БЕРИЛАДИГАН ТОПШИРИҚЛАР
- 10 дақиқа ичида ҳар бир гуруҳ аъзолари берилган масала ва мисолларни ишлайдилар.
Бошловчи: Ҳар бир гуруҳ аъзоларини чақириб саҳнага таклиф этамиз. Марҳамат, қўйилган саволларни сардорлар танлаб берадилар.
Ўқувчилар берилган топшириқларни бажаргунларича санъаткорлардан бир қўшиқ эшитамиз. Марҳамат.
- Раҳмат санъаткорлар.
- Масала ва мисолларни ечиб бўлган бўлсангиз сардорлар хакамларга топширинг.
Хакамлар 2-босқич шартларини баҳолагунга қадар - гуруҳ ўқувчиси -------------ижросида рақс томоша қиламиз.(мусиқа)
- Раҳмат. Сўзни хакамлар ҳайъатига берсак. 2-шарт бўйича баҳоларни эълон қилишса. Марҳамат.
2-шарт бўйича гуруҳларни умумий балларини эълон қилиш учун сўз саноқ комиссиясига. Раҳмат. Мана гуруҳларни тўплаган балларини ҳам эшитиб олдик.
Энди навбат 3-босқичга.
Математика фани тарихи мавзусида буюк мутафаккирларнинг ижодларидан саҳна кўриниши.
Марҳамат. Гуруҳлар навбатма-навбат ўзлари тайёрлаб келган саҳна кўринишларини намойиш этадилар.
Хакамлар 3-шартни баҳолагунларича – гуруҳ йигитлари ижросида тайёрлашган саҳна кўринишини намойиш этадилар.
3- босқич шартни бажарилишини баҳолаш учун сўз ҳайъат аъзоси --------- устозимизга.
4-босқич. Сардорлар баҳси. Танланган мавзу бўйича интерфаол шаклда математик викториналар ўтказилади.
Улар 5 дақиқа давомида бериладиган 10 та саволга жавоб беришлари керак. Берилган ҳар бир тўғри жавоб учун 1,5 баллдан берилади.
Саҳнага тадбир ташкилотчиси ------------ устозимизни таклиф этаман. Улардан сардорлар учун тайёрланган тезкор саволларни ўқиб ёки слайдларда кўрсатиб беришларини илтимос қиламиз.
Саҳнада ҳар бир гуруҳни сардори учун алоҳида 10 тадан савол тайёрланган. Жавоб берадилар.
Марҳамат қилиб хакамлардан 4-босқич бўйича балларни эълон қилишларини сўрардик.
Хакамлар 4-босқич шартларини баҳолагунга санъаткорлардан яна бир қўшик эшитамиз.
- Раҳмат. Энди сўзни хакамлар ҳайъатига берсак. 4-шарт бўйича баҳоларни эълон қилишса. Марҳамат.
Энди 4-шарт бўйича гуруҳ сардорларини ва умумий балларни эълон қилиш учун сўз саноқ комиссияси аъзоси--------------------га.
Раҳмат. Мана гуруҳларни тўплаган балларини ҳам эшитиб олдик.
5-босқич. Бошловчи: хакамлар ҳайъатидан илтимос қиламиз, гуруҳлар тайёрлаб келган кўргазмали қуроллар, деворий газеталар, ҳаракатдаги моделларга қараб 10 балли системада баҳолаб беришса.
5- босқич шартни баҳолагунга қадар саҳнага - гуруҳ ўқувчиларидан -------------- таклиф этамиз. Улар ижросида рақс томоша қиламиз. ------------------
Эндиги навбатни хакамларга берсакда, улар 5 - босқич шартни баҳолаб беришса.
Бошловчи: энди саҳнага ҳамма гуруҳ аъзоларини таклиф этамиз. Марҳамат.
Сўз навбатини хакамлар ҳайъати раиси-------------------га берамиз: иштирокчиларни “Зукколар бахси” мусобақасида тўплаган якуний балларини эълон қилиб беришларини илтисос қиламиз.
Даврага ҳакамлар ҳайъати раиси ------------- чиқади.
“Ал-Беруний” гуруҳи – балл;
“Хоразмий” гуруҳи – балл.
Якуний тўпланган баллар бўйича ғолиб ------------------- гуруҳи бўлди.
Ҳар бир гуруҳ махсус совғалар билан тақдирланади.
Бошловчи: Азиз устозлар ва ўқувчилар! Мана “Зукколар бахси” мусобақаси ҳам якунига етди. Сизларнинг таълим бераётганингиздан миннатдормиз, раҳмат ва лицейдошларимизнинг ўқишларида зафарлар тилаб қоламиз!
Хайр, саломат бўлинглар!
Тадбир муҳокамаси. (Хакамлар ҳайъати раиси ва аъзолари томонидан тўлдирилади ва тасдиқланади).
“ЗУККОЛАР БАХСИ” МУСОБАҚАСИГА БЕРИЛАДИГАН МАСАЛА ВА МИСОЛЛАРДАН НАМУНАЛАР
1. Бир ойда 5 та якшанба бўлиши мумкинми? 6 тачи?
2. Бир йилда 53 та якшанба бўлиши мумкинми? 54 тачи?
3. Бир йилда якшанба кунидан бошланувчи 4 ой бўлиши мумкинми? Якшанба билан тугайдиган 4 ойчи?
5. Ўтган кун (кечадан олдинги кун) Акбар 10 ёшда эди. Кейинги йил 13 га тўлади. Шундай бўлиши мумкинми? Ҳа, масалан бугун 1 январ бўлса.
6. Ўтган йили Сарвар 10 ёшда эди. Индинга (эртадан кейин) 13 га тўлади. Шундай бўлиши мумкинми? Йўқ.
7. Бугун, эртанги кун ва бир ҳафта олдинги кунларнинг санаси туб сонлар бўлиши мумкинми? Ҳа. Феврал ойида 28 кун бўлса.
8. 2017 йилда юборилган телеграмма ёки SMSни 2016 йилда олиши мумкинми?
9. 40та ёнғоқни 7та одамга тоқ донадан бўлиб берса бўладими?
10. а) Бирлик касрдан фойдаланиб, еттита нонни 8 кишига қандай бўлиш мумкин? Кўрсатма: =
б) 7та бирхил олманинг ҳар бирини 4дан ортиқ бўлакка бўлмасдан 12та болага тенг бўлиб берса бўладими?.
Ечими: = . Шунинг учун 4та олманинг ҳар бирини 3 та тенг бўлакка, қолган 3 та олманинг ҳар бирини 4 та тенг бўлакка бўлиш керак.
11. Уч хонали сон ёзинг ва ёнига шу сонни ёзиб олти хонали сон ҳосил қилинг. Ҳосил қилинган сонни 7га, натижани 11га, бунинг натижасини 13га бўлинг. Қонуниятни тушунтиринг.
12. 102 + 1= 101 ифодада битта рақамни ўрнини шундай алмаштирингки натижада тенглик ҳосил бўлсин.
13. (100 -12 )2 (100- 22 )2 (100 – 32 )2 ... ифодани қийматини ҳисобланг.
14.Нуқталар ўрнига қавс ичида берилган сўзлардан шундай мос келадиганини қўйинг.
... сон камида иккита натурал бўлувчига эга.
( жуфт, туб, натурал, мураккаб).
15. Нуқталар ўрнига қавс ичида берилган сўзлардан шундай мос келадиганини қўйинг.
Сондан касрни топиш учун , сонни шу касрга ...
( бўлинг, кўпайтиринг, катталаштиринг, камайтиринг).
16. Нуқталар ўрнига қавс ичида берилган сўзлардан шундай мос келадиганини қўйинг.
Чексиз кўп ўқ симметриясига эга бўлган ...
( квадрат, нур, кесма, айлана)
Do'stlaringiz bilan baham: |