Жумладан: 1-синф “Атрофимиздаги олам” дарслигидаги “Бизнинг мактаб”, “Бизнинг маҳалла”, “Ўсимликлар кузги ҳаёти,”, “Кишиларнинг куздаги меҳнати” ва ҳ.к. мавзулар;
2-синф “Атрофимиздаги олам” дарслигида келтирилган “Табиатдаги жисм ва моддалар”, “Йил фасллари”, “Ўлкамизда учрайдиган қушлар”, “Ўлкамизда қиш” ва ҳ.к. мавзулар;
145
3-синф “Табиатшунослик” “Табиатда ҳаво”, “Сувнинг хусусиятлари”, “Қора ва рангли металлар”, “Тупроқ таркиби”, “Табиат ва инсон” мавзулари;
4-синф “Табиатшунослик” дарслигида қуйидаги мавзуларни мисол тариқасида келтириш мумкин. “Юлдузлар”, ”Сайёралар”, “Йил фаслларининг алмашиниши”, “Инсоннинг табиатга таъсири” каби мавзулар орқали ушбу компетенцияни шакллантириш мумкин. Масалан: 2-синф “Табиатдаги жисм ва моддалар” мавзусини тушунтириш жараёнида барча нарсалар жисм (музлатгич, диван, челак...) ва моддалар (мис, олтин, туз, сув...) дан иборат эканлигини, баъзи бир жисмлар табиий бўлишини, баъзи жисмларни одамлар ясашини айтиб ўтилади. Шу дамда моддалардан намуналар тарзида ўқувчиларга сув, темир, кўмир, тупроқ ва бошқаларни кўрсатиш мумкин. Улар ушбу нарсаларни кузатадилар. Моддалардан ҳар хил шаклдаги жисмлар – ғилдирак, кетмон, машиналар ясалишини, бунда ғилдирак, кетмон, машиналар – жисмларга айланганини аниқлайдилар. Шу тариқа дарс жараёнида ўқувчиларда хусусий компетенциялардан табиатдаги жараён ва ҳодисаларни кузатиш ҳамда аниқлаш, амалиётда қўллай олиш компетенциялари ва таянч компетенциялардан умуммаданий, ахборот билан ишлаш компетенциялари шакллантирилади.
Тажриба ўтказа олиш, глобус ва харитадан кўрсата олиш компетенцияси – термометр ёрдамида ҳаво ва сувнинг ҳароратини, тарози ёрдамида жисмларнинг массасини, секундомер ёки соат ёрдамида вақтни ўлчаш, Қуёшнинг кўринма ҳарактига қараб, компас ёрдамида уфқнинг асосий томонларини аниқлаш. Ҳаво бўшлиқ эмаслигига оид, шамол ҳавонинг ҳаракати эканлигига оид, ёмғир томчилари ҳосил бўлишига оид, кун ва туннинг, йил фаслларининг алмашинишига оид тажрибаларни ўтказиш. Гобусдан Ернинг айланиш ўқи, қутблари ва экваторини, сув ва қуруқликларни, яримшарлар табиий харитасидан материк ва океанларни,
йирик денгиз, дарё, текислик ва тоғликларни, Ўзбекистон Республикасининг табиий харитасидан ўлкамиздаги йирик дарё, кўл, текислик ва тоғларни, қўриқхоналарни, Ўзбекистон Республикасининг маъмурий харитасидан мамлакатимиз чегаралари, қайси давлатлар билан
чегарадош эканлиги, мамлакатимиз пойтахти, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларини кўрсатиш.
Жумладан: 2-синф “Об-ҳаво”, “Амалий иш”, “Гербарий тайёрлаш” каби мавзуларда тажриба ўтказиш;
3-синф “Табаитшунослик” дарсларида “Табиатда ҳаво”, “Сувнинг хусусиятлари”, “Тупроқ”каби мавзуларни тушунтириш давомида таянч
146
компетенциялардан коммуникатив, ахборот билан ишлаш, шахс сифатида ўз-ўзини ривожлантириш каби қатор компетенциялар, фаннинг ўзига хос компетенциялардан эса тажриба ўтказа олиш, глобус ва харитадан кўрсата олиш, табиатни асраш ва муҳофаза қилиш компетенциялари шакллантириб борилади. Бундан ташқари она тили фанинг нутқий компетенция ва ўқиш фанининг хусусий компетенцияларидан тинглаб тушуниш каби компетенциялари шакллантириб борилади. Шу билан бирга ўқувчиларни лоборантлик, эколог каби касбларга қизиқишларини ошириш ҳамда ушбу касбларга йўналтириш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |