Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги сурхондарё вилоят хтб



Download 126,23 Kb.
bet2/4
Sana23.02.2022
Hajmi126,23 Kb.
#178452
1   2   3   4
Bog'liq
Қумқўрғон Методик тавсия математика 1

ТАДБИРНИНГ ВАЗИФАЛАРИ
Ўқувчиларга мустақил равишда математика ва бошқа фанларнинг қонуниятлари ўрганиш , масала ва мисолларни ечишда қўллай олишлари, мантиқий фикрлаш қобилиятлари,нутқ ,саҳна маданиятини ўргатиш ва ривожлантиришдир.
Берилган топшириқларни кичик гуруҳларда берилган шартлар асосида бажариб аниқ ва равон жавоб беришларига ўргатиш.
Устозларини ҳурматлаш, математикани бошқа ўқув предметлари билан алоқадорлигини ривожлантиришдир.
ТАДБИР ИШТИРОКЧИЛАРИ

  • тадбирда юқори синф ўқувчилари қатнашадилар;

  • унда ҳар бир гуруҳдан 15 тадан ошмаган ҳолда ўқувчилар иштирок этадилар;

  • тадбирда қатнашадиган ҳар бир гуруҳ ўқувчилари бир босқичдан бўлишлари шарт;

  • тадбир иштирокчилари таълим муассасаси белгилаган либосида бўлишлари талаб қилинади;

  • тадбирда иштирок этадиган гуруҳнинг махсус нишони ва деворий газетаси, танланган мавзуга оид тайёрлаган слайдлари ва кўргазмали қуроллари бўлиши мақсадга мувофиқ;



ТАДБИРНИНИ ЎТКАЗИШ БОСҚИЧЛАРИ

1-босқич:

Гуруҳ аъзоларнинг табриклари.
7 минутгача 10 баллгача



2-босқич:

Танланган мавзулар бўйича масала ва мисоллар ечиш, савол-жавоблар.
8 минутгача 30 баллгача



3-босқич:

Математика фани тарихи мавзусида буюк мутафаккирларнинг ижодларидан саҳна кўриниши.
10 минут 25 баллгача



4-босқич:

Сардорлар баҳси. Танланган мавзу бўйича интер фаол усулда математик викториналар ўтказиш.
5 минут 25 баллгача



5-босқич:

Бадиий чиқишлар. 10 баллгача.



Жами баллар йиғинидиси – 100 баллгача.


ЭСЛАТМА: Сценарийда белгиланган босқичларни ўзгартириш, камайтириш , топшириқлар ва балларни белгилаш ўқитувчининг ижодий ёндошувига боғлиқ.
Тадбирни ўтишида саҳна кўринишларида иштирокчилардан ташқари бошқа ўқувчилар ҳам иштирок этиши мумкин. Ҳар бир топшириқ гуруҳ иштирокчилари томонидан аниқ ва тўлиқ бажарилишига эътибор берилади,бажарилгандан сўнг натижаларини эълон қилиниб ва изоҳлаб борилади.
ТАДБИРНИНГ БОРИШ ТАРТИБИ

Белгиланган сана ва соатда тадбир бошланади.


Саҳна тадбир мавзусини акс эттирадиган тарзда безатилади. Майин куй остида саҳнага тадбирни олиб бориш учун бошловчи .... босқич ўқувчиси ------- чиқиб келади.
Бошловчи -------сўзи:
Ассалому алайкум азиз устозлар ва ўқувчилар! Математика фани бўйича орзиқиб кутган “Зукколар бахси” мусобақасида учрашиб турибмиз. Азиз устозлар ва иштирокчилар тадбиримизни бошланиши билан табриклаймиз.
“Дарёда сузиш учун,
Осмонда учиш учун,
Кўп нарса билиш керак,
Кўп нарса қилиш керак.

Ҳам сузиш, ҳам учишда


Лозим илм манбаи.
Жуда муҳими бунда
Математика фани.”

Бугунги тадбирда иштирок этаётган ҳар бир гуруҳ аъзоларини топшириқларни тўлиқ ва аниқ бажараётганликларини назорат қилиб баҳолаб бориш учун хакамлар ҳайъатини таништириб ўтамиз.
Марҳамат хакамлар ҳайъати билан танишинг:

Хакамлар ҳайъати раиси –


Аъзолари:
Саҳнага гуруҳлар тартиб бўйича чиқишади.
“Хоразмий”, “Беруний” гуруҳлари сардорларини таклиф этаман. Қайси гуруҳ биринчи бўлиб бошлаб беришларини қуръа ташлаб аниқлаб оламиз.
“Ал - Беруний”гуруҳи сардори -------------.
“Ал - Хоразмий”гуруҳи сардори--------------.

1-босқич. Бу шартга кўра гуруҳлар ўз устозларини, гуруҳ қатнашчиларини таништиришлари, математика фанини улуғлашлари керак.


Ҳар бир шартни бажарилишини хакамлар 3-5 балдан баҳолайдилар.

Бошловчи: хакамлар ҳайъати 1-шартни баҳолагунга қадар - гуруҳ ўқувчиси-------- ижросида ватан ҳақида шеър эшитинг.


- Раҳмат, энди сўзни хакамлар ҳайъатига берсак. 1-шарт бўйича баҳоларни эълон қилишса. Марҳамат.

2-босқич. Математикадан таклиф қилинган машқлар ишлаш.


Бу босқичда ҳар бир гуруҳ аъзолари биргаликда иштирок этишади. Саҳнада улар учун қоғоз, маркер , флипчарт, ручка, стол тайёрлаб қўйилади.



Download 126,23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish