойафзалларини фарқлай билиш, уларни тўғри кийиш,
кўзгуга қараб кийимларидаги камчиликларни бартараф этиш, дастрўмолдан тўғри
фойдалана олиш, хонада тартиб ва озодаликни сақлаш, кийимларни тоза ва тартибли
кийишга одатланишни тарбиялаш.
Болаларга ўзига хос гигиена: шамоллатилган хонада тоза ўрин – кўрпада ухлаш,
эрталаб бадантарбия машқларини бажариш, сув муолажалари билан мустақил
шуғулланиш, ичакларни ва қовуқни ўз вақтида бўшатиб, ҳожатхонадан батартиб
равишда фойдаланиш, бурунни тоза сақлаш,қўл, оѐқ ва бадан учун фойдаланиладиган
сочиқларни фарқлаш, тоза дастрўмолчадан фойдаланишга ўргатиш.
Ўзбек халқ эртаклари, халқ педагогикасининг хазинасидир. Эртакларнинг бош
қаҳрамонлари намунасида болаларга ўз ўлкаси, уйи, ота-онасига муҳаббат
сингдирилади, яқин кишиларга нисбатан меҳр-муҳаббат, оқкўнгиллик, эзгулик
тарбияланади. Шунингдек, эртаклар қаҳрамонлари намуналари орқали болаларда
эзгулик, тўғрилик, камтарлик каби тасаввурлар ривожланади. Бу манбалар асрлар
мобайнида болаларда энг яхши фазилатларни тарбиялайди ва шакллантиради.
Болаларни маънавий тарбиялашда асрлар бўйи эъзозланиб келинган адабий
манбалардан фойдаланиш, нон ва сувни муқаддас деб билиш, уни исроф қилмаслик,
5
пазандаликка қизиқиш, тозаликка риоя қилиш каби болаларда энг яхши хислатларни
таркиб топтириш халқ педагогикасининг асоси сифатида ҳар бир машғулот тарбия
жараѐнининг негизини ташкил этиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |