Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги т. Н.ҚОри ниёзий номидаги ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқИҚот институти


Ўсмирлик даврининг психологик хусусиятлари



Download 1,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/32
Sana01.07.2022
Hajmi1,25 Mb.
#728263
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   32
Bog'liq
profilaktika sutsid.18

Ўсмирлик даврининг психологик хусусиятлари
Ўсмирлик даври инсонни улғайиши билан боғлиқ бўлиб, 
болаликдан катталикка ўтиш даври бўлиб ҳисобланади. Бошқа 
ёш даврларига нисбатан ўзининг кескин кечиши, жадаллиги 
ва мураккаблиги билан ажралиб туради. Ўсмирликда “ўтиш 
даври” тахминан 11 ёшдан 14-15 ёшгача оралиққа тўғри келади. 
Ўсмирлик даврининг бошланиши қиз болаларда ўғил болаларга 
нисбатан 1-2 йил аввалроқ рўй беради.
Бу даврда ривожланишнинг барча жиҳатлари: жисмоний, 
ақлий, ахлоқий, ижтимоий ва шу кабиларнинг мазмун моҳияти 
ҳам ўзгаради. Ўсмирнинг ҳаётида, руҳиятида, танасида физи-
ологик ҳамда ижтимоий ҳолатида ўзгаришлар содир бўлади. У 


48
энди “бола” эмас, лекин ҳали “катта” ҳам эмас. Унинг ўз-ўзига 
ва атрофдагиларга нисбатан бўлган муносабатлари бутунлай 
бошқача характер кашф этади. Унинг қизиқишлар тизими, 
ижтимоий йўналиши қайта шаклланади. Ўз-ўзини баҳолаши, 
қадриятлари тизими ўзгаради. Унинг учун ўз “мен”ининг 
аҳамияти ортади.
Бу даврда ўсмир ривожидаги кескин ўзгаришлар асосида 
физиологик ҳамда психологик ўзгаришлар ётади. Физиологик 
ўзгариш жинсий етилишнинг бошланиши, иккиламчи жин-
сий белгиларнинг пайдо бўлиши билан характерланади. 
Организмдаги ўзгаришлар бевосита ўсмир эндокрин систе-
масининг ўзгаришлари билан боғлиқдир. Бу даврда ички 
секреция безларидан бири гипофиз безининг функцияси 
фаоллашади. Унинг фаолияти организм тўқималарининг ўсиши 
ва муҳим ички секреция безларининг, яъни қалқонсимон без, 
буйрак усти, ошқозон ости, жинсий безлар ишини кучайтиради. 
Натижада бола бўйининг ўсиши тезлашади, жинсий балоғатга 
етиш жараёни амалга оша боради.
Ўсмирлик даврида катталарга нисбатан агрессив муносабат 
шаклланиши. нохуш хулқ-атвор аломатлари пайдо бўлиши 
мумкин. Бу хусусият ўз-ўзидан келиб чиқадиган бевосита 
жинсий етилиш туфайлигина эмас, балки ўсмир яшайдиган 
ижтимоий шарт-шароитлар, унинг тенгдошлари билан, катта-
лар билан муносабати, мактаб ва оиласидаги эгаллаб турган 
ўрни билан боғлиқ бўлади. 
Ўсмирлик эгоцентризмининг шаклланиши – бутун олам ва 
унинг қонуниятлари унга бўйсуниши керакдай фикрнинг пайдо 
бўлишига олиб келади. Шунинг учун ҳам айнан ўсмирлик 
пайтида болалар ўз ота-оналари билан ҳадеб тортишаверадилар.
Аниқ бир тўхтамга келолмаса ҳам тортишиш бирор фикрни 
изҳор қилиш эҳтиёжининг ўзи унга жуда ёқади. 
Болаларнинг ёш хусусиятларини мукаммал билиш, ёш 
имкониятларидан келиб чиқиб ёндошиш педагогик жараённи 


49
самарали ташкил этишга имкон беради. Турли ёшдаги 
ўқувчиларнинг психологик хусусиятларини билиш, уларга 
индивидуал ёндашиш, ҳар бир болада шахсни кўра билиш, уни 
ҳурмат қилиш ҳамда тан олиш орқали ўқув тарбия ишларини 
режалаштириш ва олиб бориш бугунги кун ўқитувчисининг 
асосий иш мазмунини ва моҳиятини ташкил этиши шарт. 
Ўсмирлар билан ишлашда, бу даврдаги муам-моларнинг 
ечимини топишда қуйидагиларга аҳамият бериш лозим:
• ўсмирни бирор нарсага тизимли қизиқтириш;
• қизиқишларни рўёбга чиқариш учун шарт-шароитлар 
яратиш;
• бекор қолмаслигига эришиш; 
• ҳар бир ҳаракатини рағбатлантириш;
• унга ишонч билдириш, ўзига бўлган ишончини 
мустаҳкамлаш;
• фикрларини ҳурмат қилиш;
• ҳаётий мақсадларини қўйишда кўмаклашиш;
• шахсиятига тегмаслик;
• ўз-ўзига берадиган баҳосини объектив бўлишига 
эришиш.

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish