Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги тошкент шаҳар халқ таълими ходимларини қайта


ЖКда бундай моддалар сони 13 тага, 1998 йилда 8 тага, 2001 йилда эса 4



Download 0,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/64
Sana25.02.2022
Hajmi0,76 Mb.
#268253
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   64
Bog'liq
Davlat-va-huquq-asoslari-fanidan-oquvchilarni-olimpiadaga-tayyorlash

ЖКда бундай моддалар сони 13 тага, 1998 йилда 8 тага, 2001 йилда эса 4 
тагача камайтирилди. Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек, 
“...ўтган 12 йилдан ортиқроқ вақт мобайнида ўлим жазосини қўлланилиши 
мумкин бўлган жиноятлар таркиби 33 тадан 2 тага қисқартирилди.” 2005 йил 1 
августда инсоннинг яшаш ҳуқуқини эълон қилувчи ва мустаҳкамловчи 
халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормаларидан, 
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қоидаларидан келиб чиққан ҳолда, 
шунингдек, жиноий жазоларни либераллаштириш борасида аниқ чора-
тадбирларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг “Ўзбекистон Республикасида ўлим жазосини бекор қилиш 
тўғрисида”ги фармони эълон қилинди. Ушбу фармонда 2008 йил 1 январдан 
бошлаб жиноий жазо тури сифатида ўлим жазоси бекор қилиниши ва унинг 
ўрнига умрбод ёки узоқ муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси жорий 
этилиши кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг махсус қисмининг 
1-бўлимида шахсга қарши жиноятлар кўрсатилган бўлиб, 97-моддасига кўра, 
қасддан одам ўлдириш 10 йилдан 15 йилгача озодликдан махрум қилиш 
билан жазоланади. Жавобгарликни оғирлаштирадиган холатларда қасддан 
одам ўлдириш,ушбу кодекснинг 97 моддаси иккинчи бандига кўра 15 
йилдан 25 йилгача озодликдан махрум қилиш ёки умрбод озодликдан 
махрум қилиш жазоси билан жазоланади. 
Инсон туғилиши биланоқ, одоб-ахлоққа, жамиятда юриш-туриш 
қоидаларига ўргатилиб борилади. Биз, ҳуқуқ тушунчаси, ҳуқуқ нормалари, 
ҳуқуқ тармоқлари, ҳуқуқий муносабатлар, қонун манбаалари, вояга 
етмаганларнинг ҳуқуқлари, ҳуқуқбузар тушунчаси ва уларга бериладиган 
тегишли жиноятлар ҳақида 8-синфда (О. Каримова ва бошқалар) “Ўзбекистон 
Давлати ва ҳуқуқ асослари” дарсликларидан ўқиб ўргандик. 9-синфда эса 
“Конституциявий ҳуқуқи” дарслигида (В.А. Костецкий ва бошқалардан) яшаш 


11 
ҳуқуқи, эркинлик, дахлсизлик каби тушунчаларга эга бўлдик. Умуман 
олганда, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ҳар бир моддасининг 
мазмуни, инсон ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини тушуниб етдик. Мустақиллик 
йилларида жуда кўп ҳуқуқшунос олимлар (Х. Б. Бобоев, А. Азизходжаев, М. 
Ҳ. Рустамбоев ва бошқалар) ҳуқуқнинг турли соҳаларига оид илмий ишлар ва 
тадқиқотлар олиб борган. Келгусида уларнинг тадқиқотлари билан танишиб 
борамиз. 
Конституциямизда берилган ҳар бир модда, шунингдек, шарҳланаётган 
24-модда ҳам амалиёт билан боғланган. Конституциядан ташқари шахсий 
ҳуқуқ қатор бошқа қонунларда кафолотланган. Инсонларнинг яшаш ҳуқуқини 
таъминлаш ва муҳофаза қилишда жиноят ҳуқуқи қонунчилиги муҳим ўрин 
эгаллайди. Ҳар бир инсоннинг у гўдак ёки кекса, жисмонан соғлом ёки 
ногирон, ақли расо ё норасо бўлишидан қатъий назар ҳаёти ва соғлиги энг 
олий қадрият эканлиги конституциявий даражада мустаҳкамлаб қўйилган. 
Инсон ўлимига сабаб бўладиган ҳар қандай қилмиш қонунда ижтимоий 
хавфли жиноятлар қаторига киритилган. Бундай жиноятлар Ўзбекистон 
Республикаси Жиноят кодексининг махсус қисм I-II бўлим 97, 98, 99, 100, 104, 
105 ва бошқа моддалар билан мустаҳкамлаб қўйилган. 
Жиноят 
кодексининг 
олтинчи 
бўлими 
“Вояга 
етмаганлар 
жавобгарлигининг хусусиятлари” деб аталган XV бобида жазо тизими 
берилган. Унга кўра, жарима 82 м, ахлоқ тузатиш ишлари 83 м, қамоқ 84 м, 
озодликдан маҳрум этиш 85м. Масалан, вояга етмаганларга нисбатан 
озодликдан маҳрум қилиш жазоси 6 ойдан 10 йилгача муддатга тайинланади 
бироқ, ҳукум чиқариш пайтида 18 ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан 
озодликдан маҳрум қилиш жазосини тарбия колонияларида ўташ 
тайинланади.
Конституция ва қонунлар шахс манфаатларини устивор даражага 
кўтариш мақсадида яратилган. Фуқароларнинг хуқуқлари ва қонуний 
манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш давлат 
сиёсатининг муҳим қисмидир. Шахснинг яшаш ҳуқуқи олий қадрият бўлиб, 
уни Конституцияда юридик жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилган. Юқорида 
айтилганидек, инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир. Инсон 
шаъни, қадр-қиммати ҳам қонуний ҳимоя қилинади. Масалан, туҳмат, ҳақорат 
учун МЖТКнинг 40, 41-моддалари ва ЖКнинг 139, 140-моддалари билан жазо 
белгиланган.

Download 0,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish